Мен учун ҳам ўзингни асра севги хакида шеър

Мен учун ҳам ўзингни асра
Мен учун ҳам ўзингни асра


Севдим деган сўзингни асра,
Мени кутган кўзингни асра,
Сени топгум, ёнингга боргум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Асра, дилда мухаббатингни,
Асра менга кўнгил хатингни,

Менга атаб ҳамма гапингни,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Кўксингдан отилса минг фарёд,
Сени кўп йиғлатса бу ҳаёт,
Сабр қил, топмасанг бир нажот,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Синаб бир бор вадалар кучин,
Дилдан олмай хатолар ўчин,
Ўртада соф севгимиз учун,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Узун йиллар китобин ёпгум,
Бир кун йиғлаб изларинг ўпгум,
Бир кун сени барибир топгум,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Юракка ин қурмайин қайғу,
Ҳаётингга солмагин оғу,
Сендан битта илтимосим шу,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Тўлдир жоним, қалбингни нурдан,
Гўзал бўлсин тунларинг кундан,
Севсанг агар Аҳадни чиндан,
Мен учун ҳам ўзингни асра.

Гижимланган когоз бурчакда бисёр

Гижимланган когоз бурчакда бисёр Сиёх тамом. Шеърлар конда ёзилди Кузларим юмилди юрагим хушёр Ишон! бугун кадринг ёмон сезилди...!!!...

Сен тонг булгин ёруг ва сокин

Сен тонг булгин ёруг ва сокин Мен тунлардан хафа булганман. Тундек хаёл махзунлигимдир Мен тонгларни узок кутганман....

Севганингиз майли мендан ортик булсин

Севганингиз майли мендан ортик булсин Бегим, Сизга мингта жоним тортик булсин. Сиз бор ерда хатар йули ёпик булсин, Хаёлимни обод килган бир гушасиз, Мен излаган дилозорим Сиз “уша” сиз......

Шубхаланма мендан азизам...

Шубхаланма мендан азизам, Гохо сени унутиб куйсам. Сени ташлаб кетишим мумкин, Факат сендан олдинрок улсам......

Ваъда беринг...

Ваъда беринг, туролсангиз сузингизда, Караганда ишонч курай кузингизда. Ёлгон билан хаётимни безаманг... Рост гапиринг нима булса, кунглингизда!...

Эслаб юрибман...

Эй кузлари шахло киз,  Эй дунёда танхо киз,  Сен хакингда бир огиз  Сузлаб юрибман......

Ҳузурига келди эгиб бошини

У қўшиқ куйлади ёр шаънига маст, Шўхчан шеърлар айтди севги номидан. Ҳаммани кулдирди, қиз эса фақат Бепарво жилмайиб ўтди ёнидан....

Хижрон азобида юрагим тошса

Хижрон азобида юрагим тошса, Жушкин хаёт мени хар томон отса. Таскин берар факат менга бир нарса, Мен билан гаплашсанг атига бир лахса....

Бу тун

Бу тун сенга етмас йулимдир менинг Бу тун сенга элтар ёлгиз нажотим. Минг йилки пиёда кезиб умримни Сени тушларимдан топдим хаётим......

Рашксиз мухаббатнинг узи булмайди

Рашксиз мухаббатнинг узи булмайди. Рашкли мухаббат ута ёнмайди. Рашк килме дийман у юрак куймайди. Сизни узгаларга бергим келмайди....!...

Фикр қўшиш