Шляпа кийган ҳайкаллар

Шляпа кийган ҳайкаллар
Шляпа кийган ҳайкаллар


Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди.

Янги йил байрами арафасида чол кампирига шундай деди: – Онаси, уйда бир дона гуруч йўғ-у, Янги йил оқшомида гуруч унидан пиширилган нон егим келяпти.

– Шаҳарга бориб келсангиз бўлармиди? Ажабмас, битта-яримта шляпа сотилса, пулига гуруч олардингиз!

– Гапингда жон бор, – деди чол хурсанд бўлиб. У ҳар кунгидан барвақт уйғонди, елкасига шляпалар солинган хуржунни ташлаб йўлга тушди. Бироқ, кун бўйи шаҳар кезса ҳам, бир дона шляпа сотилмади. Кеч тушгач, қуруқ қўл билан уйга қайтар экан, хаёлини ғамгин ўйлар қуршаб олди. Бир пайт қараса кўприк, ёнида Дзидзонинг олтита ҳайкали турибди. Меҳрибон маъбуд Дзидзо руҳи йўловчи ҳамда болаларнинг халоскори экани ҳаммага маълум.


Чол:

– Ҳайкаллар бу ерга қаердан келиб қолибди, – деб ҳайрон бўлиб уларга яқинлашди. Чолнинг кўзига қор босган ҳайкаллар совуқдан қунишиб тургандек туюлди. – Шўрликлар, совқотиб кетибсиз-ку, мен ҳозир... – чол шундай деб халтасидаги шляпаларни олиб, ҳайкалларга кийдириб чиқди. Аммо шляпалар бешта экан, ҳайкаллар эса олтита. Чол бироз ўйлаб турди-да, бошидаги шляпасини ечиб олтинчи ҳайкалга кийдириб қўйди.

– Узр, шляпам тешик бўлса ҳам, совуқда ялангбош турганингдан яхшироқ, – деди ҳайкалнинг юзини силаб. Чол совуқда уйига аранг етиб олибди. Чолини эсон-омон кўришдан умидини узган кампир унга қайноқ чой тутибди. Иссиқдан танаси яйраган чол кампирига кўприк олдида Дзидзо ҳайкалларини учратгани, уларга шляпани қандай қилиб кийдиргани ҳақида айтиб берди.

– Ўзимнинг меҳрибоним! – хўрсинди кампир. – Шляпангиз бўлмаса, гуручли нонимиз бўлмаса, нима қилибди?! Бутун дунёдаги гуручли нонни йиғиб келганда ҳам битта яхшиликнинг савобича бўлмайди.

Чол-кампир хўрсинганича ухлагани ётибди. Шу пайт кимнингдир хиргойиси қулоққа чалинибди:

Қалин қор ёққан кеча,

Бир нотаниш қария

Совға қилди бизларга

Олти дона шляпа.

Яхшиликка жавобан

Бизлар раҳмат айтамиз.

Совғамизни топшириб,

Жойимизга қайтамиз.

Қўшиқ борган сари кучайиб, ниҳоят, остонада оёқ дупури эшитилибди. Бироздан сўнг атроф жим-жит бўлиб қолибди.

Ҳайрон қолган қариялар югуриб келиб дарвозани очишса, шундоқ остонада катта тугун турганмиш. Оппоқ қорда на одамнинг, на ҳайвоннинг изига ўхшамайдиган ғалати изга кўзлари тушиб, ўрмон томонга қарашибди. Не кўз билан кўришсинки, олтита ҳайкал шаҳдам қадам билан кетиб боришяпти, ҳар бирининг бошида чол-кампир тўқиган похол шляпалар бор экан.

Қариялар тугунни уйга олиб кириб очишса, унинг ичидан гуруч унидан ёпилган исиққина, каттакон нон чиқибди. Ҳали шу пайтгача улар Янги йил байрамини бунчалик шод-хуррам кутишмаган экан.

Баҳодир табиб

Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ...

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Дария ва турфа ранг балиқчалар

Қачонлардир кўм-кўк тубсиз денгиз ва қалин зумрад ўрмон оралиғидаги кичкина қишлоқда балиқчилар оиласи яшаган экан. Хонадон соҳиби Кали, меҳрибон бека Дилда, ўғли Мансур ва соҳибжамол қизалоқ Дариядан иборат бу уйда барчанинг ўз юмуши бор эди. Кали балиқ тутиб келар, Мансур парранда ва даррандаларни овлашда моҳир эди. Дилда ва Дария уй ишлари...

Сабр дарахтининг меваси

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир шаҳар бўлган экан. У ернинг аҳолиси жудаям меҳнаткаш экан. Бу шаҳарда бир этикдўз яшар экан. Унинг Кўса исмли ўғли бор экан. Этикдўз ҳар куни чарчаб ишдан қайтганда Кўса билан суҳбатлашар, боласининг бийрон жавобларидан яйраган этикдўз бирпасда чарчоғини унутиб юбораркан. Кунлар ўтаверибди. Кўса ҳам анча...

Тошқотган аждарҳо

Қадимда Бойсун билан Шўрчи орасидаги кичик сўқмоқ Қорадарадан ўтарди. Савдогар, йўловчи карвонлари минг азоб билан дара ичидан ўтиб, Ҳисор томонларга боришарди......

Тулкининг уйи

Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, обод дашт қишлоғида томорқаси каттагина аҳил оила яшар экан. Уй бекасининг буюртмасига кўра ота-ўғил шу томорқалари четида қурган янги қўноқ – товуқкатак бинойидек чиқибди. Мўжаз ҳовлиси сим тўр билан ўралган. Эрта-индин товуқлар шу жойга кўчирилади. Тушдан кейин беканинг ўғли Жавлон қараса, занжирдаги...

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Очкўз бўри

Бир бор экан, бир йўқ экан, улкан ўрмонда бир айёр тулки бўлган экан. Бир куни у йўлда, бўрини учратибди. Бўри семизгина қуённи тишлаб кетаётган экан. Тулки бўрига......

Деҳқон ва Жин

Қадим замонларда Балиқкўл томонларда бир Жин бўлган экан. Кунларнинг бирида унинг хожаси оламдан ўтиб, Жин озодликка чиқибди. У ҳеч қачон мустақил, озод яшаб кўрмаган экан. Энди нима қилсам экан, ё ўзимга бошқа хўжайин топсаммикан, деб кетаётиб далада меҳнат қилаётган деҳқонга дуч келибди. У терлаб-пишиб ер чопаётган экан. Жиннинг деҳқонга раҳми...

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Фикр қўшиш