Қирқ ямоқ ҳақи

Қирқ ямоқ ҳақи
Қирқ ямоқ ҳақи


Бир бор экан, бир йўқ экан, биз кўрмаган, биз бўлмаган замонларнинг бирида икки қўшни бўлган экан. Бири ўта бой, бўғзигача мой, иккинчиси унинг хизматида сочи оқарган, аммо косаси оқармаган камбағал экан.

Кунларнинг бирида камбағалнинг хотини қўчқордай ўғил туғибди. Отаси биздан ҳам бир бой чиқсин, деб яхши ният билан отини Болқибой қўйибди. Бола улғайиб, ақли зукко, тили бурро, зўр ўғлон бўлибди. Фаросати етмаган иш йўқ, шундан ота-онасининг кўнгли тўқ экан. Бир иш қилар бўлса, ўн одам бир тараф, унинг ўзи бир тараф бўлар экан. Овозасини эшитган бойлар киройи хизматкоринг шундай бўлса, деб ҳар ёқдан уни излаб, отини сизлаб келаверибди. Бошқалар илиб кетмасин, деб қўшни бой эрта баҳордан уни сўроқлабди:


– Қўшнининг қўшнида ҳаққи бор, дейдилар. Ўзга бойларга боқмайсан, уларнинг гапига қулоқ осмайсан. Менга хизмат қилсанг кам бўлмайсан, сўраганингни оласан.

Камбағалнинг боласи зукколарнинг зуккоси эмасми, бойнинг йўқлашини олдиндан сезиб, отасининг қирқ ямоқ чопонини кийиб чиқибди.

– Бой ота, қўшни ҳаққини биламиз. Сиз айтгандек қиламиз. Хизмат биздан – ҳаққи сиздан, – дебди Болқибой унга таъзим қилиб.

– Сўраганингни берганим бўлсин, айт! – дебди бой ота тантилик билан.

– Мен бир камбағалнинг боласи бўлсам, кўп сўрамайман. Хизматимга шу чопонимнинг ҳақини берсангиз бўлди, – дебди ўзини камтар ва камсуқум кўрсатиб.

– Э, болам, шу ямоғинг ҳаққи қанча бўлади? Юзта бўлса ҳам, узмаган номард, – дебди бой ўйлаб ҳам ўтирмай.

Болқибой ота-онасининг, қўни-қўшнининг ҳақини ундириш фурсати етганидан хурсанд бўлибди. Бой гапидан қайтиб қолмасилиги учун, ямоқ ҳаққини эл-юрт олдида келишиб олайлик, дебди. Бу гап бойга ҳам сариёғдек ёқиб тушибди.

Уларнинг шартлашаётганини эшитиб тумонат одам йиғилибди. Болқибой одамлар гувоҳлигида шартини айта бошлабди:

– Ямоғимга тўланадиган ҳақ: биринчи ямоғимга икки дона буғдой, иккинчисига – тўрт дона, учинчисига – ўн олти дона, тўртинчисига – икки юз эллик олти, бешинчисига...

Бой, бўлди, ўшанда – ҳосил йиғилгач, санаб оларсан, деб Болқибойни тўхтатибди. Бу ғаройиб шартлашувга сира ақли етмаган халойиқ йигитга ичи ачиб, бойни қарғаб тарқалишибди.

Орадан уч ой баҳор, уч ой ёз ўтиб, йиғим-терим мавсуми – куз келибди. Бойдан ўчини олиш учун йигит тер тўкиб меҳнат қилибди. Буғдой ҳам чунонан ҳосил берибдики, бой бу йил омборларим донга тўладиган бўлди деб суюнибди. Болқибой шартлашганда гувоҳ бўлган одамларни йиғиб бойнинг қошига борибди. Чопон ямоғининг ҳаққи қанча бўлишига ақли етмаган бой бир халта буғдойни ўртага қўйиб:

– Қани ямоғингнинг ҳаққини санаб олавер, ҳалолинг бўлсин, – дебди сахийлик билан.

Болқибой шошмасдан бу биринчи ямоғимнинг ҳаққи, деб халтасига икки дона буғдой жойлабди, сўнг бу иккинчи ямоғимнинг ҳаққи деб тўрт дона буғдойни қопига солибди. Шундай қилиб қирқ ямоғининг ҳаққини бир-бир санаб халтага жойлайверибди. Қараса, бирин-кетин халталар тўлармиш-у, Болқибой санашдан тўхтамасмиш. Халойиқ ҳам дўпписини олиб бошини қашиб қолибди. Болқибой ўзи билан бир тўп жўрасини олиб келган экан. Ҳар бирининг қўйнидаги халта-ю қоплар бир-бир очилиб буғдойга тўлаверибди. Ҳаш-паш дегунча бойнинг омборида ҳеч вақо қолмабди. Шартлашганда қувонган бой, боласи тенгидан енгилгач, юрагини чангаллаб ётиб қолибди. Шарт бошида йигитга раҳми келганлар унинг ақл-заковатига тан берибди. Болқибойни бойдан ҳаммамизнинг ҳаққимизни олди деб олқишлашибди. Бой бўлса етмаган буғдой учун ҳовлисини хатлаб берибди. Эл олдида шарманда бўлганига чидай олмай шаҳардан бош олиб кетибди.

Алқисса, болажонлар, Болқибой ақл билан иш кўриб очкўз бойни шундай жазолаган экан.

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Ғалати ит

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир адирда бир қанча итлар бирга яшашар экан. Бу итларнинг ранглари турлича экан. Бири қора,бир оқ, бири жигарранг экан. Бир куни бу ерга олачи пор ит келибди. Итлар уни узоқдан кўриб ҳайрон бўлиб қолишибди......

Тойчоқ ва поезд

Саман поезд йўли яқинида яшайдиган тойчоқ экан. У тез-тез темирйўл вокзалига борар, поезднинг келиб кетишини кузатар экан. Поезднинг овози ва тутун чиқариб юриши унга жуда ёқар экан......

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Шоколадли кеча

Зиёда саккиз ёшли ёқимтой қиз экан. Қишки таътил кунларида у кўп вақтини хонасида ўйинчоқлар ўйнаб ўтказар экан. Ўша куни Зиёда хонасида копток ўйнаётганида онаси ошхонадаги шкафга катта қутида шоколад қўяётганини кўриб қолибди. Қизалоқ шоколадни жуда яхши кўрар экан. Шунинг учун бутун ҳаёли шоколад қутисида бўлибди. Аввал ўзига-ўзи:" Онам...

Очкўз бўри

Бир бор экан, бир йўқ экан, улкан ўрмонда бир айёр тулки бўлган экан. Бир куни у йўлда, бўрини учратибди. Бўри семизгина қуённи тишлаб кетаётган экан. Тулки бўрига......

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Шляпа кийган ҳайкаллар

Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди......

Дария ва турфа ранг балиқчалар

Қачонлардир кўм-кўк тубсиз денгиз ва қалин зумрад ўрмон оралиғидаги кичкина қишлоқда балиқчилар оиласи яшаган экан. Хонадон соҳиби Кали, меҳрибон бека Дилда, ўғли Мансур ва соҳибжамол қизалоқ Дариядан иборат бу уйда барчанинг ўз юмуши бор эди. Кали балиқ тутиб келар, Мансур парранда ва даррандаларни овлашда моҳир эди. Дилда ва Дария уй ишлари...

Фикр қўшиш