Сабр дарахтининг меваси

Сабр дарахтининг меваси
Сабр дарахтининг меваси


Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир шаҳар бўлган экан. У ернинг аҳолиси жудаям меҳнаткаш экан. Бу шаҳарда бир этикдўз яшар экан. Унинг Кўса исмли ўғли бор экан. Этикдўз ҳар куни чарчаб ишдан қайтганда Кўса билан суҳбатлашар, боласининг бийрон жавобларидан яйраган этикдўз бирпасда чарчоғини унутиб юбораркан. Кунлар ўтаверибди. Кўса ҳам анча улғайибди.

– Ўғлим улғайиб қолди, энди унга бирор ҳунар ўргатиш керак. Унга ўз касбимни ўргатсаммикин? Ахир бир умр мана шу этикдўзликнинг орқасидан рўзғор тебратиб кам бўлмадим, – деб ўйлабди этикдўз.

Эрталаб нонушта пайти ёнига Кўсани чақирибди.

– Ўғлим, анча катта бўлиб қолдинг, энди бирор ҳунар ўрганишинг керак, – дебди.

– Мен пичоқ ясашни ўрганмоқчиман, – дебди Кўса кутилмаганда.

Этикдўз ўғлини етаклаб пичоқчининг олдига олиб бориб шогирдликка берибди. Кўса пичоқчининг устахонасида пичоқ ясашни ўргана бошлабди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Кўса бу ишдан зерикиб устахонага бормай қўйибди. Этикдўз ўғлидан бунинг сабабини сўрабди. Шунда Кўса:


– Ҳар куни бир хил ишни такрорлайвериш жонимга тегди. Ортиқ устахонага боришни хоҳламайман, – дебди.

Кўса уйда бир неча кунни ўтказибди. Пичоқчи уста ундан хавотир олибди. Оғир меҳнат толиқтириб қўйдимикан, дея ундан хабар олгани келибди. Қараса Кўса соппа-соғ эмиш.

– Нега устахонага бормай қўйдинг? – деб сўрабди уста.

– Олов ёқиш, метални эритиб қолипга қуйиш, уни совуқ сувга солиш, болға билан уриш – ҳаммаси жонимга тегиб кетди. Битта пичоқ ясаш учун қанча меҳнат қилишимга тўғри келади. Мен бунақа ишлашни хоҳламайман, – дебди Кўса.

Шунда уста Кўсага қараб:

– Эй, Кўсавой, сен ҳали сабр дарахтининг мевасини тотиб кўрмаган экансан. Сенинг хатойинг мана шунда, – дебди.

Кечқурун ота-онаси ишдан қайтгач, Кўса улардан сабр дарахтининг меваси ҳақида сўрабди. Ота-онаси у дунёдаги энг тотли мева эканини, кимки ўша мевадан еб кўрса дунёдаги энг бахтли, энг бадавлат инсонга айланишини айтишибди. Кўсанинг ҳам ўша дарахт мевасидан жудаям тотиб кўргиси келибди. Туни билан сабр дарахти ҳақида ўйлабди. Тонг отиши билан Кўса сабр дарахтини қидириб йўлга чиқибди. Дастлаб у эрта саҳардан терга ботиб иссиқ тандирда нон ёпаётган новвойни учратибди. Ундан сабр дарахти ҳақида сўрабди. Нонвой сабр дарахти мевасидан тотиб кўргани учун тўқ-фаровон яшаётганини айтибди.

Кўса йўлида яна давом этибди. Йўлда у бободеҳқонни учратибди. Ундан ҳам шу ҳақда сўрабди. Бободеҳқон ҳам шу мева сабаб умри тўкинликда ўтаётганини айтибди. Кўса йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Йўл-йўлакай жуда кўп одамларни учратибди. Одамларнинг бари сабр дарахти меваси дунёдаги энг тотли мева эканини, унинг тотиб кўрмаганлар ҳеч қачон бахтли бўлолмаслигини айтишибди-ю, лекин уни қаерда ўсишини айтишмабди.

Кўса сабр дарахтини жуда узоқ қидирибди, лекин топа олмабди. У чарчаб ҳориб уйига қайтибди. Эртаси куни Кўса барвақт туриб пичоқчининг устахонасига борибди. Пичоқчи ўчоққа олов ёқиб ишини давом эттираётган экан. Кўса устага:

– Сиз менга сабр дарахти қаерда ўсишини айтмадингиз, мен уни ҳеч қаердан топа олмадим, – деб аразлабди.

– Хафа бўлма, агар уни астойдил топмоқчи бўлсанг, ҳар куни менинг олдимга келиб ҳунаримни ўрган. Ўшанда сабр дарахти қаерда ўсишини айтаман, – дебди уста.

Сирли дарахтни топиш иштиёқида Кўса ҳар куни эрта саҳарда устахонага келиб қоронғи тушгунча, қунт билан пичоқ ясашни ўргана бошлабди. Кунлар ўтаверибди. Кўса ишга шунчалик берилиб кетибди-ки, чарчоқни ҳам, зерикишни ҳам унутиб юборибди. У турли-туман дастали, бир-биридан чиройли пичоқлар ясабди. Кўса ясаган пичоқлар одамлар назарига тушибди. Бир куни устози ёнига келиб:

– Сен сабр дарахтини топмоқчи эдинг. Сен уни топдинг. Мақсади йўлида учраган қийинчиликларга чидаб, меҳнатдан бўйин товламаган инсонларни, сабр дарахтининг мевасини тотиб кўрган экан дейишади, – дебди.

Кўса устозидан миннатдор бўлибди. У устозининг сабр дарахти ҳақида айтганларини бир умр ёдидан чиқармабди, ҳеч қачон меҳнатдан қочмабди. У ясаган пичоқларнинг довруғи етти иқлимга ёйилибди. Кўса ўзи орзу қилганидек дунёдаги энг бахтли, энг бадавлат инсонга айланибди.

Тойчоқ ва поезд

Саман поезд йўли яқинида яшайдиган тойчоқ экан. У тез-тез темирйўл вокзалига борар, поезднинг келиб кетишини кузатар экан. Поезднинг овози ва тутун чиқариб юриши унга жуда ёқар экан......

Қирқ ямоқ ҳақи

Бир бор экан, бир йўқ экан, биз кўрмаган, биз бўлмаган замонларнинг бирида икки қўшни бўлган экан. Бири ўта бой, бўғзигача мой, иккинчиси унинг хизматида сочи оқарган, аммо косаси оқармаган камбағал экан......

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Кенгуру ва шифокор Лайлак

Қадим замонларда кичкина кенгуру яшаган экан. У ота-онаси билан яшар экан. Кенгурулар туғилганда жуда кичкина бўлар экан. Улар олти ойлик бўлгунча онасининг қорнидаги халтачада юрар, она сути билан овқатланишар экан. Кангу ҳам туғилгандан бери онасининг халтасида яшар экан. Бу ерларга баҳор келибди. Ҳамма ҳайвонлар табиат қўйнида ўйинлар ўйнай...

Ғалати ит

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир адирда бир қанча итлар бирга яшашар экан. Бу итларнинг ранглари турлича экан. Бири қора,бир оқ, бири жигарранг экан. Бир куни бу ерга олачи пор ит келибди. Итлар уни узоқдан кўриб ҳайрон бўлиб қолишибди......

Тошқотган аждарҳо

Қадимда Бойсун билан Шўрчи орасидаги кичик сўқмоқ Қорадарадан ўтарди. Савдогар, йўловчи карвонлари минг азоб билан дара ичидан ўтиб, Ҳисор томонларга боришарди......

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Сичқоннинг гугурт қутилари

Кичик бир қишлоқда хароба бир уй бор экан. Бу уйда иккита сичқон яшар экан. Улар бирбирларини жуда яхши кўришар, бир-бирларини яхши тушунишар экан. Сичқонлар фақат бир мавзуда келиша олмас эканлар: гугурт қутилари. Эркак сичқон гугурт қутисини йиғишни яхши кўрар экан. Қачон бўш гугурт қутисини кўрса, уни олиб уйга келтирар экан. Аммо сичқон хоним...

Шоколадли кеча

Зиёда саккиз ёшли ёқимтой қиз экан. Қишки таътил кунларида у кўп вақтини хонасида ўйинчоқлар ўйнаб ўтказар экан. Ўша куни Зиёда хонасида копток ўйнаётганида онаси ошхонадаги шкафга катта қутида шоколад қўяётганини кўриб қолибди. Қизалоқ шоколадни жуда яхши кўрар экан. Шунинг учун бутун ҳаёли шоколад қутисида бўлибди. Аввал ўзига-ўзи:" Онам...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Дилшод
    Дилшод 5 декабря 2021 15:40
    Француз халк эртаклари борми

Фикр қўшиш