Мусулмон боланинг одоб-ахлоқи

Мусулмон боланинг одоб-ахлоқи
Мусулмон боланинг одоб-ахлоқи


Ейиш одоби

Эй ўғлон, ейишнинг бир қанча одоблари бўлиб, сен албатта уларга бўйсунишинг, шунда сенинг соғлигинг яхшиланиб жисминг қувватли бўлади. Ақлинг ўткирлашиб, ҳар хил касал ва оғриқлардан саломат бўласан.

Қуйидагилар ана шу одоблар жумласидандир:

1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда ейишдан олдин қўлларингни юв.
2. Ўртадаги идишдан овқатланаётганингда ўз олдингдан олиб егин, бошқалар олдидаги нарсаларга қарама ва ҳожатингдан ошиғини ема.3. Овқат ейишдан олдин Аллоҳнинг номини айтиб “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” деб айтгин ва еб бўлганингдан кейин “Алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минни вала қувваҳ” – маъноси - “Мен тарафидан ҳеч қандай куч қувватсиз шу таомни менга таом қилиб берган ва у билан мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” деб Унга мақтовлар айт.
4. Ўзинг ёмон кўрадиган таомни бошқаларни ҳам ундан нафратлантирадиган сўзлар билан ёмонлама.
5. Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни яхшилаб чайна.
6. Оғзингни овқат билан тўлдириб олма ва оғзингда овқат бор пайтда гапирма.
7. Бир ҳил овқат билан кифоялан ва ошқозонинг тўлиб кетгунгача овқат ема. Агар шундай қилсанг, овқат ҳазм бўлиши қийин бўлади, касал бўлиб қолишинг мумкин.
8. Айланиб юрадиган сотувчиларга ўхшаган яхши қилинганлиги ва покизалиги ишончли бўлмаган овқат ва ичимликларни тановул қилма.
9. Агар мадраса ошхонасида ўтирсанг, тўполон қилма ва ўз насибангдан кўпроқ овқат ейишга уринма.
10. Агар ошхона хизматчисидан пиёла, қошиқ ва салфетка (қўл сочиқ) каби бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг, мулойимлик ва ўртача овоз билан сўра.
11. Овқат еб бўлганингдан кейин албатта қўлларингни ва оғзингни юв ва тишларингнинг тозалигига эътибор бер.
Ҳикоя

Бир ўқувчи касал бўлиб қолди ва унинг касали қаттиқлашди. Кейин доктор келиб унинг касалини текшириб кўргач, у овқат ва ҳолвалардан ҳаддан зиёд кўп еб қўйганлиги натижасида ошқозони ишдан чиқиб, соғлиги ёмонлашганини билди.

Тасодиф доктор шу ўқувчининг қўлида пуллар билан тўла ҳамённи кўриб қолиб унга деди:
- Агар сенга бошқа яна шунча миқдорда пул берсам, шу ҳамёнга сиғдира оласанми?
- Унга ичидагидан ортиқ пул сиғдириш мумкин эмас.-деб жавоб берди ўқувчи.
- Куч билан сиғдир.
- У қимматбаҳо ҳамён. Йиртилиб кетишидан қўрқаман.
Шунда доктор деди:
- Билгинки, эй ўғлон! Сенинг ошқозонинг ҳам шу ҳамёнга ўхшашдир. Агар қорнингга сиғадиганидан ошиғини есанг, ҳар хил касаллар ва оғриқларга чалинасан.

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар

Имом Марвазий роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоx, у билан азобни даф этувчи намоз каби бошқа ибодатни билмаймиз»....

Жума ҳақида

✨1. Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган эканлар. ✨2. Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим"......

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор 🔸Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;...

Етти тож

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр» (Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир)......

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш

Абу Саид ал Худрийдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Жума кунлари Каҳф сурасини ўқиганнинг икки Жумаси ойдинлашади. (Бу жума билан кейингисининг орасидаги кунлар) (Ҳоким, Байҳақий) Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:...

Аллоҳнинг инсон организимидаги мўжизалари

🍃1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқдир... 🍃2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади... 🍃3. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди......

Жаннат ва ундаги неъматлар васфи

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздирувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир» (Муҳаммад: 15)......

Таом пишираётганда

Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади......

Зикр - Саловат

Аллоҳнинг зикридан хам енгилроқ ва ажри улуғроқ ибодат йўқдир! Аллоҳни зикр қилинг азизларим!...

Аёллар намозининг фарқлари

Савол: Аёллар намози қандай фарқланади? Жавоб: Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:......

Фикр қўшиш