Дўзах аҳлининг белгилари

Дўзах аҳлининг белгилари
Дўзах аҳлининг белгилари


Дўзах аҳлининг белгилари

Аллоҳ таоло айтади:

«Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти-дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган, Ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!» (Ван-назиот: 37-39).

«Жаҳаннам дарвозаларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда кирингиз!» (Ғофир: 76).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах ва жаннат тортишиб қолдилар. Униси: «Менга зўравон ва мутакаббирлар киради», деса, буниси: «Менга заиф ва мискинлар киради», деди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унисига: «Сен Менинг азобимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларни азоблайман», деди, бунисига эса: «Сен Менинг раҳматимсан, сен билан Ўзим истаган кишиларга марҳамат қиламан, ҳар иккингиз лиқ тўласиз», деди (Имом Муслим ривояти).
Ҳориса ибн Ваҳб Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга жаннат аҳлининг хабарини берайинми?! Улар заиф, камсуқум инсонлар бўлиб, агар Аллоҳ номига қасам ичсалар, уни Аллоҳ албатта оқлайди. Сизларга дўзах аҳлининг хабарини берайинми?! Улар дили қаттиқ, манман ва мутакаббир кимсалардир» (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах аҳлидан икки тури борки, мен ҳали уларни кўрмадим: Биринчиси: қўлларида сигир думига ўхшаш қамчилари билан одамларни уриб юрадиган кимсалар. Иккинчиси: кийиниб олган, лекин яланғоч, (бошқаларни ҳам) йўлдан оздирувчи, ўзлари ҳам (ҳақдан) оғган ҳамда бошлари(даги сочлари)ни туянинг (бир тарафга) мойил бўлган ўркачлари сингари дўппайтириб олган аёллардир. Улар жаннатга кира олмайдилар, унинг ҳидини ҳам топа олмайдилар. Ваҳоланки, жаннатнинг ҳиди фалон масофадан келиб туради» (Имом Муслим ривояти).

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Қиёмат куни бир кишини олиб келиниб, дўзахга улоқтирилади. Шунда қорнидан ичак-чавоғи чиқиб кетиб, унинг атрофида тегирмон айлантираётган эшакдек айланиб юради. Жаҳаннам аҳли унга йиғилиб келиб: «Эй фалончи, сизга нима бўлди, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб юрган эмасмидингиз ахир?», дейишади. «Ҳа, яхшиликка буюрардим-у, ўзим қилмас эдим, ёмонликдан қайтарар эдим-у, ўзим қилаверар эдим», дейди (Имом Муслим ривояти).

Шарҳ:

Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дўзах аҳлининг белгилари ва хулқ-атворлари ҳақида сиз билан биз улардан эҳтиёт бўлишимиз ва улар билан сифатланиб қолишдан сақланишимиз учун хабар берганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Кибр ва туғёнга берилиш, дунё ҳаётини охиратдан афзал кўриш дўзах аҳлининг белгиларидан;
2. Зулм ва одамларга зўравонлик қилиш дўзах аҳлининг белгиларидан;
3. Очиқ-сочиқ юриш дўзах аҳлидан бўлган аёлларнинг белгиларидан;
4. Риё ва мунофиқлик билан амри маъруф ва наҳий мункар қилиш дўзах аҳлининг белгиларидан.

Рамазон тақвими 2023 ва Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш), Ифторлик (оғиз очиш) дуоси

Ўзбекистон шаҳарлари учун Рамазон ойи тақвими 2023...

Сабр ҳақида

Домла минбарга чиқиб, зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди: - Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда , масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз....

Қуръон оятларидаги 25 ҳайрат

1. Қуръони каримдаги энг узун сура – Бақара сураси бўлиб, у 2,5 порани ва 286 оятни ташкил этади. 2. Қуръони каримдаги энг қисқа сура – Кавсар сураси бўлиб, у уч оятли ўттизинчи порададир. 3. Қуръони каримдаги энг улуғ оят – "Оятул Курси" ҳисобланиб, у Бақара сурасининг 255 оятидир....

Бандалик ҳаққи (бурчи)

Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади___ Аллоҳ Расули (с.а.в.) айтдиларки___ — Бир мусулмоннинг бошқа бир мусулмон биродаридан уч кундан ортиқ гаплашмай кетиши, у билан уч кундан ортиқ араз бўлиши жоиз эмас......

Аёллар намозининг фарқлари

Савол: Аёллар намози қандай фарқланади? Жавоб: Эркаклар намозидан саккиз жойда фарқ қилади:......

Ҳужурот сурасида одамлар билан муомала қилиш хусусида тўққиз насиҳат келган

1. «Агар бир фосиқ бирор хабар келтирса, аниқлаб кўринглар» (6-оят). 2. «Мўминларнинг икки тоифаси урушиб кетса, ўрталарини ислоҳ қилинг» (9-оят). 3. «Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни суяди» (9-оят)......

Боланинг сочини оқартирган кун

«Эй Одам фарзанди! Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон. Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни тавба ва солиҳ амал билан эъзозла. Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла......

Одам (А.С.)нинг фарзандларига бешта насиҳати

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор......

Нима учун аввало намоз дейилган?!

Намоз – Қиёмат куни бандани биринчи ҳисоб китоб қилинадиган амали. Намоз – фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради......

Энг чиройли ризқ мол - мулк эмас

Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас. Балки... ✨ Хотиржам, қаноатли қалб, ✨ Равшан ақл, соғлом фикр......

Фикр қўшиш