Салмони форсий неча йил яшаган?

Салмони форсий неча йил яшаган?


Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?

 Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

   Бу эҳтимолдан жуда йироқ гап бўлиб, ҳижрий 250 йили вафот этган Аббос ибн Язид Баҳронийга нисбат берилган, яъни унинг номидан айтилган.Имом Заҳабий бошчилигидаги муҳаққиқ уламолар Баҳроний номидан қилинган ривоятнинг исноди йўқлиги туфайли ҳужжатга ярамаслигини ва буни тасдиқлайдиган бошқа бирорта ҳам ишончли далил йўқлигини айтишади.

Агар ростдан ҳам Салмон розияллоҳу анҳу 250 йил яшаган бўлганларида эди, албатта, саҳобалардан бу ҳақда кўплаб ишончли ривоятлар келган бўларди.

Дарвоқе, Салмон розияллоҳу анҳунинг ҳаётини чуқур ўрганиб чиққан Имом Заҳабий сингари уламолар у кишининг 75-80 йил умр кўрганини таъкидлашган ва бунга қатор мисолларни келтиришган. Ана шу мисоллардан бири, Салмон розияллоҳу анҳу Мадинага қул қилиб олиб келтирилганида ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан учрашишдан сал илгари хурмо дарахтлари учига бемалол чиқиб, тушиб меҳнат қилар эди... Валлоҳу аълам.

(Манбалар: Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 1/555; «Фатово аш-шабакатил исломия», 8/5521).

Саъд ибн Муъоз

Қаҳрамонимиз Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исми Саъд ибн Муъоз ибн Нуъмон ибн Имруълқайс ибн ал-Ашъал ал-Авсийдир. Бу серсавлат, улуғвор, новча, қизил юзли инсон ёшлик чоғидаёқ ўз қабиласига бошлиқ бўлган эди. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Исломга кирганида ўттиз бир ёшда эди......

Холид ибн Валид

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (2)

Умму Фазл эри Аббосдан ўғли Абдуллоҳ билан бирга Мадинага ҳижрат қилиш учун изн сўради. Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз оилалари билан биргаликда Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраб хат ёздилар......

Афзал саҳобаларнинг тартиби

Савол: Барча саҳобаларни яхши кўрамиз. Уларнинг баъзилари баъзиларидан афзал эканларини ҳам биламиз. Илтимос, уларнинг афзалларини тартиб ила айтиб берсангиз......

Мени ажаблантирган улуғ саҳоба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Пайғамбар шарафлаган хонадон эгаси (Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу)

Холид ибн Зайд ибн Кулайб Ҳазражий Ансорий розияллоҳу анҳу Абу Айюб Ансорий номи билан машҳур бўлган мадиналик таниқли саҳобийлардан. Мадинанинг Ҳазраж қабиласидан, Бани Нажжор уруғидан......

Биз ҳаммани бирдан ёқасидан тутмаслигимиз лозим

Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди чиққан пайтида Умму Саламанинг қавми Бани Махзумдан кишилар келиб: «Ўзинг кетавер, аммо хотинингни кетгани қўймаймиз», деб хотини билан боласини олиб кетишди. Абу Салама розияллоҳу анҳу...

Салмони форсий неча йил яшаган?

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?......

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми Молик ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ал-Қурайший Заҳрий(тахминан 590-674) бўлиб, саҳоба ва маккалик илк мусулмон, Муҳаммад (с.а.в.)нинг қўриқчиларидан бири бўлган......

Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд (Аллоҳ ундан рози бўлсин) хассос қалбли, заковатли, тадбирли ва доно йигит бўлган. Ҳеч қандай муаммо уни ташвишга сололмас, ҳар қандай қийинчилик қаршисида довдираб ҳам қолмас эди. Аллоҳ таоло топқирлик, уддабурролик ва соғлом фикр ато қилган чин саҳро ўғлони эди......

Фикр қўшиш