Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?
Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у кишига: «Эй мўминларнинг амири, васиятингизни қилинг чунки сиз яшамайсиз», деди. У зот ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар. Абдуллоҳ келгач унга мен учун дунёда фақат бир иш қолди дедилар. Ўғиллари нима экан иш отажон дея сўради. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига дафн этилиш. Ўғлим мўминлар онаси Оишанинг ёнига бор. Мўминлар амири дема, балки Умар сиздан изн сўрамоқда, сиз уйнинг соҳибасисиз. Агар изн берсангиз икки соҳибининг оёқлари остига дафн этилишини истайди», дедилар.
Онамиз бу илтимосга шундай жавоб бердилар: «Ҳа, бу қабрни ўзим учун тайёрлаб қўйган эдим, бугун эса Умар учун уни тарк этаман».

Абдуллоҳ хурсанд бўлиб оталарининг ёнига қайтди ва: «Отажон, онамиз изн бердилар», деди.

Абу Нуъайм Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳунинг бошлари у киши вафот этганидаги беморлигида менинг сонимда эди. У киши менга:

«Бошимни ерга қўй», деди.

Мен:

«Сонимда бўлса ҳам, ерда бўлса ҳам сиз учун барибир эмасми?» дедим. У киши:

«Уни ерга қўй», деди.

Мен ерга қўйдим.

У киши:

«Агар Роббим мени раҳматига олмаса, менга вой бўлсин! Менинг онамга вой бўлсин!» деди».

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу вафотларидан олдин ўғилларига шундай васият қилдилар: «Агар мени жасадимни кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида менга жаноза намозини ўқисанг, Ҳузайфага назар сол! У баъзан мен билан суҳбатлашаётганда риоямни қилар эди. Агар Ҳузайфа ҳам менга жаноза намозини ўқиса, намоздан сўнг мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари томонга кўтариб боринглар, сўнг эшик олдида тўхта! Онажон, ўғлингиз Умарни олиб келдик дегин. Мўминлар амири демагин! Онамиз мендан ҳаё қилиб изн берган бўлишлари мумкин. Агар мени олиб борганингларда изн бермасалар, мени мусулмонлар қабристонига дафн қилинглар».

Шундай қилиб Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Абдуллоҳ оталари тобутини кўтариб масжидга олиб борди. Масжид жамоатига назар солиб, Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг бор ёки йўқликларини текширди. Шу пайт Ҳузайфа розияллоҳу анҳу масжидга кириб келдилар ва жаноза намозини ўқидилар. Бу ҳолдан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо хурсанд бўлди ва оталари тобутини кўтариб, Оиша розияллоҳу анҳони уйларига олиб бордилар: «Эй онажон, ўғлингиз Умар эшик ёнида турибди, унга изн берасизми»?, деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Уни олиб киринглар» дедилар. Шу тарзда саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ёнларига дафн этилдилар.

Аллоҳ таоло Ер юзини адолатга тўлдирган Умар ибн Хаттобдан рози бўлсин! Ҳазрати Умар Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жаннат башоратини олган бўлсаларда Аллоҳдан қаттиқ қўрқар эдилар.

Биз-чи?

Бирортамиз Аллоҳ биздан розими ёки йўқми, билмаймиз. Шундай бўлсада ўйин-кулгу билан овворамиз, хавф йўқ, қўрқув йўқ, ўлимдан кейин аҳволим нима бўлади деган фикр йўқ.

Эй Аллоҳ, барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилгин, хотимамизни чиройли қилгин ва ўлим чоғида тилимизга калимаи шаҳодатни осон айлагин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди......

Саъд ибн Муъоз

Қаҳрамонимиз Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исми Саъд ибн Муъоз ибн Нуъмон ибн Имруълқайс ибн ал-Ашъал ал-Авсийдир. Бу серсавлат, улуғвор, новча, қизил юзли инсон ёшлик чоғидаёқ ўз қабиласига бошлиқ бўлган эди. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Исломга кирганида ўттиз бир ёшда эди......

Холид ибн Валид

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат...

Ҳамза ибн Абдул Мутталиб

Макка аҳли саъй-ҳаракат, меҳнат, ибодат ва лағв − беҳудага толиб- тошган кундан кейин кечаси чуқур уйқуга тушган. Қурайшликлар тўшаклари устида у ёқ- буёқларига ағдарилиб уҳлаб ётибдилар… Фақатгина улардан бир инсон ёнбошини тўшагидан узоқда тутиб, бедор бўлмоқда. У кечаси уйқуга барвақт ётиб, бир-икки соат ором олгач, буюк завқ ва шавқ билан...

Фузайлнинг тавбаси

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди......

Салмони форсий неча йил яшаган?

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?......

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар......

Биз ҳаммани бирдан ёқасидан тутмаслигимиз лозим

Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди чиққан пайтида Умму Саламанинг қавми Бани Махзумдан кишилар келиб: «Ўзинг кетавер, аммо хотинингни кетгани қўймаймиз», деб хотини билан боласини олиб кетишди. Абу Салама розияллоҳу анҳу...

Нажоший ва Увайс Қаранийлар саҳобами ёки тобеинми?

Савол: Ҳабашистон подшоҳи Нажоший ва Увайс Қараний ҳазратлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида иймон келтиришган. Аммо кориб суҳбатлашишмаган. Икковлари саҳоба ёки тобеин дейиладими, ёки бошқа ном билан аталадиларми?......

Охирги вафот этган саҳобалар рўйхати

Савол: Мен шу пайтгача энг охирги вафот этган саҳоба Анас ибн Молик деб юрардим. Куни кеча масжидда бир намозхон энг охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл экан, деб қолди. Илтимос, шунга аниқлик киритсангизлар......

Фикр қўшиш