Фузайлнинг тавбаси

Фузайлнинг тавбаси
Фузайлнинг тавбаси


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди.

Унинг тавбасининг сабаби қуйидагичадир:

У бир жорияни севиб қолади. У билан учрашиш учун унинг уйига боради. Девордан ошиб ўтаётганда қуйидаги оятни эшитиб қолади. Ичкаридан кимдир тиловат қилаётган эди:

«Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!».
Бу оят Фузайлнинг қалбини забт этади. У: «Эй Роббим! Келди!», дея ўша лаҳзада қайтади. У бир харобага боради. У ерда кишилар сафарга чиқмоқчи бўлиб туришган экан. Улар ўзаро гаплашиб туришган эди. Уларнинг баъзиси «ҳозир йўлга чиқамиз», деса, бошқаси «эрталаб чиқамиз», ҳозир чиқсак Фузайл молимизни тортиб олади», дер эди. Шунда Фузайл ўзига деди:

«Ҳолингга вой эй Фузайл! Кечалари гуноҳ қиласан, мусулмонларни қўрқитасан!».

Сўнгра Фузайл уларни тинчлантириш учун олдиларига борди, томоғига йиғиси тиқилган ҳолда: «Батаҳқиқ, Аллоҳ йўлни Фузайлдан тозалади. Мана, у сизнинг қаршингизда тавба қилган ҳолида турибди! Умид қиламанки, бугундан бошлаб мени фақат Аллоҳга қочган ҳолимда, У Зотнинг Байтул Ҳароми олдида кўрасизлар!», деди.

Фузайл Маккага борди. Бутун вақтини ибодатга, илмга бағишлади. Натижада ислом тарихидаги тобеинларнинг энг буюкларидан бирига айланди.

Фузайл ибн Иёз ҳақида имом Заҳабий шундай дейди:

«Фузайл имом, етакчи, ишончли киши ва шайхул исломдир».

Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Фузайл ишончли киши, обид ва имомдир».

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Менинг наздимда ер юзида Фузайл ибн Иёздан афзал киши қолмади».

Имом Насоий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Фузайл ишончли ва солиҳ кишидир».

Буларнинг баридан шундай хулоса ясаш мумкин.

Ҳеч кимнинг ҳидоят топишидан умид узманг. Ширкдан кейинги энг катта гуноҳ одам ўлдиришдир. Ҳатто юзта одам ўлдирган шахс, яшаб турган жойидан чиқиб бошқа жойга кетаётганида унга ажали етиб ўлгани ва оқибатда уни раҳмат фаришталари олиб кетишгани ҳақида барчангиз биласиз.

Мусо алайҳиссалом билан баҳс қилгани келган сеҳргарлар мусулмон бўлишди. Улар эрталаб кофир эдилар, кечқурун мусулмон ҳолда Фиръавн томонидан дорга тортилиб шаҳид бўлишди. Дор уларнинг динидан қайтара олмади.

Умар розияллоҳу анҳу мушриклик даврларида мусулмонларга жуда қаттиққўл ва шафқатсиз эдилар. У киши ҳақида одамлар: «Умарнинг эшаги мусулмон бўлиши мумкин, аммо унинг ўзи мусулмон бўлмайди», дейишар эди. Сўнгра у зот мусулмон бўлдилар. У кишининг мусулмон бўлиши фатҳ, ҳижрати ғалаба ва халифалиги эса раҳмат бўлди!

Масаланинг иккинчи томонидан ҳам эҳтиёт бўлишимиз лозим. Мусо алайҳиссалом билан Мисрдан мўъмин ҳолда чиққан, Мусо алайҳиссалом уларга Аллоҳнинг изни билан денгиздан асолари билан йўл очган Бани Исроил қавми (яҳудийлар) денгиздан ўтиб олгач бузоққа ибодат қилиб қўйишди.

Бу қалбимиз Аллоҳнинг қўлида. Уни қандай истаса шундай қилади. Аллоҳдан сабот сўрайлик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам доимо: «Эй қалбларни ўзгартирувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил!»- деб дуо қилар эдилар.

Абдулқодир Полвонов

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (1)

Умматнинг олими ва Қуръоннинг таржимони. У киши Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошимнинг ўғли. Оталари Аббос Пайғамбаримизнинг амакилари ҳисобланади. Оталари: Аббос Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, лекин мусулмонлигини яшириб юрган. Бадр жангида мусулмонларга қарши кофирлар томонидан мажбуран чиққанларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у кишига: «Эй мўминларнинг амири, васиятингизни қилинг чунки сиз яшамайсиз», деди. У зот ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар. Абдуллоҳ келгач унга мен учун дунёда фақат бир иш қолди дедилар....

Фузайлнинг тавбаси

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди......

Мени ажаблантирган улуғ саҳоба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Али ибн Абу Толиб

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби Макканинг Қурайш қабиласи, ҳошимийлар уруғидан. Милодий 600 йили Маккада туғилганлар......

Пайғамбар шарафлаган хонадон эгаси (Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу)

Холид ибн Зайд ибн Кулайб Ҳазражий Ансорий розияллоҳу анҳу Абу Айюб Ансорий номи билан машҳур бўлган мадиналик таниқли саҳобийлардан. Мадинанинг Ҳазраж қабиласидан, Бани Нажжор уруғидан......

Саъд ибн Муъоз

Қаҳрамонимиз Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исми Саъд ибн Муъоз ибн Нуъмон ибн Имруълқайс ибн ал-Ашъал ал-Авсийдир. Бу серсавлат, улуғвор, новча, қизил юзли инсон ёшлик чоғидаёқ ўз қабиласига бошлиқ бўлган эди. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Исломга кирганида ўттиз бир ёшда эди......

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири бўлсалар ҳам баъзи саҳобаларга ҳавас қилганлар ва уларнинг ўрниларида бўлиб қолишни истаганлар......

Салмони форсий неча йил яшаган?

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?......

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди......

Фикр қўшиш