Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири бўлсалар ҳам баъзи саҳобаларга ҳавас қилганлар ва уларнинг ўрниларида бўлиб қолишни истаганлар.

1. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Табук ғазоти куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни садақа, эҳсон қилишга тарғиб этдилар. Умар розияллоҳу анҳу «Абу Бакрдан бугун ўзишим мумкин» дедилар-да, молларининг ярмини олиб келдилар. Кейин Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу молларининг ҳаммасини олиб келдилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу ўзларига ўзлари «Абу Бакрдан ўза олмас эканман» деганлар.
2. Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.

Нажронликлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ўзларига Қуръонни, Исломни ўргатадиган кишини юборишларини сўраганларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизлар билан ўта ишончли, омонатдор, амийн бўлган кишини юбораман” дедилар.

Воқеани Умар розияллоҳу анҳу давом эттирадилар: “Ҳеч қачон амирликни яхши кўрмадим. Аммо ўша куни ўша ишончли одам мен бўлишимни орзу қилдим. Пешин намозига эртароқ келдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан пешинни ўқиганларидан сўнг ўнг тараф-чап тарафга қарадилар. Мени кўрмай қолмасинлар деб бўйнимни чўзиб турдим. Кўзлари билан излай-излай, охири Абу Убайдага қарадилар ва “Тур ўрнингдан. Улар билан бирга бориб, ихтилоф қилаётган масалаларида ҳақ ила ҳукм чиқариб бер!” дедилар. Абу Убайда улар билан бирга кетди”.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу яна шундай деганлар “Агар мен вафот этаётганимда Абу Убайда ҳаёт бўлса, уни халифа қилиб қолдираман. Охиратда Роббим мендан уни халифа қилиб қолдирганим ҳақида сўраса, мен “Аллоҳнинг амийнини ва Расулининг амийнини халифа қилиб қолдирдим” дейман” деганлар.

3. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ Зайд ибн Ваҳбдан ривоят қилади:

«Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу юриб кела бошлади. Умар ўтирган эди, унинг келаётганини кўриб:

«Фиқҳга тўла идишча келмоқда», деди».

Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ Асад ибн Вадоадан ривоят қилади:

«Умар Ибн Масъудни зикр қилди ва:

«Илмга тўлган идишча, мен уни Қодисия аҳлидан устун кўраман», деди».

Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин ва бизга улардан ибрат олишимизни, ибодатни адо этишда ҳимматни баланд қилишимизни насиб этсин!

Islom.uz сайти маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Афзал саҳобаларнинг тартиби

Савол: Барча саҳобаларни яхши кўрамиз. Уларнинг баъзилари баъзиларидан афзал эканларини ҳам биламиз. Илтимос, уларнинг афзалларини тартиб ила айтиб берсангиз......

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (2)

Умму Фазл эри Аббосдан ўғли Абдуллоҳ билан бирга Мадинага ҳижрат қилиш учун изн сўради. Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз оилалари билан биргаликда Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраб хат ёздилар......

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди......

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири бўлсалар ҳам баъзи саҳобаларга ҳавас қилганлар ва уларнинг ўрниларида бўлиб қолишни истаганлар......

Ҳамза ибн Абдул Мутталиб

Макка аҳли саъй-ҳаракат, меҳнат, ибодат ва лағв − беҳудага толиб- тошган кундан кейин кечаси чуқур уйқуга тушган. Қурайшликлар тўшаклари устида у ёқ- буёқларига ағдарилиб уҳлаб ётибдилар… Фақатгина улардан бир инсон ёнбошини тўшагидан узоқда тутиб, бедор бўлмоқда. У кечаси уйқуга барвақт ётиб, бир-икки соат ором олгач, буюк завқ ва шавқ билан...

Саҳобаларнинг мартабалари ва фазилатлари

Мусулмонлар барча саҳобалар авлиёларнинг пешқадами, муттақийларнинг саралари, мўминларнинг энг гўзал намунаси ҳамда Пайғамбарлардан кейин инсониятнинг энг афзали эканликларига иттифоқ қилишган. Дарҳақиқат, саҳобалар Пайғамбарларнинг энг афзали ва сўнггисини кўрганлари, енгил ва оғир кунларда ҳам у Зотнинг ёнларида туришгани ҳамда Аллоҳ йўлида...

Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд (Аллоҳ ундан рози бўлсин) хассос қалбли, заковатли, тадбирли ва доно йигит бўлган. Ҳеч қандай муаммо уни ташвишга сололмас, ҳар қандай қийинчилик қаршисида довдираб ҳам қолмас эди. Аллоҳ таоло топқирлик, уддабурролик ва соғлом фикр ато қилган чин саҳро ўғлони эди......

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми Молик ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ал-Қурайший Заҳрий(тахминан 590-674) бўлиб, саҳоба ва маккалик илк мусулмон, Муҳаммад (с.а.в.)нинг қўриқчиларидан бири бўлган......

Холид ибн Валид

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (1)

Умматнинг олими ва Қуръоннинг таржимони. У киши Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошимнинг ўғли. Оталари Аббос Пайғамбаримизнинг амакилари ҳисобланади. Оталари: Аббос Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, лекин мусулмонлигини яшириб юрган. Бадр жангида мусулмонларга қарши кофирлар томонидан мажбуран чиққанларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Фикр қўшиш