САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...
САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...


САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми Молик ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ал-Қурайший Заҳрий(тахминан 590-674) бўлиб, саҳоба ва маккалик илк мусулмон, Муҳаммад (с.а.в.)нинг қўриқчиларидан бири бўлган. Қурайш қабиласидан, Муҳаммад (с.а.в.)нинг оналари Омина каби Бани Заҳра уруғидан бўлган. Мадинага кўчиб борган муҳожирлардан, Муҳаммад (с.а.в.)нинг барча ғазоватларида қатнашиб, у кишининг ҳурматларига сазовор бўлган. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) бағоят жасур, мард инсон, моҳир мерган ҳисобланган. Уҳуд жангида Муҳаммад (с.а.в.)нинг ёнларида туриб жанг қилган Саъд мингдан ортиқ ўқ отган. Эронга юборилган қўшинга лашкарбоши этиб тайинланган.
Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)га шуҳрат келтирган Қодисия жангида (636 йил) Рустам бошчилигидага 40 минг кишилик форс қўшинлари енгилган. Сўнг Мадоин (Ктесифон) шаҳрини ҳужум билан олган ва Сосоний шоҳларининг беҳисоб хазиналарини қўлга киритган. Маълум муддат Эрон ва Ироқ ноиби бўлган. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.)Умар (р.а.) замонида (638 йил) Куфа шаҳрини қурган. Усмон (р а.)нинг фожиали ўлимидан сўнг бирор ишга қўшилмаган, халифаликка даъвогарлик қилмаган. Жамал ва Сиффин жангларида иштирок этмаган, Муовия ҳузурига чақиртирилганда бормаган. Мадина ташқарисидага уйида 84 ёшида вафот этган. Васиятига биноан, Бадр жангида кийган ва 55 йилдан бери асраб келган жундан тўқилган бир жуббаси билан кафанланган: "Мени шунга кафанланглар.Чунки, Бадр ғазоти куни душманга рўбарў бўлганимда, устимда шу кийим бор эди. Кафаним бўлсин деб шу кунгача сақлаб қўйгандим" деганлар. Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) нинг машҳуркамони Мадинаи мунавварадаги "Ҳижоз темир йўли" номли музейда сақланмоқда.

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми...

САЪД ИБН АБУ ВАҚҚОС (р.а.) нинг тўлиқ исми Молик ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ал-Қурайший Заҳрий(тахминан 590-674) бўлиб, саҳоба ва маккалик илк мусулмон, Муҳаммад (с.а.в.)нинг қўриқчиларидан бири бўлган......

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (2)

Умму Фазл эри Аббосдан ўғли Абдуллоҳ билан бирга Мадинага ҳижрат қилиш учун изн сўради. Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз оилалари билан биргаликда Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраб хат ёздилар......

Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд (Аллоҳ ундан рози бўлсин) хассос қалбли, заковатли, тадбирли ва доно йигит бўлган. Ҳеч қандай муаммо уни ташвишга сололмас, ҳар қандай қийинчилик қаршисида довдираб ҳам қолмас эди. Аллоҳ таоло топқирлик, уддабурролик ва соғлом фикр ато қилган чин саҳро ўғлони эди......

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (1)

Умматнинг олими ва Қуръоннинг таржимони. У киши Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошимнинг ўғли. Оталари Аббос Пайғамбаримизнинг амакилари ҳисобланади. Оталари: Аббос Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, лекин мусулмонлигини яшириб юрган. Бадр жангида мусулмонларга қарши кофирлар томонидан мажбуран чиққанларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Охирги вафот этган саҳобалар рўйхати

Савол: Мен шу пайтгача энг охирги вафот этган саҳоба Анас ибн Молик деб юрардим. Куни кеча масжидда бир намозхон энг охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл экан, деб қолди. Илтимос, шунга аниқлик киритсангизлар......

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар......

Мусъаб ибн Умайр

Бу улуғ инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан бири бўлиб, Қурайш йигитларининг энг кўзга кўринган, гўзал ва сараларидан бири эди. Тарихчи ва ровийлар уни васф қилганидек:......

Афзал саҳобаларнинг тартиби

Савол: Барча саҳобаларни яхши кўрамиз. Уларнинг баъзилари баъзиларидан афзал эканларини ҳам биламиз. Илтимос, уларнинг афзалларини тартиб ила айтиб берсангиз......

Фузайлнинг тавбаси

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди......

Биз ҳаммани бирдан ёқасидан тутмаслигимиз лозим

Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди чиққан пайтида Умму Саламанинг қавми Бани Махзумдан кишилар келиб: «Ўзинг кетавер, аммо хотинингни кетгани қўймаймиз», деб хотини билан боласини олиб кетишди. Абу Салама розияллоҳу анҳу...

Фикр қўшиш