Деганлар ҳам кетди узбекча шеър

Деганлар ҳам кетди


Бир сени жонимдан севаман,
Сен учун борлиғим бераман,
Ёнаман, куяман, ўламан,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Бир сенсан осмонда юлдузим,
Қуёшсан порлаган кундузим,
Азизам тинглагин дилсўзим,

Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Сен учун кечгайман дунёдан,
Маишат, ишрат-у сафодан,
Юзимни бурганман зинодан,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Соғиндим, соғиндим, соғиндим,
Расминга термулиб овундим,
Қизғондим, талпиниб оғриндим,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Сен зўрсан, тенгинг йўқ жаҳонда,
Яшайсан қалбдаги маконда,
Армонда қолдирмам армонда,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Ўлим келмагунча кетмайман,
Бировлар қўлини тутмайман,
Ишонгин ўзгани севмайман,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Чиқариб бераман китобинг,
Тинглайман ҳар битта ҳитобинг,
Мен учун севганинг савобинг,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!

Кўп ишониб, азоблар тотиб,
Юрак қурғур жуда толди-да.
Аллоҳ учун қолгансан ёқиб,
Деганлар ҳам кетиб қолди-да!!!

Узимизни билайлик...

Эхтирос аталмиш гулханда ёнгач, Виждони уйгонгач, айбидан тонгач. Тунги капалакка насихат килмиш, Зинокор зот нафси тамоман конгач......

Табассум...

Табассум – харфсиз ёзилган ёкимли суздир. Табассум – электр сарфламай ёнган чирокдир. Табассум – Аллохнинг казо-кадарига розиликдир. Табассум – таржима керак булмаган лугатдир. Табассум – садакадир....

Қуръон ўқиганда кўз ёш тўкмаган

Қуръон ўқиганда кўз ёш тўкмаган, Бу сўқир кўзларим жазодан дарак. Дилларни ранжитган дилга ботгувчи, Заҳарли сўзларим жазодан дарак......

Эсламайди

Хеч ким эсламайди Худо дард берса. Кушнинг хам курганда хол сураб куяр. Узинг боккан боланг хар замон келса. Улсанг хар пайшанб кара, куй суяр......

Хайрли тун!

Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан, Тонг уйготсин, майин шамоли билан, Энди ухланг, Аллох каломи билан, Сахар туринг, Аллох саломи билан!  ХАЙРЛИ ТУН!...

Мени учратгунча

Мени учратгунча Мендан олдинрок, Кимдур булганмиди сенинг ёнингда? Хаёлим узингда дейсан-у бирок- Аввал ким яшаган фикр-у ёдингда......

Уйламанг дарди юк

....Уйламанг дарди юк гамсиз кимса деб, Ёлгон дунёга мудом куламан, лек ич ичимдан юрагим тилиб, Узимдан утганин узим биламан....!...

Кунглим ярим булса канийди мени

Кунглим ярим булса канийди мени, Хаттоки кунгли йук мендай факирни, Отам хам Онам хам кайда билмайман, Канийди тингласа менинг дардимни....

Сен кибрга жой берма кунглим

Умр киска, хаёт ганимат, Oз фурсатни бой берма кунглим. Сен ишк билан булгину улфат, Лек кибрга жой берма кунглим......

Хар кимнинг дилида орзуси булсин

Хар кимнинг дилида орзуси булсин Калбида уйгонган туйгуси булсин Туйгулар сабаб бахтга этаклаб Дадажон онажон дейдиган Фарзанди булсин... 👍🙏...

Фикр қўшиш