Хуснбузарларни уй шароитида даволаш усуллари, никоблар, воситалар, малхамлар

Хуснбузарларни уй шароитида даволаш усуллари, никоблар, воситалар, малхамлар

Хар бир инсон, жинсидан катъий назар, хуснбузарларни уй шароитида даволаш сирини билиши керак, баъзан уни 1 кунда йукотиш керак булади. Чунки купинча олдинда мухим учрашув ёки тадбир кутаётганда, бундай кутилмаган “мехмон” – хуснбузарлар тошади. Уларни йук килиш учун кумаклашадиган баъзи рецепт ва воситалар мавжуд

ХУСНБУЗАРНИ ЙУКОТИШ УСУЛЛАРИ
Хуснбузарни йук килиш, яъни уни сикиб чикариш учун, аввал у канака типдалигини аниклаш керак. Факат етилган хуснбузарларни сикиш мумкин. Буни билиш учун яллигланиш атрофи енгил босиб курилади, агар огрик сезилса, демак, хали вакти эмас. У етилишини кутиш керак. Акс холда, кичик хуснбузар урнига йирик шиш пайдо булади, энг ёмон холатда эса инфектсиянинг таркалиб кетиши. Бунда учрашув хам, тадбир хам аник колдирилади.

Агар хуснбузар етилган булса, пахта, катталаштирувчи кузгу, дезинфектсиялаш учун этил спирти олинг ва ёруглик яхши тушишини таъминланг. Инфектсияланиш эхтимолини минумга тушириш учун яллигланган жойни спирт билан артинг, шунингдек, у билан кулларга хам ишлов беринг.

Хуснбузар марказига карата эхтиёткорли билан босинг, лекин терининг атроф кисмларига утиб кетманг. Йирингни итарувчи куч ёг бези каналининг пастки кисмидан берилиши керак. Шунда унинг тубида йиринг колдиклари колмайди. Барча йиринги бир мартада сикиб чикаришга харакат килинг, натижада такрорий манипулятсиялар билан терини яна жарохатлаш керак булмайди. Жарохат устига спирт билан ишлов беринг.

ХУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ЙУК КИЛИШ УЧУН НИКОБЛАР
КАТИКЛИ НИКОБ
Керак булади: 1 ош кошик кефир, 1 ош кошик сули ёрмаси, озгина лимон.
Тайёрланиши: кефир ва олдиндан блендерда майдалаб олинган сули ёрмасини аралаштиринг, бир томчи лимон шарбати кушинг, тайёр аралашмани 20 дакикага юзга суртинг. Муолажани бир ой давомида хар куни такрорлаб туринг.

АСАЛЛИ НИКОБ
Керак булади: 2 чой кошик сифатли асал, битта тухум сариги, лимон шарбати (бир неча томчи).
Тайёрланиши: барча масалликларни яхшилаб аралаштиринг, тайёр булгач юзга суртинг ва 10 дакика давомида колдиринг. 3-5 та муолажа етарли булади.

ХУЖАЛИК СОВУНИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН НИКОБ
Керак булади: бир булак хужалик совуни, 1 чой кошик майда туз.
Тайёрланиши: совунни киргичдан утказиб, бироз сув кушиб купиртиринг. Хосил булган купикни (1 ош кошик етарли) туз билан аралаштириб, 30 дакикага кулланг, кейин ювиб ташланг. Муолажани хафтасига уч марта бир ой давомида бажаринг.

ХУСНБУЗАРЛАРНИ УЙ ШАРОИТИДА ДАВОЛАШ УЧУН ТИНДИРМАЛАР
Хуснбузарларга карши турли тиндирмалардан лосён сифатида фойдаланиш мумкин: улар билан муаммоли терини кунига 2 марта артиш керак.

Хуснбузарни йукотиш учун энг самарали халкона воситаларидан бири мойчечак тиндирмаси хисобланади. 1 чой кошик мойчечакка бир стакан кайнок сув куйиб, 30 дакика колдиринг ва сузиб олинг.
Узининг яллигланишга карши ва тинчлантирувчи хусусиятлари билан купчиликка таниш булган бошка восита — алое шарбати. Лосён учун янги сикиб олинган шарбатнинг узидан ёки суюлтирилганидан (мисол учун, сув, картошка шарбати билан 2:1 нисбатда) фойдаланиш мумкин.
ХУСНБУЗАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МАЛХАМ ВА ГЕЛЛАР
Агар сиз кулбола воситлардан никоблар ва турли тиндирмалар тайёрлашга вактингиз ёки хохишингиз булмаса, тайёр тиббий препаратларга — геллар ва малхамларга эътибор каратишингиз мумкин. Бирок дори-дармонларни танлашга масъулият билан ёндашиш керак. Таркибига, юзага келиши мумкин булган ножуя таъсирларига ва карши курсатмаларига эътибор беринг. Мисол учун, таркибида антибиотиклар ёки гормонлар булган воситаларни уз билишча ишлатиш саломатлик билан боглик кушимча муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, баъзи препаратлар терини ута куритиб юборади ва таркибида спирт саклайди, бу еса тери холатига таъсир килишнинг энг яхши усули эмас.

Лекин тугри танланган воситанинг таъсирини биринчи фойдаланишдан кейинок куриш мумкин. Баъзан, бундай дорилар нафакат хуснбузардан кутулишга ёрдам беради, балки унинг изларини бартараф килади, яралар битишини тезлаштиради ва терини силликлайди. Бунда хам ихтисослашган мутахассислар билан маслахатлашишни ва согликка путур етказмаслик учун барча белгиланган тахлилларни топшириш кераклигини унутманг.

ХУСНБУЗАР ТОШГАНДА ОВКАТЛАНИШ ТАРТИБИ
Хуснбузар пайдо булмасин десангиз, овкатни шошмасдан, яхшилаб чайнаб, уз вактида (кунига камида 4 марта) ейишга одатланиш керак.

Уйкуга ётиш олдидан туйиб овкатланиш жуда зарарли. Хуснбузар куп тошадиган кишиларга спиртли ичимлик, янги узилган нон, яхши хазм булмайдиган таомлар, тухум, ёгли гуштлар, кази ва хамир овкатлардан воз кечиб, ёгсиз гушт, катик, сузма, творог, сабзавот, А витамини, Б гурухига кирадиган витаминлар, сабзи ва кора нон ейиш тавсия этилади.

Бундан ташкари, бадантарбия ва спорт билан шугулланиш, тоза хаво, офтоб ва сувдан тугри фойдалана билиш хам яхши натижа беради.

Фикр қўшиш