Сепкилларни кандай йукотиш мумкин - никоблар, кремлар, косметологик муолажалар

Сепкилларни кандай йукотиш мумкин - никоблар, кремлар, косметологик муолажалар

Одатда бахор ойларида айрим аёлларимиз сепкил тошиши ва юздаги доглар корая бошлаганидан шикоят килишади. Ёшликда пайдо булган сепкилларга вактида эътибор берилмаса купайиб, ранги туклашиб боради. “Сепкилларни йук килиш учун нима килиш керак”, дейсизми? Яхшиси, сахифамизда берилган маслахатларимизга амал килинг.

СЕПКИЛ НИМА САБАБДАН ПАЙДО БУЛАДИ
Сепкил — юздаги пигментли доглар. Тери ва сочларнинг ранги учун меланин пигменти жавобгардир. Моддаларнинг мувозанатсизлиги, стресс ва витамин етишмовчилиги билан тери хужайралари пигментатсияга эга булиши мумкин. Сепкиллар пайдо булишининг асосий сабаблари ота-онадан болага утадиган ирсият билан богликдир.

Сепкиллар касаллик эмас, уларнинг «эфелидлар» деган илмий атамаси мавжуд. Шунинг учун улар согликдаги жиддй огиш эмас, терининг узига хос хусусияти хисобланади. Сепкиллар нафакат юзга, балки бутун баданга тошиши мумкин. Сепкилли кизлар бахор куёшидан сакланиши максадга мувофик.

Сепкил 25 ёшгача купаяди ва ­ранги хам туклашади. 30 ёшдан кейин эса, аксинча ранги окаради, лекин микдори узгармай колаверади. Кизиги, 40 ёшдан сунг улар умуман йук булиб кетиши хам мумкин.

Айрим холатларда ички касалликлар хам доглар пайдо булишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун биринчи навбатда шифокорга мурожаат килиш лозим. Мисол учун, хомиладорлик, жигар-талок касалликлари, камконлик, ички секресия безлари ишининг бузилиши, витамин С етишмаслиги хам юзда жигарранг ва корамтир доглар пайдо булишига сабаб булади.

ШИФОКОРЛАР НИМА ДЕЙДИ?
Одатда сепкил болалар 5-6 ёшлик пайтидан бошлаб куринади. Катта булгани сари камая боради, 35 40 ёшдан кейин эса бутунлай йуколиб кетади. Терини окартириш максадида кулланиладиган купгина ёгли суртмалар тери юза каватини ундаги дог билан бирга кучириб туширади. Бирок сепкилга сабаб булувчи хужайралар терининг анча чукур каватига жойлашган булади. Шунинг учун окартирувчи кремлар факат вактинча ёрдам беради.

Аввало юзни куёшдан асраш лозим. Тери ёгли ёки нормал булса, окартириш учун бодринг, лимон, катик, петрушка кайнатмаси хам ишлатиш мумкин. Юзга катик суртиб, 15 20 дакикадан кейин илик сувда ювиш тавсия этилади.

СЕПКИЛЛАРНИ КЕТКАЗИШ УСУЛЛАРИ
СЕПКИЛЛАРНИ ЙУКОТИШ УЧУН МИСР АЙОЛЛАРИНИНГ СИРЛАРИ
Миср аёлларининг таъкидлашларича, агар юзда сепкил ва доглар булса, мунтазам равишда кумли никоб килиб туриш максадга мувофик. У сепкил ва догларни кетказиб, юз терисини ёшартирар, куз остидаги ва бошка ажинлар текисланиб, йуколаркан. Никоб учун куёш нурида кизиган кумдан фойдаланиш яхши фойда беради.

СЕПКИЛГА КАРШИ НИКОБЛАР
Сепкил давоси сифатида аччик бодомни майдалаб, уни шаробга кушиб юз ювилса, сепкиллар рангсизланади.
Сепкил ва кора догларни кетказиш учун купрок редиска, сут истеъмол килиш керак. Хар куни бодринг шарбати билан юзингизни артиб туринг.
Юздаги сепкилларни кетказишга мош хам ёрдам беради. Мош илдизидан сикиб олинган ширасини юзга суртинг ва 30 дакикадан сунг кайнаб, илитилган сувда чайиб ташланг.

Баклажон шарбатини юзингизга суртиб, 15 дакикадан сунг утли дамлама билан юзингизни чайиб олинг.
1 ош кошик сузма, 1 та тухум оки ва бир ош кошикда усимлик ёги яхшилаб аралаштирилиб, юзга калин килиб суртилади. 20 25 дакикадан сунг илик сувда ювилади.

Бир бойлам укропни 10 15 дакика сувда кайнатиб, докадан утказилади. Сунг огзи бекиладиган идишга солиб, музлатгичга куйилади. Ана шу кайнатма билан хар куни юз артиб турилса, доглар кетиб, юздаги шуралашлар хам йуколади.
Куёш нурлари таъсирида дог ишлаб чикарадиган хужайралар янада фаол ишлайди, бу эса сепкил купайишига олиб келади.

КОСМЕТОЛОГИК МУОЛАЖАЛАР
Сепкилларни лазер ёрдамида йукотиш. Ушбу муолажа жараёнида лазер ута аник ишлайди ва одатий тери хужайраларига таъсир килмайди. Ушбу муолажа медикаментоз усулларга тегишли, шунинг учун у жуда киммат туради. Бирок, битта муолажанинг узи сепкилларни кетказиш имконини беради.
Фототерапия. Ускунали даволаш киска муддатли чакнашлар ёрдамида пигментларни окартириш оркали сепкиллардан тезда халос булишни таклиф килади. Бундан ташкари, хуснбузар ва акне каби бошка муаммоларда хам ёрдам беради.

Пилинг. Пигментларнинг микдори куп булган терининг юкори катламини олиб ташлайдиган кислотали препаратлар билан ишлов бериш усули. Пилингдан сунг, тери тикланиши учун вакт керак, шунинг учун косметологнинг тавсияларини жиддий кабул килинг.
Косметолог кушимча равишда сепкилга карши крем буюриши хам мумкин.

Фикр қўшиш