Йетим колган гуллар

Йетим колган гуллар
Йетим колган гуллар


кайнок гармсел хар кутурганда, шахарча куюк тоʻзон ичида колади.
У бийдек даштнинг кок киндигида боʻй ростлаган бу шахарчани йер юзидан супуриб ташламокка ахд килгандек, тоʻлгʻониб, юлкиниб куюн уюриб есади. Соʻнг шиддати андак сусайгандек боʻлади-да, тагʻин янгидан куч олиб, коʻп каватли кизгʻиш гʻиштин уйлару коʻкка найзадек санчилган кувуридан куну тун коʻкиш-корамтир тутун аримайдиган корхонанинг катта-кичик, баланд-паст биноларини кайнок нафаси билан ялаб, шахар коʻчалари боʻйлаб оч боʻридай изгʻирган, оʻткинчиларнинг юзи-коʻзига кум сочгани йетмагандек, кандайдир моʻ‘жиза билан омон колган йоʻл боʻйидаги яккам-дуккам дарахтларга йопишади, улар вужудидаги охирги намликни соʻриб олиш пайида куйиб-пишади.
Гармсел азалдан яшил рангни йомон коʻради.
Дашт сап-сарик.
Шахарча хам шу тусда.
Дарахтлар еса яшил догʻдек жуда хунук коʻринади коʻзига.
Яшил рангга еса, синглиси — сарин йел оʻч. У коʻкламда уйгʻониб, саратонгача даштда жавлон ураркан, борликка бахор нафасини уфуради. Бу пайтда кайнок гармсел кирнинг гадой топмас бирор оʻнгирида бикиниб йотади. Хаво кизиб, сарин йел олисдаги тогʻлар багʻридаги арчазорга чекиниши билан гармселга жон киради. Тоʻшов узган айгʻирдек иргʻишлайди. Майсаларни куритиб, чечакларни какшатиб, шундай кутурадики, унинг оʻтли нафасидан яшил борлик саргʻиш тус олади. Коʻча боʻйларидаги арикчалар куриб, оʻт-оʻланлар хас-хашакка айланади. кискаси, акаси — куз шамоли коʻзгʻолгунга кадар, у даштда танхо хукмрон — яшил тусда неки бор, барини куритиб, махв етмокка уринади.
Хар йили шу хол, шу ахвол.
Бирок бу сафар шундай бир синоат юз бердики, тонгданок йер-коʻкка оташ пуркаб келайотган гармсел хайратдан бир лахза донг котди. кайнок нафаси ичига уриб, бир калкиб тушди. Соʻнг коʻзларига ишонмай, айланиб-оʻргилиб бокди.
Йоʻк, коʻзлари алдамаган.
Шахарчага кираверишдаги тоʻрт каватли бинонинг чап канотида, оппок харир парда тутилган енг куйи дераза тагидаги кафтдек йерда бир неча туп атиргул чамандай очилиб турарди.

кип-кизил!
Шахарчага хос боʻлмаган хол еди бу.
Сарин йелнинг еркаси боʻлмиш бу гуллар, оʻзларига не бало коʻз тикиб турганидан мутлако бехабар, тонг нурларини хушнуд каршиламокда еди. Гармсел уларнинг бу навозишидан ках-ках уриб кулди. кайнок нафас уфуриб кулди. Окибат, кечга томон атиргул япроклари шалвираб тушди.
У тантана килди.
Аммо ертаси гулларни тийрак холда коʻриб, таажжубдан гармселнинг еси огʻиб колайозди. Бу жумбокнинг тагига йетмок ниятида, чир айланаркан, тунда ва тонгда гуллар сугʻорилганини пайкади, билдики, атиргуллар даштдаги химоясиз чечак емас, мехрибони бор уларнинг.
кайнок гармсел шундагина илк бор киши хонадонига моʻраламок истагини туйди. Оппок тоʻшакда пиш-пиш ухлайотган кизчаси тепасида хайолчан оʻтирган хушроʻй жувонга коʻзи тушди. Негадир гʻамгин еди у. Шахарчага бегона, гармсел илгари уни хеч учратмаган. Йотлиги — шахарча ахлига хос локайдлик йоʻк еди чехрасида. Туриш-турмушидан нафосатга мойиллиги сезилиб турарди. Хайотга ташна, оʻз навбатида, гʻоят ма’юс еди.
У гох жувонга, гох сув тоʻла стаканга солиб коʻйилган бир дона атиргулга, гох харир парданинг бежирим бурмаларига, гох тоʻшакда бегʻам, беташвиш ухлайотган кизалокнинг лоʻппи юзларига оʻшшайиб тикиларкан, бирдан гʻазаб-ла ичкарига интилди. Аммо унинг бу харакати дераза ойналарига бехуда бош уриш билан чекланди. Кейин беихтийор жувоннинг хайолига ергашди. Шу пайтгача оʻзини енг тезкор деб биларди. Ахир дашт багʻрини ковжиратиб, кир-тоʻшини какшатиб, шахарчани тоʻзонга буркаш унинг учун бир лахзалик иш еди-да. Буни карангки, жувоннинг хайоли ундан учкур чикиб колди.
У кизчаси бошида колган жувоннинг хайолига ергашиб, унга зоʻр-базоʻр йетишиб йелди. Хайол уни коʻм-коʻк водий багʻридаги ям-яшил кишлокка бошлаб келди. Бирок бу йерда унинг шашти пасайди. Негаки, бу оʻлка катта синглиси — майин шабада тасарруфида еди. Синглиси боʻлик бошоклар бошини сийпаб, коʻм-коʻк дарахтлар япрогʻини оʻйнаб, бу томонга йоʻл йоʻклигини назокат ила англатди. Коʻз оʻнгида ястанган ям-яшил манзарадан ториккан гармсел синглисидан жувоннинг кимлигини соʻради. Деразаси тагига гул екиб, йомон гʻашига тегайотганидан нолиди.
Майин шабада дарахт япрокларини еркалаб, арик боʻйидаги майсалар бошини силаб, ма’юстоб бир холатда кишлок ховлиларидан бирига имо килди.
Гармселнинг оловкор коʻзлари оʻткир еди. У ховлида ивирсиб юрган кандайдир бир йигитни коʻрди. Унинг дидсиз ва хиссизлигини бир карашдайок илгʻади. Аммо бирор йомон ма’но топмади. Ахир оʻз худудидаги шахарчада бу хил кимсалар ким канча. Шу боис, синглисининг ма’юс тортишидан оʻзича кулди. Фахмлагани шу боʻлдики, жувон бу хонадонга сигʻмай кишлокдан бош олиб кетган. Унга колса, жувон дунйонинг нариги чеккасига улокиб кетмайдими. Неча пуллик иши бор бу билан унинг. Йокмайотгани, деразаси тагидаги атиргулларга нисбатан боʻлакча мехри еди.
Оʻша атиргулларни ковжиратмаса, коʻнгли сира жойига тушмаслигини бот сезган гармсел, синглисига хайр-ма’зурни насия етиб, шиддат-ла изига кайтди. кир бетидан ялаб, яйдок даштдан супуриб олган тоʻзонни шахарча устига сочаркан, дераза тагидаги гулларга шу кадар гʻазаб билан ташландики, унинг бу бемисл кахридан дала чечаклари зумда ковжираб тушган боʻларди. Атиргуллар еса пинак бузмади. Бунга сари, гармселнинг жувонга нисбатан адовати орта борди. Негаки, жувоннинг карови боʻлмаганида, атиргул деганлари бир кундан ортигʻига бардош беролмасди-да. Бундан хам йомони, жазирама иссик туфайли ланжлик балосига йоʻликкан шахарча ахли жувондан ибрат олгудек боʻлса, шахарча гулга тоʻлиб, бу худуд оʻз-оʻзидан синглиси майин шабада тасарруфига оʻтиб кетиши мумкин.
Бунга еса чидаш кийин.
Гармсел хадик огʻушида шахарчани бир айланиб чикди. Йоʻк, хавотирли хеч нарса илгʻамади. Деразаларини калин пардалар билан тоʻсиб олган шахар ахли оʻша-оʻша ланж ва мудрок холатда еди.
Хатто итлар кимир етмас, кушлар канот кокай демасди.
Бутун борлик жазирама иссик измида, йолгʻиз атиргулларгина оловдай яшнаб турарди.
Кейинги тонгда даштдан кувват олиб, шахарчага ошикаркан, одатдагидек, коʻчаларда изгʻиб, бинолар сиртини ялаб-юлкади. Узун кувурдан бурксийотган тутунни тоʻзонга кориштирди. Чангга беланган коʻримсиз дарахтлар юрагига вахима солиб оʻтди. каровсиз болалар майдончасида куюн коʻтариб, бамисоли илондай ешилиб, тоʻлгʻаниб, беармон оʻйнади.
Ва соʻнг бирдан яна атиргулларни еслаб колди.
Улар томон ошикди.
Бинони йонлаб оʻтайотганида, тоʻртинчи кават деразаларининг биридан оʻгʻринча улоктирилган чикиндилар гармселнинг канотига илашди. Гармсел бир юлкиниб, уларни чор-тарафга сочиб юборди. когʻоз парчалари, пийоз кобиклари хавода оʻйнаб, ет ва баликдан боʻшаган консерва банкалари йерга думалаб кетди.
Бу хил чикинди иткитишлар гармселга таниш холат боʻлгани сабабли, у бундан ажабланиб турмади. Аммо атиргул пуштасига тоʻкиб кетилган чикинди уюмига таассуф-ла тикилиб турган жувонга коʻзи тушгач, юз берган бу вокеадан оʻзида йоʻк кувониб кетди. Гʻайрати жоʻш уриб, гулларга йопишганди, чикинди уюмидан бадбоʻй хид таралди. Жувон огʻзи-бурнини тоʻсганича ортга чекинди. Соʻнг уйидан челак ва супурги олиб чикиб, тоʻкиндиларни супуриб-сидираркан, орада каддини тиклаб, зич йопик деразаларга бир-бир коʻз ташлаб чикди. Жувон, буни биров атай тоʻккан, деган гумонга борганди. Гармсел унинг бу оʻйидан кулди. Билдики, жувонга бировнинг касди йоʻк. Шунчаки еринчок коʻшниларидан бири ниридаги тоʻкиндихонага боришга ериниб, челагини гуллар тагига агʻдариб кета колган.
Пана-да, биров коʻрмайди.
Оʻша кундан е’тиборан, у деярли хар тонг жувонни атиргуллар йонида гʻамнок холда учратадиган боʻлди. Ва карамасданок англардики, яна кимдир гул пуштасига чикинди тоʻла челагини агʻдариб кетган. Атиргулларни ковжиратиб, суюкли туси, саргʻиш ранг катига сингдиролмаслигига аллакачон фахми йетган гармселга бу жуда коʻл келганди. Ендиликда у аламини жувоннинг изтиробга тоʻла нигохини томоша килиш евазига босадиган боʻлди.
Жувоннинг аламнок коʻзлари еса хар сафар катор деразалар боʻйлаб бехуда кезинарди. Оʻнлаб хонадонлардан иборат бу уйдан айбдорни топмок махол еди. Охири у хайбатидан от хуркадиган коʻшниларидан бирига дил йормокка мажбур боʻлди.
Хозиргина муюлишдаги пасткамгина йемакхонадан йеб-ичиб чиккан кимса жуда бепарво еди. У тишини кавлай-кавлай, бир гулларга, бир жувонга тикиларкан, на гулнинг боʻйини сезди, на жувоннинг дардини илгʻади. кайнок хавода нафас олмокнинг оʻзи душвор боʻлиб турганида, кулогʻига гап кирармиди. Кимса хиссиз нигохини кайта гулларга тикаркан, кисталиб турган емасми, туйган бирдан-бир истаги шу боʻлди: «Йенгиллашиб олмокка зап пана жой екан-да, лекин...» Соʻнг тушга якин зийофатга айтилганини, унгача бир зумгини мизгʻиб олиши лозимлигини оʻйлади. Унинг бу кадар бокибегʻамлиги гармсел томонидан кайнок «оʻпич» ила такдирланди. Бундан бетокатланган кимса оʻзини салкин йоʻлакка урди.
Гармсел еса тинмай кутуришда давом етарди. Шахарчани тоʻзонга буркаб, беармон чарх урарди. Борлик йолгʻиз унинг измида еди.
Факат атиргулларгина ...
У тонгларнинг бирида шахарча чеккасида кизчасини йетаклаган жувонга дуч келди. Ажабсиниб, шахарчани бир кур айланаркан, атиргуллар ноласидан, жувон шахарчани бутунлай тарк етайотганини пайкади. Бу хил нолаларни сезмокка инсон боласи ожиз. Гармсел еса хар балони англарди. Жазирама иссикдан инграшайотган дарахтлар охини, какраган ариклар зорини, яшил майсалар фарйодини, кискаси, хамма нарсани англарди, фахмларди.
У тантанавор ках-ках урганча дастлаб жувонга йопишди. Етагидан торткилаб, юзи-коʻзига кум сочиб, обдон аламини олди. Соʻнг егасиз колган атиргуллар томон йелди. Гулларни торткилаб, тагидаги чикиндиларни сочкилаб оʻйнамокни бошлади.
Шу пайт ешикда челак коʻтарган бир йигитча пайдо боʻлди. У еринчок харакат-ла ешикдан берида тоʻхтаркан, челагини йерга коʻйиб, сигарет тутатди. Соʻнг кенг майдонда бир-бирларини кувлашиб оʻйнайотган майда куюнларга, тоʻкиндихона теварагида оʻралашайотган итларга, тошйоʻлакни деярли тоʻсиб коʻйган пачок машинага бирин-сирин бокаркан, кир оламга коʻниккан локайд нигохи гармсел исканжасида тоʻлгʻонайотган атиргулларни четлаб оʻтмади. Шу орада бир зумга узилган коʻзлари кайта гулларга кадаларкан, бу сафар хийла узокрок тикилиб колди. Четдан караганда, у гулларга махлийодек еди. Аслида еса, у гулларни емас, улар тагига тоʻкиб кетилган чикиндиларни коʻриб турарди.
У наридаги тоʻкиндихонага оʻшшайибгина караб коʻйди-да, соʻнг челагини коʻтарганча, гуллар томон зипиллади.
кайнок гармсел еса хануз тинмай ках-ках урар, у хар ках-ках урганда, коʻкдан тоʻзон йогʻилиб, йердан чанг коʻпарди...

Муаллиф: Нормурод Норкобилов

Қонғироқ

Муҳим иш юзасидан уч кунга сафарга чиқишимга тўғри келди. Уйланганимга уч йил бўлибдики, аёлим ва ўғлимдан узоқда бўлишга ўрганмаган, улардан ҳеч ҳам айрилмагандим. Улар ҳам шундай......

ЧИН ТАҚДИР

Дилноза турмушга чиққанида эндигина ўн саккизга тўлган навниҳол эди. Унинг учун ҳамма қарорни ота-онаси беришди. Тўйдан олдин куёвни бир кўрсатиб, кўнглини сўрашди, холос. «Билмадим!» — Дилнозанинг қизариб айтилган шу сўз розилик ўрнига ўтди. Тўй бўлди, оилавий ҳаёт бошланди. Илк даврда Дилноза ким яхши гапирса, унда яхши одамни кўрди, ундан мадад...

Эримнинг қамалишига мен айбдорман…

Ҳафиза кўзларини очганида кун ёришиб, соат саккизга яқинлашиб қолганди. Сапчиб ўрнидан турди-ю, ёнида ширингина ухлаб ётган қизини елкасидан туртди. У инжиқлана бошлагач, «Тез тур, боғчага боришинг керак», дея ўғилларининг хонасига йўл олди....

БОЛА ЎҒРИСИ… (Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Мадина энди ҳеч қачон эркак зотига ишонмайди. Бети қурсин уларни. Ёнингда: «Ўлдим-куйдим, сендан бошқани кўрсам, кўзим тешилсин!..» деяверишаркан-у, остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан ҳамма нарса эсларидан чиқаркан… Тўғри, Мадина Қўчқоралидан неча йилдан берисига фарзандли бўлолмаяпти....

Алданган кизлар гойоки сонайотган юлдузлар.. Бахт нима силар учун кайф сафоми пул и кийимми.. (Фараб)

Ок варокни коралайман Юрагим тола дард алам Чин севгини буюк дейди Севгимга бордур алам.....

АКАМГА МАКТУБ: КЕЧИККАН ХИЗМАТ

Ижтимоий тармоқдан «Жамшид Мўминов сизга дўстлик таклиф қиляпти» деган хабар келди. Виртуал хизматларнинг ўзи кишиларга яшаш, ўқиш, иш жойи-ю, ҳудудига қараб «дўст» танлаб бериши одатий ҳолга айланиб қолгани учун бундай хабарларга кўпда этибор қаратмай қўйганмиз. Шунинг учун бўлса керак, аввалига этибор қилмадим. Кейин юрагим орзиқиб кетди. Акамни...

Ҳикоя: «Қизимнинг оқ доғлари бор. Бунда мен айбдорман!»

— Biz insonlarning qismatimiz turlicha yaratilgan. Sevimli gazetamning «Turmush» sahifasida har xil taqdirlar haqida o'qiyman. Ishonsangiz, har bir dardli qalbning nolasini o'qib, ko'zimga yosh keladi. Bilmadim, ehtimol, mening bu ta'sirchan fe'l-atvorim o'zimga faqat zarardir. Onam rahmatlining ham ko'ngli shunday bo'sh edi....

Бир кечалик келин

Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Гуллар, шарлар, рақслар. Концертга айланиб кетди тўй ҳам. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси. Куёв уйига боришганда ҳам рақс, ўйин кулгу давом этди…...

ҚАБР ТОШИ МАШМАШАСИ

— Қанча, учтами? Ҳа, албатта оламиз. Мани исмим Ихтиёр. Тошларимиз мана бу ёқда. Кўринг. Қандай шаклда бўлади, қандай ўлчовда?  Мана бўларимиз 60 минг, каттароқлари 85 мингдан 150 минггача. Агарда гранит қўйдирмоқчи бўлсангиз 200 минг. Қабр тошининг ёнига мармар ётқизасизми ё йўқми, гул солишга кўзача…...

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

Фикр қўшиш