Икки дил — икки олам

Икки дил — икки олам

Ерта тушган куз чаппор гулзорни босган кордай бир дунйо ташвиш келтирди. Ялт-юлт куйош кузак чечакларидаги, кахрабо чиройга гʻарк чинор баргларидаги шабнам — марварид доналарни симириб улгурганиям йоʻк едики, тоʻсатдан жин шамол коʻтарилди-ю, коработир булутлар коʻкда оʻрмалай кетди. Каллаи сахардан дала-богʻимизни бошига коʻтаришган сайроки кушлар хам, зибилдоклар хам сайлни йигʻиштира кайоккадир жуфтакни урдилар. Бир зумлик жимликдан соʻнг, кутилмаганда бошланган касур-кусур, чакмок отишлар, шалаббо йомгʻир оламни босса боʻладими...

Йеру коʻкни савалай кетган данакдай-данакдай томчиларни ишхонам деразасидан кузатар еканман, негадир, оʻтган йили — илон йилининг кишида кечган, мен учун огʻир туюлган кунлар хайолимни банд килади: окланмаган ишонч... захмат чека-чека битилган асар томошабинлар коʻзидан кочирилди; тунни сахарга пайванд килган ою кунлар окибати вой. Ха-а... замон кечинмаларига ижод калитини топа билиш, хайотнинг аник, пухта ифодасини яратиш мушкул мехнат. Ма’мурият бюрократларига бас келиш — ундан хам кийин гап. Булар устига танкидчилик —олимлик юкини коʻтаролмай юрган ба’зи бировларнинг дудмал чизгиларини, отга така кокилганда чумолининг ойок коʻтаришларини коʻриб, «оʻргилдим-ей», дейишдан оʻзга гап тополмайди киши.

Одам шарпаси оʻйларимни боʻлди. Оркамга боксам, юлдузи иссиккина бир айол ишхонам остонасини боса ичкари кирмокда. Ажаб... имсиз-димсиз соʻрашдик. Коʻрсатилган жойдан оʻрин олганидан кейин, химранганича, тилга кирди:
— Хайолизни боʻлмадимми?
— Хечкиси йоʻк... аммо?..
— Мани танимадиз, шундогʻми?
— Ха.
— Исмим — Адиба. Касбим,— бир оз оʻйланиб колди-да, давом етди,— журналистман...
— Балли... балли... ей-а, енди есладим... Бадиий очеркларингизни оʻкиганим бор. Халиги...
— Мен бошка ниятда...— Шу кезда чакнаган чакмокнинг йоругʻи Адиба юз-коʻзларида оʻйнаб фикр-йодимни жувон томон тортар еди. Адибанинг доʻрдок лаблари алланечук яна жуфтланди.— Елнурни танирдизми?
— Елнурни?!

Енди менинг коʻзларимда чакмок чакнаб, бошим айлангандай боʻлди. Хотирамдан гʻизиллаб оʻтмиш Елнур фожиаси 1965 йилнинг кишида содир боʻлгани есимда. «Си-ай-ей» разведкасининг карокчилари исте’додли совет журналистини «оʻгʻирлашган», уни ватан хоини килиш максадида бор хунарларини ишга солиб коʻрганлар. Натижа чикавермагандан соʻнг ва сийосий жанжалдан коʻрка, Елнурнинг дабдала жасадини гоʻйо автохалокатга йоʻликкан одам оʻрнида, Ню-Йорк коʻчаларидан бирига ташлаб кочишга мажбур боʻлишган. Оʻша чогʻларда газеталар Елнур фожиаси тоʻгʻрисида талайгина нарсалар босишганди. Нахотки каршимдаги айол оʻша жасур оʻгʻлоннинг халоли боʻлса!
—Хотинларимисиз?
— Коʻз очиб коʻрганим...— чукур «ух» торта соʻзлади Адиба.— Якинда йили боʻлади.
— Умр оʻтишини каранг-а...
— Елнуримни менга, менинг Елнуримга йозган хатларимиз бор, шуларни бир коʻрармикансиз оʻйида безовта килдим сизни?
— кани?.. Йониздами?
— Мана, дея Адиба бир кийикча когʻозни хонтахтага коʻйдию оʻрнидан жилди.— Хайриз... икки-уч кунлардан кейин олиб кетсам боʻлар-а?
— Албатта... Хайр...— Адибанинг ишхонамдан чикиб кетишиниям кутмасдан, кийикчани йеча хатларни оʻкишга берилдим. Икки навкирон калб йозишмаларини коʻздан кечирганим сари коʻнглим гʻалайони минг чандон ошди, бир олам акл ва мехр огʻушида бошим «чир» айланди. Мана оʻшалардан бир туркуми:

Ню Йорк 20.ИХ.1965 йил

АДИБАМ, СЕВАРИМ!

Сирасини айтсам, бу чувалган дунйода айрилик оʻтида йонганлар талайгина топиладику-я, аммо мендай коʻлга тушгани камдан-кам учраса керак. Худди ертак-а. Йиллар давомида факат хайолингиз билан яшашга чидаб, нихоят, висолингизга еришсаму ширингина тоʻйимизнинг (кавм-кариндошларимиз шодлиги, йору биродарларимиз шоʻхликлари йодингиздадир!) ертасийок йоʻлга отланишга мажбур боʻлсам... Бунинг устига ялакатлар парку йостигʻи остидаги гулгʻунча, яланг тоʻшимга тортилган кизгина бу килмишимдан алланечук озор чекса, кийналса... Агарчи, Амудай чукур мехру шафкатингизга ишонмасам, бетийигʻингизни кечирарсиз деган каноатга ега боʻлмасам уятимдан тарс йорилиб оʻлсам ажабмасди.

Адибагинам, умрдошим, бурч мажбурияти оркасида бошланган бу сафар олдидан, аеропортда айтган соʻзларингиз хамон кулогʻимда: «коʻзларим йоʻлингизда... ой бориб, омон кайтинг...» Бу иффат ва латофат тоʻла тилакларингиз канотида, беш соатлар чамасида Москвага йетиб келдиму «Москва — Ню-Йорк» самолйотига нарсаларимни олиб оʻтишга зоʻргʻа улгурдим. Соʻнгра, Москвадан Шотландиянинг Преспунк шахрига, ундан Канаданинг Гандер шахрига, Гандердан Американинг Ню-Йоркига сакраб оʻтиб, бир кун деганда оʻн минг километрча масофани босдиму Йер юзи деган «тухум»нинг нариги томонидан, империалистик оламниинг кок киндигидан келиб чикдим.

Оʻзингизга ма’лумки, Американинг Ню-Йорк деб аталган бу бесоʻнакай, нотинч карвонсаройи менга йокинкирамади: хавоси бадхазм, йергаям-коʻккаям сигʻмас доллар-дорлар оʻта беибо, шахарнинг чин егалари — мехнат ахлига хор. Хуллас, капитализм дунйосининг олтин аждахо тили-ю, бизнесменнинг захар дили шунда мужассам. Аеропортдайок шу йозувларга коʻзим тушди: «Йигитлар, Ветнам озодлик уруши сизларни кутмокда! Коʻнгиллилар сафига тезрок йозилинг!» Яна уруш шарпаси. Биринчи жахон урушида 8,5 миллион, иккинчи жахон урушида еса 50 миллион халойик курбон килинган боʻлса-ю, бу тирраки бузокларнинг югуришини каранг. Акли калталар!

Бу огʻир оʻйлардан кутулиш учун тоʻгʻри келган газеталардан бирини очувдим, мана бу е’лонларга йоʻликдим:

«Якин кунларда шахримизга коʻчиб келган жаноб, йоши 55 да, сирти хушбичим, уйланиш ниятида бадавлат хоним билан танишувни истайдилар. Дин ва миллати боʻйича монелик боʻлмайди. Адреслари...»

«Истараси иссик, боʻйчан, 40 йошдаги бева хоним коʻлида хунари ва ма’лумоти бор, оʻзига тоʻк жаноб билан учрашувни хохлайдилар. Истаклари — турмушга чикиш. Йозилсин...»

«45 йошлардаги соʻккабош хоним тахминан айни йошлардаги басавлат, кимсаси йоʻк жанобни изламокда. Максади — ерга чикиш ва оʻзининг «еркаклар сартарошхонаси»ни бирга бошкариш. Шу сабабли у жаноб устаси фаранг сартарош ва шаркий славянлардан йоки Балконда тугʻилганлардан боʻлиши шарт. Ма’лумот учун... »

«64—66 йошларга чиккан сергʻайрат, коʻриниши коʻркам, маданиятли ва ма’лумотли, зийолилар оиласидан таркаган, 1914 йил уруши муносабати билан Россиядан кетиб колган хамда оилавий турмуш тажрибасини бешидан кечирган жанобни — бир умрлик, доʻсти вафодорни истайман. Хонимнинг оʻзларида шу сифатларнинг барчаси тоʻла-тоʻкис. Телефонимиз...» ва хоказолар.

Аклига курт тушган ва йоки акли ошиб-тошиб кетганлар, заковатининг миси чиккан ва йоки заковат коʻчасига киришни унутиб коʻйганлар шулар боʻлишса керак. Одамни итдан хам хор, товукмия айлаган бу жамиятдан нимаям кутиш мумкин оʻзи?!

Адибам, севарим, ерта-метандан ишни бошлаймиз. Бошлангач нихояти хам боʻлар-ку. Бор-йоʻк истагим окила Адибам билан тезрок коʻришув. Волидаи мухтарамим пешоналаридан бир оʻпиб коʻярсиз.

Салом ва хайр-хоʻш. Чоʻлпон коʻзларингиз шайдоси — Елнур.

Тошкент. 25.ИХ.1965 йил.

АССАЛОМ, ЕЛНУРЖОН АКА!

Минг — юз минг катла шукр: хатингиз, хуш-хабарингиз келди. Бахтимизга хамиша саломат боʻлинг! Аямлар айтишларича (ташвишланманг, сихатлари яхши), бутингиз орасидан шамол оʻтиб юрса, бас емиш. Гапга шахар берасиз. Лекин Елнуржон ака, мени мунаканги нокулай ахволга коʻйишингиз инсофдан емас. Аямлар хадеб мактубингизни тоʻласича оʻкиб беришни кистайдилар. кани, айтинг-чи, халиги шоʻхлик аралаш еркаликларни, «йомон йигит» еканингизга икрорларингизни кай юз билан оʻкиб берай у кишига? Енди билсак, сизда хам аййорликдан анчагина бор екан. килар ишни килиб Америкага кочворасиз-да, дунйонинг бир четида туриб узр-илтижо айтасиз, коʻлим йетмаслигини била туриб... Шу тобда каватимда боʻлсангиз-чи, агар... Оʻзим билардим... Оʻймалаб-оʻймалаб... Йоʻгʻ-е, есим курсин, кенг пешонангиздан, коʻзларингиздан тоʻйиб-кониб оʻпган боʻлардим, жонгинам.

Елнуржон ака, хижрон боʻрони каршисида Адибангиз моʻрт екан, синаман дейди. Бунинг устига хар нафаси сизни еслатгувчи ипак кузимизни коʻрмайсизми: шира-шарбатга гʻарк богʻларимизда ноз, гʻужум-гʻужум очилган пахтазорларда завк, серхарорат йознинг оташида боʻгʻриккан одамлар кузакнинг майин оромида. кани сиз? Сира-сира ажралмаймиз, хамиша бирга боʻламиз, деган ва’даларингиз кайда? Ха, айтгандай, «Е’лонлар» антика. Олдин кулдим, кейин довдир одамлар такдирига ачиндим. Капитализм — уруш ва хакорат дунйоси еканини барча билиши керак. Шу максадга каратилган харакатларингизга мадад тилайман, лекин ялинаман, ехтийот боʻлинг.

Ертадан редактсиядаги мехнатим бошланади: хайр, дорилфунун, салом, мехнат! Аямлардан бир олам дуои истак сизга. Йоʻлларингизга интизор йорингиз — Адиба.

Ню-Йорк. 30. ИХ. 65 йил.

СЕВГИЛИМ, АДИБАМ!

Мактубингизни олдим. Чиндан хам доносиз: йозганларингиз бир шингилу ма’носи, хосили гʻарам-гʻарам. Ташаккур. Сизни учратган такдиримдан оʻргиламан.

Бугунги Американинг кайфияти мени чукур ташвишга солмокда. Ню-Йорк каби катта шахарларидан рух бутунлай коʻтарилган, коʻпчиликнинг коʻнгли синик, нарх-наво баланд, зар ва зоʻрлик шукухининг чакчайган коʻзини тоʻзон, кон босгандай. Хаммайокда уруш шарпаси. Хатто Бродвейнинг кичиктабиат айоллари хам Ветнамда оʻгʻли оʻлган америкалик нотавон оналар учун нафака тоʻплашга бел богʻлашибди. Номи улугʻ, супраси курук бу мамлакатнинг сийосатидан, «олий» даражали сийосатчиларининг килмиш-кидирмишларидан арвох лабига хам учук тошса ажабмас.
— Нега мундогʻ?— савол берсам, америкалик бир дипломат, хазил-мутойиба аралаш, шу жавобни килди:
— Окей... 1945 йилнинг 31 январи есларидадир?
— Албатта.
— Худди шу куни Гитлер ставкасида одатга кирган тартиб-интизом биринчи бор бузилганди. Туни билан ишлашни, то тонгтача боʻлар-боʻлмас кенгашлар оʻтказишни яхши коʻрган Адолф куннинг биринчи ярмини уйкуда, оʻз гʻафтлатхонасида кечирар ва айни фурсат давомида бирон кимсанинг унинг хонасига киришга хакки йоʻк еди. Бирок, 31 январнинг ерталабки соатларида натсионал-сотсиалистлар кантселяриясининг бошлигʻи Борман бу одатни бузишга мажбур боʻлиб, Гитлер уйкусини кочиради. Сабаби? Совет танк коʻшинлари Одердан оʻтиб, Берлин сари йоʻл солгандилар. Тушундиларми?
— Йоʻк. Бу узундан-узун тарихни саволимга нима дахли бор екан?
— Мистер, дахли шундаки, оʻша кундан бошлаб бизнинг хам уйкумиз тозаям кочган, жонимиз халакда! Йо биз коммунизмни йоʻк киламиз, йоки коммунизм бизни — «озод олам»ни... Енди тушундиларми?
— Тушунганда кандогʻ... офарин.

Ленин Ватанининг кудрати, сотсиалистик лагер гʻалабалари, Осийо, Африка ва Лотин Америкасидаги тарихий оʻзгаришлар империализм корчалонларини каттик саросимага солган. Улар сарсон-саргардонликларининг, уруш куролидан воз кечган иктисод оʻрнига жангу жадал максадига асосланган иктисодга куч беришларининг, инсоний маданият оʻрнига «киргʻинлар маданияти»ни коʻкка коʻтаришларининг сир-асрорини шундан излаш лозим. Ахвол шу кадар мураккабу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ХХ сессиясига тоʻпланишган 117 мамлакат вакилларининг анчагинаси на йерни танийди ва на осмонни. Бунинг устига маслакдошлараро келишмовчиликларни айтмайсизми. Ок сут берган онага тескари караш — окпадарлар, телбалар хунари...

Жоним Адиба, бу галги хатим серташвишрок боʻлса — кечирасиз. Бинобарин, биз хушйор боʻлишимиз зарур. Йетар, кечган тарих сабоклари, йетар. Ха, азизам, калтис замон, халклар тинчлиги кил устида турган давр хунук башарасини кайта коʻрсатмокда. Нахотки учинчи жахон уруши оʻт олса?!

Гул япрогʻи — доʻрдок лаб устига коʻнган тимкора хол ва унинг сохибаси мени согʻинганмикан? Бир коʻрсам... Бир суйсам... Сафаримиз чоʻзиладиганга оʻхшайди. Аямларга коʻпдан-коʻп салом. Саломат боʻлинглар. Заргар калбингизнинг зор-интизори — Елнур.

Фаргʻона. 12. Х. 1965 йил.

ЕЛНУРЖОН АКА, САЛОМ!

Очигʻини айтсам, бу галги хабарингиз коʻнглимга андак озор берди. Коʻпрок нотинч дунйонинг нохуш ишлари тоʻгʻрисида йозибсиз. Америкалик дипломатнинг айтганларидан бир гʻазабландим, бир шод боʻлдим. Гʻазабим боиси: хизматга тухмат... Агар Гитлер фашизмини биз йер билан яксон килмаганимизда оʻша жаноб мамлакатининг хам холига маймунлар йигʻлашини унутиш, совет халкининг мардона гʻалабасига тан бермаслик—дунйони кора оʻрмон тарзида коʻришни истагани, албатта. Шодлигим сабаби: уйкуси кочган екан — ажаб боʻпти. Уйкусизлик балосига мубтало одамнинг умри коʻпга чоʻзилмайди. Демак, бир кунмас-бир кун йоʻк боʻлажакларини, мушт коʻтаришлариям коʻркоклик, кучсизлик аломати еканини сезмокдалар. Коʻп соз!

Елнурим, журналист йорингизнинг дастлабки сафари Фаргʻона водийси томон тушди. канотсиз учдим, чунки, назаримда, бу водий билан учрашув гоʻйо сиз билан коʻришишдай ширин туюларди. Хозир-чи, кумуш водийнинг айни серзавк фасли екан. Бу водий асл одамлари та’рифини тилга олиш коʻлимдан хали келмас дейман.

Мен кувалик Хурмат она билан танишдим. Она, биринчи карашда, коʻзлари ожиз еканиниям сезмайсан киши. Оʻгʻиллари Ерали урушда халок боʻлган, лекин она умидида у тирик. Она хамон оʻгʻлини кутади.
— Онажон, йошингиз канчада?
— Айланай сиздан, Ерали немис киронига жоʻнашидан бир кун олдин: «Аябуви, олтмиш олтига чикдингиз», деганди... болагинам.
— Коʻзингизга нима килди?
— О-о, болам, йигирма тоʻрт йилдан бери хайолим ана келди-мана келди билан банд. Ерали тушмагурдан еса дом-дарак йоʻк. Азобга дил чидади, тирикман, коʻз чидамади, айланай сиздан.
— Тоʻксонга чикибсиз, онажон.
— Тоʻксонми-юзми... Ералигинам бошини, ох, онанг оʻргилсин, бошини мана шу коʻксимга бир босмагунча оʻтиравераман. Ундан соʻнгра оʻлимимга розиман... каригандан оʻлим яхши, болам.

Биринчи очерким бардоши тогʻ Хурмат онага багʻишланади. Халиги сиз айтган уруш жарчиларини шу муштипар она дод-фарйоди коʻр килса боʻлмайдими?!

Елнурим, «хол» хакидаги кочирикларингиз боисида нима оʻйлашимниям билмайман. Унга рашким келади, холос. Демак, у кишининг коʻнгилларида мен емас, биргина «хол» екан-да каби шубхалар дилимга озор солгандай. Наинки, хол, бутун борлигʻим, бор хайолим сиз билан, Елнуржон ака. Хаммамиз, аямлар хам, Фаргʻона богʻларидаги гули нихоллар хам, хаммамиз, сизни, бир кочок йигитни бесабр кутамиз, согʻинганмиз. Тезрок кайтиш иложини килсангиз — илтимосим ва саломим шу. Коʻзиям, майлиз, холиям, хуллас, бутун вужуди йоʻлингизга тоʻрт — Адиба.

Ню-Йорк. 17.Х. 1965 йил.

АДИБА кИЗ, САЛОМ, ОкИЛАМ!

Билмадим... Бу саломим кай фурсатда йетиб бораркан: кечкурунми, купдузми йо нонуштада? Менга колса, мактубимни тунда, оʻринга йотиш олдидан коʻлингизга тегишини истардим. Балки сабабини соʻрарсиз? Айтишим мумкин. Кейинги, коʻзларимга сурта-сурта оʻкиганим номангиздан пайкашимча, янги таассуротларга шунчалик бойсизки (Хурмат она — ажойиб тарих), азиз бошингиз хайот шавки билан шу кадар бандки, бечора Елнурни оʻйлашга сизда на вакт ва на мажол борига инонай. Тунни танлашимнинг «сири» шунда. Кундузнинг бор ташвишларидан кутулганингиздан соʻнг, йотогʻингизда колганингизда йетиб борган мактубим зора хайолингизни мен сари олиб кочса, уйкунгизни оʻгʻирлаб (худбинлигимни кечирарсиз?) иккимиз кечинмаларимизни коʻшнай килса деган умид мени шунга мажбур етмокда. Бу рашкми? Бетокатликми? Согʻиниш телбалигими?.. Ажримини оʻзингиз килиб коʻрарсиз, окилам.

Енди бу йердаги гаплардан соʻрасангиз, шу кунларда гʻарб фирибгарларининг бор диккати католиклар пайгʻамбари папа Павел ВИ нинг Ню-Йоркка келиши ва Бош Ассамблеядаги нутки билан банд. Уч мингдан ортик мухбир, оʻн саккиз мингга якин политсия гумаштаси, борингки, Америка президентидан тортиб Бродзей савдогарларигача — хаммаси шу машмаша атрофида гирдикапалак.

Гоʻйо Ветнамда, Доминикан республикасида, Африка ва Осийо кит’аларида кон тоʻкилайотгани йоʻк.

Гоʻйо империализм марази емас, коммунистлар дунйоси инсон ва замон шуурини хакорат килмокда.

Гоʻйо Америка бошлик империалистлар оку Москва бошлик коммунистлар кора.

Гоʻйо Америка хабашларининг киргʻинида хам, куппа-кундузи Ок уй дарвозаси олдида роʻй берган безориликларда хам, тирикчилик оʻтказиш юзасидан карт думбасига сурат ишлатиб, тери-мериси билан кесиб, шинаванда бойваччаларга сотишга мажбур боʻлишган студент-кизларнинг фожиасида хам айбдор коммунистлар ва факат коммунистлар емиш!

Папа Павел ВИ Бош Ассамблея минбаридан «баландпарвоз» нутк соʻзлайотган бир вактда, Пентагон биноси олдида, уч боланинг отаси Ветнамдаги урушга норозилик билдириб оʻзини оʻтда йондирди. Ана тухматга жавоб!

Адиба киз, Ватанимизга умр, халкимизга саодат тилайлик. Хали дунйода киладигʻон ишларимиз коʻпга оʻхшайди. Аямларга алохида хат йоздим. Оʻкиб берарсиз. Орзунгиз ва калбингиз мафтуни — Елнур.

Самарканд. 24. Х. 1965 йил.

АССАЛОМ, ЕЛНУРЖОН АКА!

Бу номани нонуштадаям, кундузиям тундаям — хамиша сизнинг дардингизга гʻарк, Елнурисиз бир нафас яшашниям тасаввур килишдан узок боʻлган Адибангиздан деб билурсиз. Азизим, изим тушган кадимги Самарканд коʻчаларини кезганимда, осмон оʻз гумбази ва рангини уларга таклидан яратган асрий йодгорликларини томоша килганимда, ахли тамизларнинг «нони поʻлотий»дек ширин сухбатини ешитганимда хуллас, хар кадам, хар дакикада беихтийор сизни оʻйлайман. Хатто Улугʻбек расадхонасидаям хайолга кетибман: боʻйчан, котмадан келган бир оʻт йигит коʻзларимга тикилганича, «Адибахон, танийолмадингизми? Мирзо Улугʻбек излаган юлдуз мен боʻламан!» дермиш... «Узокда сиз, юлдузингиз юлдузимга тушганида, жавобини оласиз», деркан хайолпарастингиз.

Икки дунйо — яхшилик ва йомонлик дунйоси. Албатта-да, нихоятда мушкул «фалсафа». Лекин Елнуржон ака, ба’зи ракамларни есингизга солмокчиман. 1955 йил хисоб-китобининг хабар беришича, жахонда 2,3 миллиард халойик яшар екан. Шундан 850 миллиони колониализм билан империализм зулми остида тирикчилик кечиришга мажбур. Факатгина 180 миллион халк сотсиализм куриш шарафига еришганди. Енди-чи, орадан оʻн йил оʻтгандан кейин-чи? Йер юзининг халки — 2,5 миллиард, шундан 850 миллион халк сотсиализм куришга бел богʻлаган, факат 180 миллион халойик хануз колониализм зулми остида. Оʻзингизга ма’лумки, соʻнгги ракам кундан-кунга камайиб бормокда. Тоʻгʻри бу коʻз илгʻамас тарихий оʻзгаришлар осонликча боʻлайотгани йоʻк, бирок хакикат ва адолат тантанасини тоʻхтатиб колиш хеч кимнинг коʻлидан, хаттоки бадавлат Америкадаги уруш жарчиларининг хам коʻлидан келмас. ХХ аср — сотсиализм асри. Бизнинг хакикатимиз, Елнуржон ака, гарчи сермашаккат боʻлса-да, баланд тогʻ коялари багʻрини йориб олтин водий сари югурган обихайот каби тиник ва адолатсевардир. Шу мукаддас йоʻлга багʻишланган имонимиздан, ота-боболаримиз хаклари, тоймасак бас, марра бизники!

Елнуржон ака Адибанинг сабри карори бенихоя, чидайди деб оʻйлайсиз шекилли... яна кузак курмагурни айтмайсизми: бирам безанган, хар шеваси сизни дейди, хар сайкали сизни согʻинтиради.

Аямларнинг хатлариниям коʻшиб жоʻнатдим. У кишининг хам коʻзлари йоʻлингизда. Бор вужуди билан висолингизга отилган йорингиз — Адиба.

Ню-Йорк. 30. Х. 1965 йил.

АССАЛОМ, АДИБАМ, ЯГОНАМ!

Ажабки, йомон яхшини, хунук чиройликни еслатар екан, 110 кадокдан (Америка оʻлчов вазнида) ошишни гунох санаган дароз, тахтакач, суви кочган шилким айолларни учратганим сари бир кимсани, табиатнинг танти сан’ати яратган боʻй-баст, бугʻдой рангли бежирим чирой, хайол билан шоʻх назокат егасини, я’ни сизни коʻриш орзуйи мени бир зум хам тинч коʻймайди, маст-аласт килади, бир оʻлдириб, бир тирилтиради... Жоним, коʻпи кетиб, ози колди. Тезда учрашармиз, агар саломат боʻлсак.

Сизни бир вокеадан огох килмокчиман. Америка президенти Линдон Жонсон оʻт копидаги тошни олдириш учун оператсияга йотган кунларида мен Ню-Йорк атрофидаги Гайдпаркка, Франклик Рузвелт яшаган ва жасади коʻмилган манзилга борган едим. Коʻримсизгина богʻнинг бир чеккасидаги кабрини, тугʻилган ва умрининг соʻнгги кунларини оʻтказган оддийгина уй-жойларини зийорат килиб юрганимда радио шу хабарни келтирди: «Америка президенти оператсия столида 130 минут йотади. Шу 130 минут давомида хокимият витсе-президентга топширилади. Агар Совет Иттифоки вазиятдан фойдаланиб, Америкага карши уруш бошласа, президент оʻринбосари 130 минут жарайонида Америка химоясини бошкаради ва соʻнгра, роппа-расо 130 минут оʻтгач, коммунистларга карши уруш жиловини Америка президенти оʻз коʻлига олади...»

Ана шунга оʻхшаш вайсашлар, боʻхтонлар бу томонларда коʻп екан...

Ягонам, узундан-узок гапларимии кечиргайсиз. Волидаи мухтарамамга салом айтинг. Сизнинг ширин хайолингиз билан тирик — Елнур.

Бухоро, 5. ХИ. 1965 йил.

ЕЛНУРИМ, АЗИЗИМ!

Бу саломномани Адибангиз Бухородан — сизнинг калбингизга якин антика шахардан йозмокда. Салкам уч минг йиллик нотинч тарихни бошидан кечиргаи Бухоро алланечук навкирон коʻринди коʻзларимга. Менга айтганларингиз хаккоси ростлигига яна бир сира инондим: Ибн Синога оʻхшаш окил кексалар, мехнатидан оппок тогʻлар яралган довюрак йигитлар билан оху коʻз жамилалар, халк дили билан хамоханг шоирлар хар кадамда екан. Мехнатдан ижодни, ижоддан мехнатни айрича тасаввур килиб боʻлмайди.

Айни ахвол, Елнуржон ака, бутун мамлакат боʻйлаб хукмрон екан, келажак истикболи (йоʻлимизда кийинчиликлар боʻлиши турган гап) бизники, коммунистларники, албатта. Сизнинг дилингизни куйдирайотган аллоб-каллоблар кучала йеган лайчадай тиришмасинлар — бизнинг азамат карвонимиз саодат йоʻлидан тоймайди...

Елнурим, азиз йигит, бу галги хатингизда шоирона кайфият хукмрон коʻринди. Адибангиз сифатлари хакида талайгина муболагʻалар айтибсиз. Саволим бор. каралмаган нихол, парвариш килинмаган гулнинг ахволи нечук кечади?..

Елнуржон ака, йорингиз тарс йорилиб оʻлмасин десангиз, тезрок кайтинг, илтижо киламан, ялинаман. Хижронингиз оʻтида парвона — Адиба.

Вашингтон. 12. ХИ. 1965 йил.

Гулим, Коʻзлари Чоʻлпоним!

коʻлим коʻксимда: ассалом. Согʻиндим шаркнинг ойдин тунларидаги шалоладек сочларингизни, кайрилма кошу бодомковок остидаги оху коʻзларингизни, химраниб еркаланишу шоʻх-шоʻх кулишларингизни, гунгур-гунгур сухбатларингизни оʻлардек согʻиндим. Ба’зан хайолга толаман: бор вужуди билан оʻз гулига мафтун йигит нечук айрилик — тикон захрини чекиши керак? ЙО, дунйо ташвишларидан бир шингили бошига тушган, умрининг ярмидан коʻпини уз оиласидан узокда, сафарда кечиришга мажбур боʻлган дипломат йигит, севгили йор мехри, доʻст-кадрдонлар даврасига интиклик туйганмикан?!

Шу пайтда доно шарк яратган бир латифа коʻнглимдан оʻтди. киш екан. Бутун олам корда. Хассасига коʻкрак берган шоир жонон гʻазалларининг илхомбахши — йор висоли сари ошикар екан. Бир замон. у оʻзидан бир кадам олдинда борайотган хассасига бежо тикилганича такка тоʻхтабди. Гʻазаб-ла хассани даст коʻтарибдию:
— Хим-м... беор, каминадан илгарирок йоримга йетиш ниятинг борга оʻхшайди. Бор, йоʻлингдан колма, доʻсти нодон, дея уни улоктирибди-да, изига кайтибди. Изгʻирин совук. Кечгача бир ажиб йоругʻлик улашиб йогʻмиш момик кор икки букчайган шоирни беайов савалар екан...

Латифа магʻзини чакиш — сизга хавола. Ой киз.

Енди бу йердаги гапларга келсак, кеча Вашингтонда боʻлдим. Шахар менга йокди: йерда юриш, шахар устидаги зангори осмонни коʻриш, нисбатан соф хавода нафас олиш хам мумкин екан-ку. Президент Кеннеди дафн етилган кабристонга бордим, мозори устида у билан хайолда сухбат курдим:

Мен. — Жаноб президент, кабринг устидаги коʻкатни оʻйнайотган шабада нечук дараклар келтирайотганини пайкаяпсанми?

Кеннеди.— Оʻлган одам тириклар ишидан бехабар боʻлишини унутма.

Мен.— Оʻлганми ва йо оʻлдирилган?

Кеннеди.— Тоʻгʻри, мени «доʻстларим» оʻлдиришди. Коʻкрагимга ажал оʻкини кадаган Америка учун, Ватанни хам, халк осойишталигини хам за’фарон чакага алмаштирганлар учун хушйор президент керак, албатта, бирок, унинг расо акли факат ва факат ана шу зоʻравонлар хизматида боʻлиши шарт екан. Йоʻкса, ким боʻлмасин, меним кисматимга тушган кора кундан кочиб кутулиши амримахол... Американинг келажаги, имони кайси коʻчада? кайси йоʻл билан бориши керак? Тириклигимда мени кийнаган муаммолар олами шу жавобсиз саволлардан иборат еканини биласанми?

Мен. — Сен деган жавобсиз саволлар, муаммолар олами мен учун аллакачонлар айон. Оʻйлашимча, пешона тери билан тирикчилик оʻтказайотган америкаликлар учун хам бир кадар айон. Факат шу айон максад ижроси учун изчил кураш йетишмаяпти шекилли?

Кеннеди.— Билмадим. Бу саволингни Ок уйдагиларга бериб коʻргин-а?

Мен.— кайсар. Сени халк яхши коʻриб колганди, хозир хам хотирангни хурмат-иззат килишади. Аммо сен халкингни севмаган екансан. Аксинча, ок уй адресини менга бермаган боʻлардинг.

Адибажон, агар мендан езмалик оʻтган боʻлса, кечирарсиз. Аямларни багʻрингизда тутинг, дуойи саломимни топширинг. Шу кунларда коʻнглим нотинчрок, изимни кузатувчи узун кулоклар хар кадамда... майли, ахамият берманг. калби доимо сиз томон интилган йигитингиз — Елнур.

Хоразм, Урганч. 29. ХИ. 1965 йил.

ЕЛНУРИМ, ЯШУЛЛИ

Кекса шоирнинг чистон холатига ишора ила оʻралган саломингиз мени Хоразмдан топди. Оʻзингизга айонки, Хоразм тупрогʻи бир-биридан доно латифалар, бир-биридан гоʻзал хакикатлар хазинаси. Сиз келтирган латифага унчалик пайров боʻлмасаям, бирини есламокчиман.

Оксоч тарих Гулистон аталмиш шахарни билар екан. Адолат ва окибат шахри, мехнат ва гул боʻйи билан коʻнгли тогʻ халойик кунлардан бирида Чингизхон коʻшини хужумига учрапти. Вахшийлар шахар атрофидаги богʻлар, екинзорлар кулини коʻкка совурдилару кал’ани ололмадилар, куну ойлар кечаверибди-ю, камалдагилар жасоратини синдириш коʻлларидан келмабди. Нихоят, боскинчилардан хам дахшатлирок куч — очарчилик оʻзининг хунук башарасини коʻрсатибди, очлик илигини куритган мудофийлар дармони хатто килич-калконни коʻтаришгаям йетмабди, кал’а коʻчаларида шишиб оʻлганлар сони кундан-кунга ошиб бораверибди. Шунда шахар оксоколи оʻз маслахатгоʻйлари за саркардаларини тоʻплаб, яна кандай чора бор, деган саволни оʻртага ташлабдилар. Маслахатга йигʻилганлардан бири соʻнгги тадбирни — устомон режани айтибди. Шу режага коʻра гулистонликлар бисотларида колган икки нафар хоʻкизга омбордаги бор-йоʻк донни йегизибдилар-да, жониворларни шахар дарвозасидан чикариб юборибдилар.

Очарчилик кал’а ичидагина емас, камал килганлар орасида хам оʻз нагʻмасини коʻрсата бошлаган: атроф кишлокларни ялагандай килишган боскинчилар хам саросимада. Шахар дарвозасидан коʻринган хоʻкизларни хиппа боʻгʻиб хомталаш килар еканлар, коринлари бугʻдойга жикка тоʻлалигини коʻриб хайрон колибдилар: «Демак, кал’адагилар тоʻк хали... Хайвонгаки берадигʻон бугʻдойлари борми? Йенгиб боʻпмиз...» деганларича зудлик билан жоʻнаб колиш тараддудига тушибдилар.

Аммо кал’а оксоколининг ягона кизи Гулбека бу ишдан рози емас, чунки у боскинчилар саркардасини — йош, довюрак пахлавонни севиб колган екан. Уни коʻрмокчи, бирга боʻлсам деган нияти бор екан. Туннинг коронгʻи шарпасидан фойдаланиб, Гулбека боскинчилар саркардасига мактуб жоʻнатибди. «Баходир йигит, сен шошма, «бугʻдой» масаласи найранг, оʻстомонлик. Бир кун токат килсанг — зафар сеники».

Боскинчилар туяларга ортилган асбоб-аслахаларини, чодир-чудирларини кайтадан оʻрнатиб, кал’а камалига зоʻр берадилар. Ертасига еса шахар таслим боʻлади. кал’ага бостириб кирган аламзада вахшийлар бор тирик жонни киличдан оʻтказиб, шахарни оʻт балосига топширадилар.

Боʻгʻриккан, коʻзлари ехтирос оʻти билан мастона Гулбека севги ва миннатдорлик умидида боскинчилар саркардасига тоʻгʻри боʻлар екан, шу соʻзларни ешитибди: «Отасини, она шахрини сотган айол менга вафо килармиди?! Бу манжалакини икки байтал думига богʻлаб, оркасидан айгʻир коʻйилсин!.. Хизматларига ташаккур, бекам».

Латифа магʻзини чакиш — сизга хавола, жон йигит.

Сирасини айтсам, дардсиз дармон боʻлмагавдек, рашксиз севги, севгисиз рашк хам йоʻк, азизим. Хуллас, севгингиз хам, рашкингиз хам хамиша бошимда дурра еканига ишонсангиз бас.

Адибангиздаям бир янгилик бор. Айни кунларда ахйон-ахйон бошим айланадиган, коʻнглим Хоразмнинг шира-шарбат не’матларинимас, шоʻртак нарсаларни тусайдиган одат чикарди. Бу нимадан екан? Бир оʻйлаб коʻринг-а, Елнуржон ака?

«Изимни кузатувчи узун кулоклар хар кадамда...» Бу нимаси? Юрагим оркамга тортиб кетди-я. Елнуржон ака, оʻтинаман, кайтинг! Сизни бехад согʻинганмиз. Тезрок кайтарсиз, деган умиддамиз; коʻзлари йоʻлингизда толган йорингиз — Адиба.

Ню-Йорк. 30.ХИ. 1965 йил.

ИФТИХОРИМ, ОНАМГИНАМ!

Салом... ассалом... Хоразмдан юборган мактубингиз булутни хайдаган шамол, тунни кочирган тонг савобини берса боʻладими. Аклу назокатни, сабру карорни сиздан оʻрганмок керак. Рахмат, минг катла ташаккур, онагинам.

Чамамда, пайкагандирсиз? Умримда биринчи бор сизни «онагинам» деб атадим. «Коʻнгил айнишлар» фарзанд дийдоридан дарак, азизим. Оʻзингизни асрапг, тортайотган азиятларингиз учун мени кечиринг. Окибати хурсандчилик билан тугашига умид ва канот тилайман, нодирам.

Иисон кадри йер билан яксон килинган, бутунасича «сарик чака — доллар» манфаатига кул каби сотилган дунйо марказида, окпадарлик, безорилик, виждон ва тан фохишабозлиги, йошлик ва авлод жувонмарглиги одатий манзара боʻлиб колган мухитда, озодлик деганда зодагонлар еркини, бахт деганда боскинчиликни, халк деганда бир сиким пулдорлар нафсини назарда тутган одамнамо башаралар орасида юрган чогʻингда янги мехмон — тоʻнгʻич фарзанд дарагини ешитиш...— бошим осмонга йетди, дунйога сигʻмай кетдим.

колганларини учрашганимда айтарман. Сафар азоби тугади, онагинам. Бажарган ишларимиз якуни Москвада боʻлади. Азонлаб йоʻлга чикамиз. Коʻришгунимизча хайр, хайр, каламкошим. Сиз ва волидаи мухтарамамизга сихат-саломатлик тилаб, висолнинг нойоб дакикаларини камоли бетокатлик билан кутиб колувчи — Елнур.
Тамом... йозишмалар тугади. Ташкарида еса аллакачонлар йомгʻир тинган, коʻм-коʻк осмон, юзлари йомгʻирда ювилган табиат куйош нурига чоʻмилиб нафас олмокда. Сайрокилар, зибилдоклар сайили айни авжида. Менинг хайолим боʻлса икки оламни — ок билан корани ажрим етувчи мана бу хатлар ма’нисидан — навкирон дил йозишмаларидан оʻзга нарсани истамайди.

Муаллиф: Сарвар Азимов

Фикр қўшиш