Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни, 
Келгандан кетганча коз йош килса хам. 
Коз йиглаб юпатар хар биримизни, 
Коз йошдир конглимга енг тоза малхам..

Бу сатрларни Радиоканалда ешитгандим ва Йон дафтаримга коралаб хам койганман. Лекин вакти келиб, орадан йиллар отиши билан, бу сатрлар менга хам тегишли болишини билмабман. 
Хайф кетган коз йошларимга.... 
Вужудим борликка жошкин, калбим титрок, Хис- хаяжон ила назар килар оларди. Тунда, ахли башарият ширин уйкунинг огушида бегам, мастона. 
Мен еса хамон уйкудан бенасибман, унга БЕГОНАМАН... нега тун бу кадар аламли??? 
Агар инсон коз йоши килмаса, нима боларкин-а? Бу телбаларча фикр биламан... Аммо нима килай, Такдир бу Кун оз хукми билан Орзуимни Армонга улади. Мен еса коз йошим билан тунни кунга........... 
Йошлигимда "Бекинмачок" ойнашни хуш курардим. Ойин бошландики, хар доим бекинганларни излаш менинг зиммамда еди. Бу мен учун шундай марокли еди-ки... Уларни асло тополмасдим. Вакт алламахал болгача озлари чикиб келишарди: "Сен ютказдинг, то бизни топмагунингча кейинги гал хам Излайсан!" 
Шу хол такрор ва такрор давом етар, бугун хам, индинига хам шу хол болишини билсам-да, яна излайверардим. 
Йиллар отди. Аслида билсам, шу йошлигимгача хам хайотимда бекинмачок ойнаб келган еканман. Ва турган гап-ки, бугун хам излаганими тополмадим. Коз олдимда озимданда каттарок, югургилаб отган инсонларни тополмаганман-у... кандай топай мавхум БАХТни, ОМАД ва СЕВГИни...? 

Очик козларим излашга емас, коз йошга аталган екан, бугун яна излаяпман, аммо бу гал бошкача. Енди еса токкан коз йошларимни кимдур оз кувончига, кулгусига еришиш учун тилаб олади. Тилайди-ю, хадя килишим билан парво хам килмайди...! 
Ортада колади коз йошим увол, Хазонга улгурган коз йошим Гувох. 
Ех, вужудим ардогидаги коз йошим, сени юрагимдан сикиб чикарибману, кимга тортик килишни билмабман. Нахот сенга шунчаа БЕВАФО болсам?... 
Хайф ким учундир токкан коз йошларим!!! 
Гохи ойга толаман: излашдан кора бекиниш осонрок екан. Бугун мен хам бекиниб корсамчи? Лекин... бу ойинда изловчи Ким??? 
Изламайман тунда йоруглик нурни, 
Изламайман кундуз коронгу тунни! 

Нима болганда хам йоклаб чарчадим. Бугун мен бекинай, бир бора изланг мени, КЕРАКЛИГИМ! Токи мени огай гунохларим тополмасин. Майли, бир умр бекинишга розиман! Лекин мени изласин кимдур, МАЙЛИГА ТОПОЛМАСА ХАМ..

Фикр қўшиш