Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?
Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?


Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай, буюмлар устида чанг қатлами ҳосил бўлганини кўриб ҳафсалангиз пир бўлди. У қаердан келди дейсизми? Албатта, ҳаводан.

Қуёш ёруғлигида миллионлаб майда чанг зарраларини кузатиш мумкин. Улар микроскопик текстил толалари, нобуд бўлган тери зарралари, кўчадаги қоракуя, гул чанглари, моғор, ҳалок бўлган ҳашарот  парчалари ва бошқа минглаб моддалардан ташкил топган. Чанглар мунтазам равишда уйнинг пастки қисмига чўкиб боради.

Диван, тўшак ва ёстиқларни микроскоп орқали кузатганингизда, кўзингизга уйқу келмай қоларди, балки. Чойшаб ва юмшоқ мебеллар чириган моддалар билан озиқланувчи жўлакларнинг севимли макони ҳисобланади. Ушбу микроскопик ҳашаротлар ҳар бир уйда истиқомат қилиб, ўлган тўқима зарралари билан озиқланади. Улар иссиқ ва қоронғу ерларни ҳуш кўргани сабаб мебел жилди ва ёстиқлар остида яшашга одатланган. Жўлаклар ёстиқлар ва чойшаблар остида йилллар давомида яшаб, ўша ернинг ўзида ҳалок бўлади. Ўлган ҳашарот парчалари аллергия келтириб чиқаради.
Чангга аллергияси бор инсонлар аслида ушбу ҳашаротлардан азият чекадилар. Ушбу майда зараркунандалар билан курашиш учун юмшоқ мебел танлаш борасида теридан ишланган жиҳозлар сотиб олишга ҳаракат қилинг.
Қуруқ ҳаводаги енгил чанг узоқ вақт давомида уйнинг пастки қисмига тушмайди. Одатда, намлик даражаси юқори бўлган ҳаво қуруқ ҳаводан тозароқ бўлади. Инсон учун мукаммал намлик даражаси 40-60 фоизни ташкил этгани билан уйлардаги намлик даражаси 20-25 фоиздан юқорига кўтарилмайди.
Аквариум ва уй ичига ўрнатилган декоратив фонтанлар чиройли кўриниш берибгина қолмай, намлик даражасини кўтаришга ёрдамберади.

Нам ҳавода чанг ивиб қолади ва тезлик билан полга тушади, чангни полдан тозалаб олиш эса қийинчилик туғдирмайди.
Уйда чанг йиғувчи буюмлар қанча кўп бўлса, чангни тозалаш шу қадар қийинлашади. Ҳайкалча, рамкага солиб қўйилган расм, ойнасиз шкафларга терилган китоб, юмшоқ ўйинчоқлар, кўп қаватли парда ва пахмоқ гиламлар чангни магнит каби ўзига тортиб олади. Агар майда буюмларсиз уйингиз бефайз бўлиб қолгандек туюлса, уларни ойнаванд шкафларга жойлаб қўйинг. Техника воситалари ишлаётган вақтида жуда кўп чанг тортиб олгани сабаб, телевизор ва компютерни очириш ёддан кўтарилмасин.
Турғун ҳаво турли замбуруғ, жўлак ва чанг кўпайиши учун жуда қулай. Бундан ташқари уни жиҳозлашда фойдаланилган баъзи буюмлар йиллар давомида зарарли токсинлар ишлаб чиқаришда давом этади.

Ёпиқ бинода ушбу зарарли моддалар таъсири янада ортади. Шу боис эрталаб ва уйқудан олдин ҳоналарни шамоллатиб юборинг.
Уйни ҳар бир квадрат метрида йилига 8 граммдан чанг йиғилади. Чангдан бутунлай ҳалос бўлиш усули мавжуд бўлмасада, юқоридаги усуллар ёрдамида уй тозалигини таъминлаш ва саломатлигингиз ҳақида қайғуришдан чарчаманг.

Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар

Бизнинг миямиз бутун ҳаётимизни бошқаради ва ҳар сонияда жуда кўп маълумотни қайта ишлайди. Аммо вақти-вақти билан у бизни алдаётганга ўхшайди. Масалан: агар сиз қўлингизни сув остига туширсангиз, шаклини йўқотгандек ёки ҳатто сиздан узоқда турганга ўхшайди. Мия бошқа кўплаб нарсалар билан бир хил ҳийла-найрангларни амалга оширади ва биз ҳар доим...

Жонни Депп ҳақидаги 14 та қизиқарли маълумотлар

Тирик жон бор эканки, турли туман одат ва феъл атворга эгадир. Уларнинг ичида ғаройиб одатлар ҳам талайгина. Бугунги мақоламизда машҳур Голливуд актёри Жонни Деппнинг ўзи ҳақида айтиб ўтган қизиқарли одатлари ҳусусидаги маълумотлар тўғрисида гаплашамиз!......

Хурмо фойдаси

Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. У ер юзидаги энг шифобахш мевалардан бири бу араб хурмосидир. Бу мева озиқ моддаларга бой. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини яхшилайди. Холестеринни пасайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам...

Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари

Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?......

Татиб кўришга арзийдиган дунёдаги энг мазали пишлоқлар

Пишлоқ бутун дунё бўйлаб кўплаб одамларнинг фикрларини забт етишга улгурди. Таом биланми ёки алоҳида бўлсин, пишлоқ - бу инсон қўли билан ихтиро қилган ажойиб егулик эканлигини тан олмай иложимиз йўқ! Қуйида энг тотли пишлоқларнинг 10 талигини келтириб ўтганмиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Ўрик ва унинг фойдали жиҳатлари

Ўрикнинг янги узилган, қуритилган, ишлов берилган кўринишларида ишлатиш инсоннинг умумий ҳолатига ўз ижобий аксини кўрсатади. Айниқса, юрак-қон томир касалликлари, ошқозон ичак таракти ва ортиқча вазндан азият чекувчи инсонлар ўрикка жиддий эътибор қаратишлари тавсия этилади....

Инсон хотираси ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Хотира одам ҳаётида муҳим вазифани ўтайди. Усиз инсон ўзлигини йўқотади. Бугунги мақоламиз орқали инсон хотираси ҳақида бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз!......

Эстониянинг кишини ҳайранлантиришга қодир ғаройиб анъаналари

Атроф-муҳити, диққатга сазовор жойлари рўйхатидан ташқари бир мамлакат бошқа мамлакатдан нимаси билан ажратиб туради? Албатта, маҳаллий урф-одатлари! Бугунги мақоламизда Эстониянинг ғаёйиб урф-одатлари ҳақида гапириб ўтмоқчимиз!...

Дунёдаги энг қиммат идишлар

Идишларнинг сифати ва нафислиги қадимги замонлардан бери эгаларининг меҳмондўстлиги ва дидлилигини тавсифлайди. Иқтидорли дизайнерлар томонидан яратилган маҳсулотлар ҳар қандай мехмонхона ёки овқатланиш хонасини безатиши аниқ. Дунё миқёсидаги энг яхши уста асарлари кўпинча қиммат ва ноёб маҳсулотларни ўз ичига олади. Шу каби қимматбаҳо буюмлар эса...

БИЛАСИЗМИ?

БИЛАСИЗМИ? БИР ДАКИКАДА 6100 ТА ЯХШИЛИК. 😳 Бир дакикада Фотиха сурасини беш марта бемалол укиш мумкин булади. Фотиха сурасида 122 та харф бор. Бир харфга еса 10 та яхшилик ваъда килинган. 122х10=1220 та яхшилик Фотиха сурасини бир марта укишга берилади.  Агар сиз 5 марта бу улуг сурани укисангиз, 1220х5=6100 та яхшиликга еришасиз. Бунча яхшиликни...

Фикр қўшиш