Мен сени севаман демай севаман севги хакида шеър

Мен сени севаман демай севаман


Мухаббатинг бўғзим кўйдиргувчи чўғ,
Бир сени ўйласам олам бўлар йўқ,
Ишқинг юрагимга санчиб синган ўқ,
Мен сени севаман демай севаман.


Суйган бандасига ишқ насиб этган,
Севги достонлари кўп донғи кетган,
Нетай пешонамга шундайи битган,
Мен сени севаман демай севаман.

Вужудимни ўртар ишқ олов ёқиб,
Алам тиш қайрайди, эшигим қоқиб,
Азоблардан қутқар бир қиё боқиб,
Мен сени севаман демай севаман.

Сен табассум қилсанг кулганим ўша,
Чегарасиз бахтга тўлганим ўша,
Агар кўнглинг қолса ўлганим ўша,
Мен сени севаман демай севаман.

Сен билан гўзалдир дақиқа, оним, 
Боқиши умримга кўрк берган жоним,
Севаман демоққа йўқдир забоним,
Мен сени севаман демай севаман.

Кайтадан берилса менга бу хаёт

Кайтадан берилса менга бу хаёт. Розиман ГУЛИМ сиз учун яна куярдим. Ишонмасман деманг сузларингиз гумон. Яна танлаб - танлаб ГУЛИМ сизни севардим. 💞...

Бир умр йулингизда интизор кузим

Бир умр йулингизда интизор кузим Доимо сизни деб яшайман узим Сиз учун дилдаги энг ширин сузим Хар онда биргаман сизла азизим...

Фақат сен

Рашк қилмагин яккагинам, ягонам, Куйдиришда, қизғонишда бир донам, Сендан ўзга бегонадир ҳар одам, Ҳаёлимда фақат сенсан, фақат сен!......

Насиб килар бизга хам дийдор

Насиб килар бизга хам дийдор Оллох килар бизни бахтиёр Сиздан олисда булсамда Тунлари бедор сизни Уйлагувчи битта инсон бор...!...

Дилда Бордур Oрзу Армон

Дилда Бордур Oрзу Армон.😊 Аммо Ишкка Ишонмийман.😔 Севги Нима Билмайману.😏 Аммо Сенсиз Яшолмайман...

Илк мухаббатни сизда кураман

Илк мухаббатни сизда кураман. Сузларингиз эшитиб хаёл сураман. Сизни севдим, кечиринг аммо. Сизни севганларни ёмон кураман..!...

Куни келиб...

Куни келиб рухимни тарк этар жоним, кизгалдоклар безайди кабримни мени. Бир кун бу дунёга кайта келаман. лек ушанда хам сизни севаман....

Йўқотгим келмас

Хаёлда юзларинг суратин чиздим, Ишқнинг боғларини сен билан кездим. Ўшанда муҳаббат нелигин билдим, Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон......

Sevgi romantika uchun sherlar Ишк кушиги

Ишк кушиги  Мен сенсиз ойи йук коронгу тунман  Куёши чикмаган булутли кунман  Бутун борлигини сукунат босган  Парийсин йукотган куриган кулман ...

Мен учун ҳам ўзингни асра

Севдим деган сўзингни асра, Мени кутган кўзингни асра, Сени топгум, ёнингга боргум, Мен учун ҳам ўзингни асра....

Фикр қўшиш