Ғалати ит

Ғалати ит
Ғалати ит


Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир адирда бир қанча итлар бирга яшашар экан. Бу итларнинг ранглари турлича экан. Бири қора,бир оқ, бири жигарранг экан. Бир куни бу ерга олачи пор ит келибди. Итлар уни узоқдан кўриб ҳайрон бўлиб қолишибди.
Қора ит: Вой, бу қанақа ит? Нега унинг териси олачипор? деб вовиллабди.
Бошқаси: Мен бунақа итни кўрмагандим. Менимча у касал бўлса керак, дебди.
Бошқалари ҳам: Ҳа, териси доғ билан тўла,-деб бошларини силкишибди.
Олачипор ит айтилганларидан бехабар уларнинг олдига келибди. Улар билан танишиб, дўст бўлишни хоҳлабди. Лекин итлар бирдан вовиллаб юборишибди.

Олачипор ит қўрқиб: Нега бундай қиляпсизлар? - дебди. Тез бу ердан кет! Биздан нари юр! Бизга касалинг юқади, - деб акиллабди қора ит. Олачипор ит ҳайрон бўлиб: Касаллик? Қанақа касаллик? Терингдаги доғларни қара! Бу доғларни бизга ҳам юқтирмоқчимисан? Тез бу ердан кет! - деб бақирибди жигарранг ит. Кейин ҳаммалари баравар вовиллай бошлашибди. Бечора олачипор ит ноилож улардан узоқлашибди. У ёлғиз қолибди.


Ҳар куни узоқдан итларни кузатар, улар билан ўйнашни жуда истар экан. У бир неча марта ўзининг касал эмаслигини, териси табиий шунақа эканини тушунтириб бериш учун уларга яқинлашмоқчи бўлибди. Лекин улар ғазабланиб, ундан узоқлашишибди. Кунлар ўтибди. Бир куни адирга қўйлар суруви келибди. Сурувнинг бошида чўпон ити ҳам бор эди. Сурув шу ерда ўтлар, чўпон ити уларга кўз қулоқ бўлиб турар эди. Чўпон ити бирдан ғамгин ўтирган олачипор итни кўриб қолибди. У хафа бўлиб ўтирган итга қарабди. "Нега ёлғиз ва ғамгин бўлиб ўтирибди экан?" деб ўйлабди. Чунки бошқа тарафда бир талай итлар завқ билан ўйнашарди.


Чўпон ити олачи пор итнинг олдига келиб: Нима бўлди? Нега хафасан? деб сўрабди.
Олачипор ит ҳайрон бўлиб унга қарабди: Сен нега келдинг? Мендан қўрқмаяпсанми? Нега қўрқаман? - дебди чўпон ити. Шунда олачипор ит унга бўлиб ўтган воқеаларни гапириб берибди.
Чўпон ити: Мен анча олдин бир қишлоқда сенга ўхшайдиган ит кўргандим. Қўрқадиган жойи йўқ эди. Ҳамма итларнинг териси бир хил бўлмайди. Яхшиси, сен бу ерда сурувни қўриқлаб тур. Мен бориб улар билан гаплашаман, деб итларнинг олдига кетибди. Олачипор ит сурувни пойлаб турганида чўпон ити бориб уларга ҳамма итларнинг териси бир-биридан фарқли эканини тушунтирибди.
Ким билсин, дунёда биз билмаган яна қандай итлар бор экан...
Шунда оқ ит: Унда биз ҳам фақат олачипор итлар орасига тушиб қолсак, бизни улар касал деб ўйлашар экан-да. Ҳа, бу жуда ёмон бўларди, дебди қора ит. Сўнгра у оқ итга юзланиб: Ҳатто, фақат қора итлар яшайдиган жойда сенинг ҳам ит эканлигинга биз ҳам ишонмасдик, — деб қўшимча қилибди. Қора ит: Ҳа, нотўғри иш қилибмиз, дебди. Орага жимжитлтик чўкибди. Улар хатоларини англашибди ва жуда уялишибди. Сўнг югуриб олачипорнинг олдига боришибди ва ундан узр сўрашибди. У итларнинг узрини қабул қилибди. Олачипор ит энди жуда бахтиёр экан. Шу кундан бошлаб улар бирга яйраб ўйнашибди.

Ари билан Капалак

Ари билан ипак қурти бир боғда яшайдиган иноқ дўстлар экан. Улар кунларни шу боғда ўйнаб ўтказаишар экан. Лекин охирги кунларда ипак қурти ари билан ўйнамай қўйибди. Ари қачон ипак қуртининг олдигакелса: - Чарчаганман, уйқум келяпти, - дер экан. Бир куни ари ипак қурти ётган дарахт япроғига қўниб хафа бўлган оҳангда: Сен нега бунчалар ҳорғин ва...

Тойчоқ ва поезд

Саман поезд йўли яқинида яшайдиган тойчоқ экан. У тез-тез темирйўл вокзалига борар, поезднинг келиб кетишини кузатар экан. Поезднинг овози ва тутун чиқариб юриши унга жуда ёқар экан......

Ғалати ит

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир адирда бир қанча итлар бирга яшашар экан. Бу итларнинг ранглари турлича экан. Бири қора,бир оқ, бири жигарранг экан. Бир куни бу ерга олачи пор ит келибди. Итлар уни узоқдан кўриб ҳайрон бўлиб қолишибди......

Шляпа кийган ҳайкаллар

Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди......

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Баҳодир табиб

Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ...

Айиқнинг туғилган куни

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта ўрмоннинг ўртасида бир уй бор экан. Ўша уйда ота айиқ, она айиқ ва Маймоқвой исмли кичкина айиқча яшар экан. Баҳорнинг охирги кунларидан бирида она айиқнинг туғилган куни нишонланар экан. Маймоқвой бир неча кун онасининг туғилган кунида уни қандай хурсанд қилишни ўйлабди......

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Фикр қўшиш