Рўзанинг машруъ қилиниши ҳақида қуйидагича ривоят бор

Рўзанинг машруъ қилиниши ҳақида қуйидагича ривоят бор

Рўзанинг машруъ қилиниши ҳақида қуйидагича ривоят бор:
 Аллоҳ ақлни яратиб, унга: "Олдинга ўгирил", деди. У ўгирилди. Сўнг "Орқангга ўгирил", деди. Яна ўгирилди. Кейин Аллоҳ: "Сен кимсан-у Мен кимман?" деб савол қилди. Ақл: "Сен Раббимсан, мен эса, заиф қулингдирман", деди. Шунда Аллоҳ ақлга: "Сендан кўра азизроқ махлуқ яратмаганман", деди. Сўнг Аллоҳ нафсни яратиб унга: "Олдинга ўгирил", деди, аммо у итоат этмади. Шунда Аллоҳ: "Сен кимсан ва Мен кимман?" деди. Нафс: "Мен менман, Сен Сенсан", деб жавоб қилди. Сўнг Аллоҳ уни юз йил жаҳаннам ўтида азоблади. Кейин жаҳаннамдан чиқариб: "Сен кимсану Мен кимман?" деди. Нафс яна олдингидай жавоб қилди. Шундан сўнг Аллоҳ уни очлик оловида юз йил азоблади. Нафс шундан сўнггина ўзининг банда эканига иқрор бўлди ва Раббига тазарру қилди. Шу сабаб Аллоҳ таоло нафсга рўзани фарз қилди".

Фикр қўшиш