Биринчи кор

Биринчи кор

Хабиб одатига коʻра ерта турди. Деразанинг табакаларини очганда палатага гупиллаб кор хиди урилди. кор йогʻяпти! – Биринчи кор! Оппок…
У хар куни тонгда югуради. Чиникиш керак.
Хабиб спорт кийимини кийиб, ташкарига отилди. Ховлига чикаверишда мудраб оʻтирган коровул чол унга хайрон боʻлиб тикилди:
— Оʻгʻлим, бугун кор йогʻяпти-ку.
— Ота, бир айланиб келмасам коʻнглим тинчимайди.
коровул чол оʻзи шунака. Хабиб хар сафар ерталаб чикайотганда бир бахонани айтиб туради. Бир «совук» деса, иккинчи гал «йомгʻир йогʻяпти», дейди. Хабиб хар сафар шу тахлит жавоб кайтариб, оʻтиб кетаверади. Чол унга караб колаверади: «гʻалати йигит!»
Хабиб югуриши керак. Согʻлигига фойдали. Аммо кор коʻп йогʻипти. Совкотиб колмасмикан? Хечкиси йоʻк, бир айланса, кизийди. 
кор йогʻарди. Биринчи кор!
Хабиб секингина югуриб кетди. кор майин-майин. Семент йоʻлка боʻйлаб емас, худди момик коʻрпа боʻйлаб югурайотгандай. кор бетларига, сочларига урилади. Мулойим-мулойим, гоʻйо суйган кизи еркалайотгандай. Хабибнинг завки келди. коʻлларини йозиб, осмонга каради. Огʻзини каппа-каппа очиб, кор доначаларини юта бошлади. Баданида рохатли жунжикиш сезди-да, яна югуриб кетди. кандай яхши! Биринчи кор боʻйлаб хали хеч ким юрмапти. У ортига каради: корда факат унинг излари яхлит-яхлит боʻлиб колган.
Гулсара нима килайотган екан? оʻрнидан турдимикан? Биринчи корни коʻрдимикан?
…оʻшанда хам кор йокканди. Студентчилик. Йигитлик кони коʻпирган пайт. Хабиб бир тоʻда оʻртоклари билан коʻчада дилозорлик килиб, тоʻгʻри келган кизга кор отиб, иложи боʻлса, тоʻхтатиб, юзига ишкайотгандилар. Хабиб отган кор ногох йоʻлка четида борайотган кизнинг йелкасига тегди. киз тоʻхтаб, корни кокди, оʻгирилиб, оʻзига ишшайиб турган аллакандай йигитни коʻрди-да, хеч нарса боʻлмагандай, йоʻлида давом етди. Бу Хабибга та’сир килди. корни думалоклаганча югуриб, кизга йетди. Йелкасидан тутиб, юзига ишкалади. Воажаб! киз на каршилик коʻрсатди, на химояланиб егилди. Юзидаги корни осоййишта артиб, Хабибга бамайлихотир караб турарди. Бу коʻзлар: «Боʻлдими, йо яна бошка хунарларинг хам борми?», деб соʻрарди.
каршилик коʻрсатса боʻлмасмиди? Дод-вой килиб кочса боʻлмасмиди? Бу кандай бедодлик? Йигит ва киз. – Хабиб ва Гулсара! Бир-бирига тикили-иб туришарди. Хабиб кизнинг чинкиришини, хурсанд боʻлиб оʻзини химоя килишини, хеч боʻлмаганда иккита нордон гап айтишини кутганди. Агар шундай килса, йердан яна кор олиб, оʻхшатиб, юзига ишкамокчи еди. Бунинг гашти бошкача-да. Коʻчада кетайотган кизларнинг коʻпчилиги шунака килишади. Чинкиришади. Узокрокка боргандан кейин хурсанд боʻлиб, мушт оʻкталишади. Аммо бу киз…
кизнинг юзига яна кор чаплаш учун коʻтарилган коʻл аста-секин йонига осилди. Мушти йозилиб, кафтидаги кор йерга тушди. Лол боʻлиб, кизнинг коʻзларига тикилди. Хайхот! Бу коʻзларда нима бор? Йигитнинг юрагига бир нима каттик урилгандай, вужуди кизиб кетди. коʻллари калтирай бошлади. Нималардир демокчи еди, овози чикмади. Томокларигача калтирарди. Илжаймокчи боʻлди, аммо уддалай олмади. Юзи худди йигʻламокчи боʻлайотган киши холатини акс еттирди. киз еса хамон осойишта тикиларди. Йигит коʻзларини олиб кочди. Ий-е! Хабиб бунчалар боʻшанг емасди-ку. Унга нима боʻлди?
Йигитдан садо чикмагандан кейин киз аста йонидан оʻтиб, йоʻлида давом етди. Хабиб ортидан караб колди. У хозир бирон бир жоʻяли тадбир оʻйлаб топишга нокодир еди…
Хабиб касалхона атрофини бир марта айланиб чикди. Одати боʻйича яна икки марта айланиши керак. Сочлари оппок боʻлиб колибди.
… оʻшанда Хабиб бирдан сустлашиб, оʻйчан кета бошлади. Югуриб юрган доʻстларидан бири унга кор отди. кор кулогʻининг тагига тегиб, баданини ачиштирди, аммо Хабиб корни хеч кандай хис-хаяжонсиз кокиб ташлади. Назарида, юраги бирдан боʻшаб колгандай. Илгари хам шундай, юоʻш боʻлгану, буни оʻзи пайкамагандай. Боʻш жойни тоʻлдириш жуда зарур еди, шекилли.
Гʻайритабиий киз! Коʻзлари сокин киз! Юришлари бамайлихотир киз! Ким екан у? Яна учратармикан? Йоʻк. Учратмади. Тасодиф билан бир дуч келдию, Хабибнинг ороми бузилди. Унга нимадир йетишмайди.
Орадан бир йил оʻтди. Нимагадир Хабиб нукул оʻша вокеани, оʻша кизни кайта-кайта еслайверди.
Йоппасига рентген коʻригидан оʻтишайотганда Хабибнинг оʻпкасида догʻ борлиги аникланди. Ана холос! Соппа-согʻ одамга бетинг-коʻзинг демай, «оʻпка касалсан», деса алам киларкан. Хабибнинг хеч йери огʻримасди ахир! Бари бир врачлар коʻйишмади: касаллик енди бошланайотган емиш. Олди олинса яхши боʻлармиш. Касалхонага тушгандан соʻнг иккинчи куни унга дори йозишди. Рухсиз бир холатда кечки овкат олдидан дори олиш учун хамширанинг хонасига кирди. Оʻз хайоллари билан боʻлиб, узатилган дорини олганча, изига бурилганди…
— Шу йерда ичинг!
Хабиб хамширанинг овозини ешитди-да, бошини коʻтарди. Коʻтардию, вужудига нимадир югуриб, кизиб кетди. коʻллари бемажол икки йонига осилди. Мушти йозилиб, кафтидаги дорилар полга тушди. Хамшира унга синовчан тикилиб турарди. Йигит ва киз! – Хабиб ва Гулсара! оʻша! Юзига кор ишкалаган киз! Хамшира екан-а! кандай яхши! – Хабиб титрарди. Бутун борлигʻи титрарди.
— Сизга нима боʻлди? – йеб соʻради киз. У хайрон.
Йигит оʻзига келиб, егилганча, дориларни тера бошлади.
— Ташланг енди. – кизнинг мехрибон ва далдали овози ешитилди. – Бошкасини бераман.
Хабиб каддини ростлади. Хамшира унга янги дори тутди. Олайотиб, кафти кафтига тегиб кетди. Бирдан… бирдан Хабибнинг юрагидаги боʻш жой тоʻлгандай боʻлди. Хаяжони кучайди. Аммо киз бепарво. Бир-икки марта ажабланиб караб коʻйгандай боʻлди: «гʻалати йигитга оʻхшайди. Бунча кизариб-боʻзармаса…»
Хабиб хайрон. киз уни танимади. е’тибор бермади. Исми Гулсара екан. Барлос кишлогʻида яшаркан. Кечки навбатчиликка хар уч кунда бир келаркан.
Хабиб енди хар сафар интизорлик билан Гулсаранинг навбатини кутади. киз танимагандан кейин у хам хеч нарса дея олмади. Алокалари расмийлигича колаверди. качон у келса, Хабиб дори ичишга интик. Бир неча дакика Гулсарага тикилса, кифоядай туюладию, аммо дорини ичиб чикиб, оʻзидан коникмай, яна Гулсарани коʻргиси келаверади. кайтиб киришга истихола килади-да, коридорда деворга суяниб тураверади. Тураверади, тураверади… То хамшира бир коʻринмагунча хеч йокка кетмайди. Агар чикса, гоʻйо оʻзини унга е’тибор бермайотгандай коʻрсатишга уринадию, бари бир…
Хабиб касалхонани иккинчи марта айланиб чикди. Харакати йенгиллашиб, янада тезрок югурди. Сочлари оппок кор. Ким айтади уни сил касал деб? Сил касал шундай югура оладими? Хали врачларга согʻлигини исботлайди. Шошмай туришсин. Хабиб енди анча тез югурса-да, хамон бурнидан нафас олишга харакат киларди. Охирги икки юз кадам колганда огʻзини очди. Нафас олиш жуда осонлашиб, огʻрийотгандай боʻлайотган ойоклари йенгил коʻча бошлади. Охирги юз кадамни, худди иккинчи нафас йоʻли очилгандай, жуда тез югуриб оʻтди.
Югуришдан кейинги махсус машкларни бажариб боʻлганида Хабибнинг юзида тер томчилари пайдо боʻлганди. Йоʻлакда бир-иккита одам боряпти. Телпак, палто кийиб олишган. У еса спорт пиджагини хам йечиб ташлади. – Жуда иссик! Баданини ушлаб коʻрди – сув боʻлиб кетибди. Юзига, боʻйнига, билакларига, коʻкрагига кор ишкалади. кани енди, хозир Гулсара хам йонига югуриб келсаю, иккови корбоʻрон оʻйнашса. У каршилик коʻрсатса. Кулса. кочса. «Акажон, бошка керакмас, боʻлди, коʻйинг!», деб ялинса. Мушток ва мехрибон коʻзларини тикса. Хабиб хам коʻлидаги корни йерга ташлаб, кизга тикилса. Синовчан коʻзларига тоʻйиб-тоʻйиб бокса. Дори тутган коʻлларини узок-узок ушласа. Унинг харорати бунга оʻтса. Бунинг харорати унга оʻтса. Баб-баробар хаяжондан калтирашса. Баб-баробар бир-бирига интилишса… Факат иккови боʻлса. Йигит ва киз! – Хабиб ва Гулсара! Севгига ташна юраклар! Улар висолни кутадилар! Ширин дамларни кутадилар! У дамлар келармикан? ..
Гулсара кеча кечкурун навбатчиликка келган еди…
Хабиб оʻзини корга ташлади. Кенг пешанасини корга босиб, бир дам оʻйларига ором берди ва!.. Топди! – Хабиб кувониб кетди. – Биринчи корни совгʻа килади. Севгилисига! – Гулсарага! оʻша дамларни еслатади…
коʻлида бир ховуч кор билан хамшира хонаси йонида Хабиб пайдо боʻлди. Юзи ховриккан, намланган, сочидаги корлар ериб, юзига сизяпти. Юраги гурсиллаб урайотгани коʻп югурганидан дейиш мумкин. Аслида висол дамларини кутиб, изтиробга тушайотганидан.
Ана! Ешик ортида у истаган киз бор. - Гулсара! Мен келдим!
Хабиб ешикни такиллатди. Ичкаридан жавоб ешитилдию, остонада хамшира пайдо боʻлди. – Гулсаранинг дугонаси, улар бирга навбатчилик килишади. Хамшира йигитнинг бесаранжом харакатларидан кулгиси кистаб, бир юзига, бир коʻлидаги корга тикилди.
— Илтимос, Гулсарани чакириб юборинг.
— Гулсара кетган.
— Кечкурун шу йерда еди-ку!
— Кечкурун шу йерда еди. Тонг азонда кетди, - деди хамшира зарда килиб. – Яна саволлар борми?
Хабиб коʻлидаги корни езгʻилаганча, изига кайтди. Узун коридор боʻйлаб, кордан сиркиган сув томчилари йоʻл боʻйлаб борарди. Худди кимнингдир аламли коʻз йошларидек.
Гулсара уч кейинги навбатчилигига келмади. Бир хафтадан кейин хам, бир ойдан кейин хам…
Гулсара кандайдир бир шофйор йигитга ерга тегиб кетган емиш…

Муаллиф: Абулкосим Мамарасулов

Фикр қўшиш