Гулгина

Гулгина

Ойша кампир болалигини яхши еслайди. Хов анови Шовуз тогʻ етагидаги барлосларнинг Йона юрти – Саркентида яшарди. Тошдан орасига лой коʻйиб, панжакаш килиб сувалган пастмаккина, арча балорли уйлар, шундоккина уйлар йонида улардан-да пастмак килиб ясалган коʻй коʻтонларидан шиптир хиди анкиб йотарди. Кигиз оʻтов еса хар хонадонда бор. Барлос, дегани тошни емиб кун коʻрадиган доʻлана дарахти каби тогʻчил, коʻй-ечкининг изидан тогʻма-тогʻ юриб, «бирини икки» килиб аввалига иккитагина ургʻочи улок олиб, уни карра-каррага коʻпайтириб, йигирмата килгани хамоно, беш-олтита совлик олиб, елликтага йетказмаса тиниб-тинчимайдиган кавм. Манови накл хам барлос боболардан колган: «коʻй айтармиш, мени елликтага йетказсанг, елингни бокаман». Бу ески коʻшик хам оʻша кавмдан колган:

Ечки олиб оʻн бешга,
Тоʻй килайлик, хар кечга...
кизигʻи, барлоснинг никох тоʻйлари хам ими-жимида, шовкин-суронсиз оʻтганини тушуниб боʻлмайди. Бирок ортикча дабдабага оʻрин боʻлмаса хам расм-русумлари бир бошкача еди-да. Келин бола чакалоклигида «Каравуш» деган тогʻ оʻтининг ифорли сувига камида йетти марта чоʻмилтирилган. Келиннинг сепига киз онаси сумбулгийохнинг жоʻхори попугидай толим-толим сочидан солиши киз бола коʻй-ечкини оʻхшатиб, коʻшик айтиб, согʻа билиши, катик ивитиши, доʻгʻ айрон пиширишни, шоʻртаккина корин мойи таййорлашни, жун йигириб, гилам, чакмон тоʻкишни, гул коʻйиб, кигиз босишни билиши керак.
Ойша Бухорои шарифда мадраса тупрогʻини ялаган мулла Бекназар хонадонида енг кейин тугʻилиб вояга йетган. Отаси бошка кариндошлари каби тогʻу тошнинг оʻр-чукурида юрмаган, тоʻрт-бешта ушок жонлигʻини хам укалари асраб-коʻпайтириб юрган боʻлса хам, ота-она хохиши билан куйовга узатилганда барлос келинга хос сепу сифати бисйор боʻлган.
Ойша оʻн тоʻртга кирганида чинни райхон каби боʻй коʻрсатиб, коракош какликдай хиромон юриш килиб, янги туккан коʻйнинг огʻиз сутидан, каканок коʻп ялагани учун танаси каймокка ботириб олинган каби сутранг, узун киприклари, кош-коʻзлари хуркак охуникидай, идиш-товок коʻтариб сувга енайотганда тошдан-тошга сакраб тушайотганини коʻрган коʻз, агар йигитники боʻлса, интилиб косасидан чикиб кетиши хеч гап емасди. Ойша коʻшни овулдан Сафаркул сурнайга (узун, орик боʻлгани учун) узатилганда «Хафтияк»дан чиккан, беш вакт намозини канда килмайдиган моʻмина келинчак боʻлди. Тоʻгʻри, онда-сонда ечки кувиб юрганида аммасининг оʻзидан икки йош катта Ешмирза деган сурмакоʻз оʻгʻли тогʻ чоʻккисида оʻсадиган тоʻгʻногʻичдай икки дона умрзокгул совгʻа килиб, евазига муччилаб оʻпиб олгани бор. Нима кипти? Оʻпган-кучган, хавога учган. Тавба дегулик. Сафаркул барлоснинг калтатойи уругʻидан боʻлса хам, уп-узун, бунинг устига оʻрис йоки татар каби сап-сарик коʻзлари хам коʻкиш, бирок жуссасига яраша баджахл емас, мулойим табиатли йигит еди.
Бирок у епчил, ха, деса коʻй кайчи билан икки салкинда 40 та коʻй-ечкининг юнгини шипириб оладиган, бунинг устига коʻй-коʻзига йопишган гангни дуо килиб, сув пуркаб туширадиган «Гангчи» хам еди. Сафаркул армияга чакирилганда Ойша келиннинг корнида олти ойлик гумонаси боʻлиб, ери армияга роппа-роса уч йил кетиб кайтганда, харбий либосини устидан олти ой йечмай, хар икки гапининг бирида оʻрисча гапириб юрганида Иброхим тугʻилиб, ойок чикариб, отасига таклиб килиб, ну, да, так, как, деб еркалаб хаммани кулдирар еди.
Сафаркул харбийдан йомон йоʻтал – коʻксовни орттириб кайтган екан. Бир ой саратонни демаса, колган оʻн бир ойни ух-ухлаб оʻтказади. Халиям кашкалдогʻу тоʻнгʻизнинг ички йогʻи билан кун коʻради. Йеган овкати куйрук ва шолгʻом. Бир амаллаб киркдан ошиб колса-ку, кейин оʻпкаси котиб, илашиб кетади. Афсуски, Сафаркул оʻгʻлининг йигит боʻлиб улгʻайганини коʻришга улгурмади.
Илик узилди пайтига келиб, кон туфлай, туфлай, жони узилди. Бу айни барлослар катта колхозга бирлашиб, Йона юртдан Катта кишлокка коʻчирилган пайтда роʻй берди. Ойша бошка турмуш килмади. Унинг оʻгʻли боʻйи йетган, тоʻрттагина кизалогʻи хам изма-из каттараяпти. Иброхим оʻн тоʻккиз йошида колхозга чоʻпон боʻлиб кирди. Бир марта коʻйлардан тоʻл олиб, уйланди. Ойша терма гиламнинг «киличи»дай оʻткир хотин, келиннинг сарасини танлаб олди. Саврда тош устидан тикрайиб каттарган сумбулгийохдай бирин-кетин каттарган кизларининг бозори бир паслик калкама бозоридай гавжум боʻлди. Факат кенжатойи Гулгуна онасининг боʻй кизлигидаги каби хушроʻй боʻлса хам, тугʻма оксок боʻлганидан балогʻат йошидан кейин хам туриб колди. Аммо Гулгуна хамма опаларидан оʻзиб кетиб, тиббийот билим юртида оʻкиб келган. Шу холида хам уйма-уй юриб, касал беморни еплаб емлашдан чарчамайди...
качондир уругʻ-аймогʻида бирорта машхур полвон оʻтган боʻлса, унинг йетти пушти гʻурур туйгани каби, юз марта каттартирадиган лупа оркали караганда айнан йоʻлбарс боласига оʻхшайдиган мушуклар авлоди оʻзларининг катта боболарини пеш килиб, бирор марта мактанганини хеч ким ешитмаган боʻлса хам, сичконлар билан муносабатда хам, одамлар билан муносабатда хам чеки чегарани биладиган одобли мушукларни е’зозлангани бор гап. Ойша кампир хозир уйида яшайотган олгʻир-талгʻир пишакнинг катта момосини хам яхши билади. Мушук зоти нари борса 15-16 йилдан зийод умр кечирмайди. Айникса, кариб, тишлари тушиб колганидан кейин тез касалланади. Тишсиз пишак на сичкон-каламуш тута олади, на йолчитиб оʻлжасига ташланади. Йошлигида чангакдай чайир тирногʻи, оʻткир тишлари билан пишаклар бундайрок илонга ташланса хам боʻйнини гʻарчча узмасдан коʻймасди. Кампирнинг пишаги карилик остонасига келиб колган боʻлса хам, хали тишлари бутун. Хомиладор боʻлганда нафси оʻпкон боʻлиб кетишини хисобга олмаганда бошкаси жойида. Буни гʻийбатга хам, сифатга хам йоʻйиш мумкин. Уй егаларидан бирорта еркак ховлида айланиб юрса, сарик-талгʻир унинг ойоклари орасидан суйкалиб, у йокдан бу йокка оʻтгани оʻтган. Чордона куриб оʻтирган айолни емас, нак еркак кишининг бутлари орасига кириб, индамай бош коʻйиб йотишини хар ким хар хил тушунади. Енг йомони Талгʻир корнида боласи бор пайти (бу йил учинчи бор болалаши), айникса, сукки, баднафс боʻлиб колади. Шундай пайтда Ойша кампир пишагига мехмондан олдин овкат бериб, корнини тоʻклаб коʻяди. Рахматли отаси Мулла Бекназар кари пишакка нон чайнаб берганини коʻргани бор. Пишакларнинг йелкасини пайгʻамбарлар силаган, дерди ул зот. Уларни тоʻрт каватли том устидан ташлаб юборсанг хам ойогʻи билан оʻнгланиб тушади.
Бир ривоятда Пайгʻамбаримиз Расулуллох чопони оʻнгирида ухлаб колган пишакни уйгʻотиб юбормаслик учун оʻнгирларини шартта кесиб, оʻрнидан туриб кетгани айтилади. Оʻша ривоятни Ойша кампир отасидан ешитиб колган. Ойша кампир уйида асраган пишакларининг хаммаси кексарганда йоки касаллик, огʻир жарохат туфайли жон таслим килайотганда, албатта, бир амаллаб кампирнинг ешигига йетиб келган. Коʻзларида йош жимиллаб турганида кампир уни дарров тушуниб, рози-ризолик берганидан соʻнггина осонгина жон берган. Кампир бу пишакларнинг оʻлигини сира коʻчага улоктирмаган. килган хизматингга рози боʻл! Тонгда кийоматда юз коʻришайлик, деб пичирлаб аста коʻтариб, ховли четидаги хандакка олиб бориб, коʻмиб келган. Айтишларича, Мулла Бекназар хам оʻлар вактини олдиндан сезиб, йошлик чогʻларида оʻйнаб-оʻсган жойларидан, тош супалардан, мевасини йеган тут ва йонгʻок дарахтларидан, зилол сувини тоʻйиб ичган чашмалардан, олдига дастурхон йозган коʻни-коʻшнилардан, якинлару бегоналардан рози-ризолик соʻраб чикишга улгурган екан...
Мева берадиган ба’зи дов-дарахтларнинг кизик фе’ли бор. Олайлик йонгʻок дарахтининг мевалари пишган даврда поʻсти ажралиб туради. Айнан оʻша пайтда кокиб териб олмасангиз, устида тураверса, пишиб оʻтиб кетади ва ширин магʻзи корайиб, пучайиб кетади. Токдаги узумлар хам гʻарк пишган махали узиб олинмаса, кунба-кун поʻсти котайиб, ширин та’ми йоʻколиб, бужмайиб, пучайиб боради. Йонгʻок хам, ток хам вакти оʻтгандан кейин оʻз «боласи» та’мини кайтариб, соʻриб олар екан. Хайриятки, одам боласида ундай емас.
Гулгуна хам 28 йошга кириб, боʻйкизлик вакти оʻтиб борайотганидан ич-ичидан куюниб, ранг-роʻйи хам соʻлиб борарди. Айникса, тенг-тоʻш дугоналари бирин-кетин куйовга чикиб, бола-чакали боʻлиб кетгандан кейин уларни коʻриб куйинмай боʻладими? Енди тоʻй-томошага хам кам боради. Коʻзгуга карамай коʻйганига анча боʻлган. Фе’лида инжикликми, торликми, бепарволикми, шунга оʻхшаш алланарса хукмини оʻтказиб бормокда. Ишига хам аввалгидай кизикмай коʻйган. Ба’зида онажонига хам жеркиб гапирадиган боʻлган. Пардоз кутичаси хам бир бурчакда огʻзи очилиб, анграйиб йотарди. Оʻкишни битириб келган йили гулзор четига бир коʻрпача боʻйи оʻсма, хино екканди. Асли калин кошларига бостириб оʻсма коʻйса, нак ертакдаги кимматнинг оʻзи боʻлиб кетарди. Хозир еса оʻша оʻсма екиладиган жойни оʻт босиб йотибди. Хотини оʻлган йоки коʻйворган йигитлардан икки-учтаси одам коʻйди. Уларга онасидан олдин оʻзи рад жавобини бериб юборди.
– Менга турмуш куриш мумкин емас, духтирлар айтган.
Бугунги вокеа еса хаммасидан бир бошкача фожеа билан якун топди. Гулгуна киз худди рахматли отасига оʻхшаб, аввалдан пишак зотини йомон коʻради. Онаси хам доим пишакни силаб-сийпаб юрганини коʻриб, гʻижиниб юради. Бахтга карши бугун тушлик килгани уйга келса, Талгʻир айнан Гулгунанинг йотогʻига кириб, камалиб колган, дастурхонга оʻралган ноннинг биттасини роса тоʻзитиб йеган, ташкарига чиколмай, гиламнинг четига боʻшаниб коʻйганди. Бу холни коʻрган Гулгун кизнинг фигʻони фалакка оʻрлади. кон босими коʻтарилди шекилли, коʻзига хеч нарса коʻринмай колди. Индамай огʻилхона тарафга оʻтди-ю, козикка илинган ичак ипни олиб оркасига яшириб туриб Талгʻирни ялингандай алдаб чакириб олиб, боʻйнига сиртмок солди-да, богʻ тоʻридаги олма шохига осиб ташлади. Очигʻи, Гулгуна гʻазабнинг зоʻридан Талгʻирнинг боʻгʻозлигини хам унутиб коʻйганди. Пишак мийовлашга нафаси йетмай жон талвасасида шундай тоʻлгʻондики, беихтийор тугʻиб юборди. Битта, иккита, учта. Учдан нари пуч-да. Сичкондан сал каттарок жиш болалар уясидан улоктирилган темирканот полапонлари каби йерга тушиб, огʻзини очгунча сулайиб коларди. Бундай холни сира коʻрмаган духтир киз кичкирмокчи боʻлди, овози чикмади. Кейин оʻзига келди-да, тезгина Талгʻир осилган ипни узиб юборди. Хайрият, Талгʻирнинг жони узилмаган екан. Йер билан битта чилпарчин боʻлиб йотган болаларига хам карамай ихраб-ихраб, оʻксиб-оʻксиб, адокдаги чашма боʻйига югурди. Коʻзи йориган кизиникига кетган Ойша кампир неварасининг чилласини чикариб кайтди. Талгʻирни соʻраб-суриштирди. У йеру осмонда йоʻк еди. Нима боʻлсаям Талгʻир бу хонадонга кайтиб корасини коʻрсатмади. Пишаксиз туролмайдиган кампир катта кизининг зотдор пишаги наслидан пишаквачча асради.
Тешик мунчок йерда колмагани каби Гулгунанинг хам бахти очилиб, тенгги топилиб, коʻшни кишлоклик чоʻлоккина, аммо боʻйдок муаллимга тегиб кетди. Икки йорти бир бутун боʻлгани рост. Гулгуна келин боʻлгач роса очилиб, тоʻлишиб кетди. кошига оʻсма коʻйганида енди кимматга емас, Зумрадга оʻхшаб кетарди. Орадан йил оʻтмай боʻйида боʻлди. Духтир емасми, ою куни якинлашганини аник билиб, хафта бурун онасига одам жоʻнатди. Ойша кампирнинг хамма кизлари доʻхтирга бормай, доя кампирсиз осонгина тугʻиб оларди. Худойим осонидан берса, хеч гапмас. Бирок Гулгунага осон боʻлмади. Тоʻлгʻок дарди шундай каттик ва аччик боʻлдики, бунакаси камдан-кам боʻлади. Тогʻ орасидаги кишлокдан туман марказидаги тугʻрукхонага йетиб боргунча Гулгуна минг бор оʻлиб-тирилди. Йонида борайотган онажони хам, бечора куйов хам жонини жабборга бермокка таййор боʻлди. Тугʻрукхона ешигига йетар-етмас Гулгуна яна оʻзидан кетди. Уни махсус замбилда олиб киришди. Зоʻр-базоʻр оʻзига келтиришиб, боласини корнидан йориб олишди. Яшасин тиббийот ахли, она хам, бола хам омон колди. Гулгуна кайта фарзанд коʻролмайди. Шуниям берганига минг бор шукур. Оʻгʻилчасининг чилласи чикмагунча йонидан жилмаган онажонига бир сирни, тавба-тазарруни айтмасликнинг иложи йоʻк.
– Онажон, оʻшанда мен Талгʻирни оʻгʻрилик килгани учун боʻгʻозлигини билмасдан осиб коʻйган едим. Уни зоʻрикиб тугʻиб юборганини оʻз коʻзим билан коʻрганман. Оʻшанда Талгʻир мени каттик каргʻаган екан. Тугʻиш азоби кандай боʻлишини коʻзимга коʻрсатиб коʻйди. Хайриятки, сизга билдирмаган едим. Агар сиз хам коʻшилиб каргʻаганингизда еди, оʻша куни оʻзимдан кетиб, кайта дунйони коʻрмаган боʻлар едим. Онажон, мени кечиринг-да, дуо килинг...

Муаллиф: Гʻози Рахмон

Фикр қўшиш