{metatags}

?Ризқ Аллоҳдан...

?Ризқ Аллоҳдан...
?Ризқ Аллоҳдан...


Денгиз қаъридаги нола!

Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳис салом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди.
Сулаймон алайҳис салом уни сув олдига етиб боргунича диққат билан кузатдилар.
Қарасалар, бир қурбақа сувдан бошини чиқариб, оғзини очди, чумоли дарҳол унга кириб олгач, денгизга шўнғиб кетдию соатлаб қолиб кетди.
Сулаймон алайҳис салом таажжубланиб, ҳайрон эдилар. Кейин қурбақа сувдан чиқди-да, оғзини очиб, чумолини қирғоққа ташлади, дон эса йўқ эди.
Сулаймон алайҳис салом чумолини чақириб, нима иш қилганини ва қаерда бўлганини сўрадилар. Чумоли айтдики: эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз кўриб турган бу денгиз тубида ичи ковак харсанг тош бўлиб, уни ичида бир сўқир қурт бор. Аллоҳ уни ўша ерга яратиб қўйган, у егулик истаб ташқарига чиқа олмайди. Аллоҳ таоло уни ризқига мени тайинлаб қўйди, мен уни ризқини кўтариб олиб келаман, мана бу қурбақани эса мени кўтариб олиб тушиши ва чиқариб қўйиши учун бўйсундириб қўйди, уни оғзида менга сув зарар қилмайди, қурбақа оғзини тошни тешигига қўяди, мен кириб оламан, қачон ризқни ўша қуртга етказиб бергач, қайтиб қурбақани оғзига чиқиб оламан, у мени денгиздан чиқариб қўяди.

Сулаймон алайҳис салом:

– Уни қандай тасбиҳ айтаётганини эшитдингми? – дедилар.

Чумоли: – ҳа, уни ноласини эшитдим, у айтар еди: “Эй, сув қаърида, тошнинг ичидаги жониворни Ўз ризқидан бебаҳра қилмаган Зот!
Мўмин бандаларингни Ўз раҳматингдан бебаҳра қилма!”, деганини эшитдим, – деди. 

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли

Дуонинг ижобат бўлиш вақтлари

Аллоҳ таоло дуонинг ижобат бўлиш вақти ва ўринларини муайян ва хос турларга ажратиб, бирини бошқасидан афзал қилди......

Аёл тақдири

Яхши аёл дунёдаги энг яхши одамга турмушга чиқиши мумкин. Муҳаммад алайҳиссаломнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳу мисоли. Бу турмуш Оиша онамизнинг Аллоҳга муҳаббатларини сусайтирмади ва жаннат вожиб бўлди......

“Алҳамдулиллаҳ” калимасининг ҳайратбахш шифоси

Қуръони карим ва ҳадиси шарифда сабр-қаноатли бўлиш ва ғам-қайғуларни мардоновор қарши олиб ҳар доим кўтаринки кайфиятда юриш лозимлиги кўп айтилган. Бунинг ҳикмати шундаки, сабрлилик ва ижобий фикрлаш инсонни даволаш воситаларининг иккитаси ҳисобланади......

Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ

Ибн Умар розиялоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ. (Бири) Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берган ва у кеча-ю кундузи уни инфоқ қилади.(Иккинчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Қуръонни берган ва у кеча-ю кундуз уни қоим қилади”, дедилар”. (Термизий ривояти!)...

Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» дегин

Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти....

Мўминларни лақаб билан чақиришнинг ҳаром экани

“Лақаб” сўзи луғатда “айблаш, устидан кулиш, истеҳзо қилиш” каби маъноларни ифодалайди. Бизнинг тилимизда “лақаб қўйиш, лақаб тўқиш” деганда ҳам айнан шу маънолар кўзда тутилади. Лекин арабларда “лақаб” сўзи ижобий маънода ҳам қўлланилади. Бунда у маълум бир шахснинг танилган исми сифатида зикр қилинади. Бу ерда кишини таҳқирлаш, айблаш...

Расулуллоҳ ва аҳли байт

Тоғалари: Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра (Ислом даврига етиб келмаган)......

Қиёмат кунидаги даҳшатларнинг қаттиқлиги

«Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро (қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир. Уни кўрар кунингизда эмизаётган (оналар) эмизиб турган (боласини) унутар ва барча ҳомиладор (аёллар) ўз ҳомиласини ташлаб юборар, одамларни маст-аласт ҳолда кўрурсиз, ҳолбуки улар ўзлари маст эмаслар, лекин Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Ҳаж:...

Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси

?Жаннатда Одам алайҳиссалом қизлари бир хил ёшда бўлишлари ва аммо ҳурлар турлича экани, жаннат эркакларининг нафслари қандай хоҳласа, шундай — кичик ёки катта бўлишлари ҳақида хабарлар бор......

Шафоат шафоатчига қараб саккиз турли бўлади

Шафоат шафоатчига қараб саккиз турли бўлади: 1-Анбиё алайҳис салломларнинг умматларига шафоати. 2-Фаришталарнинг гуноҳкорларга шафоати 3-Кичик болаларнинг ота-онасига шафоати. 4-Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз аҳлидан етмиш кишига шафоати. 5-Қуръонни ёд олган кишининг аҳли байтига шафоати......

[lang=uz]Фикр қўшиш[/lang][lang=oz]Fikr qo'shish[/lang]

?Ризқ Аллоҳдан... » Шерлар, туш табири, Афоризмлар, Маноли сузлар 2022 - Vatanda.CoM