Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида
Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида


Ҳаммамизга яхши таниш бўлган ялпизни пазандачиликда, салатлар тайёрлашда ва овқатларга қўшимча маза ҳамда таъм беришда ишлатамиз. Лекин унинг шифобахш ҳусусиятларини кўпчилик ҳам билавермайди. Масалан, ялпизли сақич (жевачка) чайнаганда одамнинг асаби анча тинчланишини биласизми ёки ушбу ўсимлик экстракти терини тиниқлаштириши ҳақидачи? Қуйида ялпизни минг дардга даво ҳусусиятлари ҳақида маълумотлар берамиз.

Ташқи томондан
Юзни қисқа фурсатда яхши ҳолатга келтириш учун ялпизли муздан фойдаланинг: бир боғлам ялпизни бир стакан сувда қайнатиб олинг ва 15-20 дақиқа дамлаб қўйинг. Сўнгра махсус қолипларга қуйиб музлатинг.


Эфир мойи қўшиб тайёрланган ялпизли восита тери яллиғланишига қарши қўлланади ва юз терисини тиниқлаштириб, тонусини оширади.

Бош оғриғи, лохаслик ёки тонус йўқолишида 1-2 томчи ялпиз эфир мойини чаккангизга суртинг ва сингиб кетгунига қадар уқаланг.

Ялпизли эфир мойи ёрдамида амалга оширилган иссиқ ингаляция тумовнинг илк босқичларидаёқ ундан қутулишга ёрдам беради.
Ялпиз мойи қичишиш, ачишиш, қизариш ва ҳашаротлар чаққан ерлардаги шишларни бартараф этади.

Ялпиз экстракти антибактериал ҳусусиятга эга бўлиб, оғиз бўшлиғи парваришига оид воситалар таркибига киради (оғизни чайиш учун восита). Ундан кундалик фойдаланиш милклар яллиғланиши ва оғиз бўшлиғидаги ёқимсиз ҳиддан ҳалос этади.
Ялпиз экстракти оёқ парваришига мўлжалланган крем ва антиперспирантларнинг асосий таркибларидан бири ҳисобланади. У оёқларга софлик бахш этиб, қон айланишини меъёрга туширади ва кўп миқдорда тер ажралишига қарши курашади.

Ялпизли ҳаммом ревматизм касаллигида тавсия этилади. 200 гр ялпиз устига 3 литр сув қуйиб қайнатилади ва ваннага қуйилади. Қабул қилиш вақти 20-25 дақиқани ташкил этиши лозим.
Ички томондан
Таркибидаги дубил моддалари шарофати билан ялпиз антитоксик ҳусусиятга эга. Заҳарланиш ҳолатларида 2 ошқошиқ майдаланган ялпиз баргларига бир стакан қайнатилган сув қуйилади ва совитилади. Қайнатмани кунига 2-3 маротаба овқат вақтида ичиш тавсия этилади.

Ялпиз таркибидаги ментол моддаси оғриқ қолдирувчи ҳусусиятга эга бўлиб, ошқозон оғриғидан ҳалос этади.

Ялпизли чой хайз вақтидаги оғриқларни қолдириб, климакс аломатларини енгиллаштиради.

Ялпиз қайнатмаси овқат хазм қилиш жараёнини меъёрга келтиради, газ ҳосил бўлишини бартараф этиб, кўнгил айнишидан ҳалос қилади. Уни овқатдан олдин1/3 стакандан истеъмол қилинг.

Кучли бош оғриғи ва неврологик касалликларда бир стакан совуқ сувга 20-25 томчи ялпиз мойидан қўшиб ичиш мумкин.

Седана

Седана  Абу Али ибн Сино  Седана уткир, организмни тозалувчи йел ва димланишни шимдирувчи сифатида ишлатилади дейди . Хусусан уни тозалаш хусудитати йетарли даражададур . Дамлама таёрлаш учун 0,5 литрли чойнакга 20-25 дона седана солиб устига бир чой кошикда кук чой солинади, устдан кайнок сув куйиб 4-5 дакика давомида чугга куйиб дам...

Ялпизнинг шифобахш ҳусусиятлари ҳақида

Ҳаммамизга яхши таниш бўлган ялпизни пазандачиликда, салатлар тайёрлашда ва овқатларга қўшимча маза ҳамда таъм беришда ишлатамиз. Лекин унинг шифобахш ҳусусиятларини кўпчилик ҳам билавермайди. Масалан, ялпизли сақич (жевачка) чайнаганда одамнинг асаби анча тинчланишини биласизми ёки ушбу ўсимлик экстракти терини тиниқлаштириши ҳақидачи? Қуйида...

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР Исмалоқ — озуқавий моддаларга бойлиги бўйича ошкўклар ичида биринчи ўринда туради. Таркибида А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир, кальций, магний, натрий, фосфор, аминокислоталар ва эфир мойи мавжуд. Исмалоқ организмни тиқинлардан тозалайди. Ичак ҳамда қон томирлари фаолиятини яхшилайди....

Озишни режалаштирганлар учун парҳез маҳсулотлар рўйхати

Озиш усуллари ҳақида сўз борганида доим хаёлларга парҳез тушунчаси келади. Шуниси аниқки, тўғри тузилган овқатланиш рациони қоматни тартибга келтиришга ёрдам беради. Хўш парҳез маҳсулотлари қайсилар? Келинг, улар билан сизни таништирамиз! Селдерей- озиш учун мўлжалланган воситалар таркибидан ўрин олган......

Қайси егулик қанча вақтда ҳазм бўлади?

#Қайси егулик қанча вақтда ҳазм бўлади? #Сув – ичилганидаёқ ҳазм бўлади; #Мева ва сабзавот шарбатлари – 15-20 дақиқа давомида; #Сабзавотли шўрва ва салатлар – 20-30 дақиқа мобайнида; #Қовун ва тарвуз – 20-30 дақиқа;...

Семириш учун нима килиш керак - фойдали тавсиялар, овкатланиш тартиби

Семириш учун нима килиш керак? Купчилик айнан шундай саволга берилади. Аксарият холларда уларга «купрок овкат истеъмол килиш керак» деган универсал маслахат ёрдам бермайди. Хуш, бу холда вазнни ошириш учун нима килиш керак булади, кандай усулларга амал килиш керак? Куйида батафсил....

Соч тукилишини олдини олиш - усуллари, сочларни саклаб колиш учун тавсиялар

Соч фолликуласи – динамик тузилма булиб, ташки мухит узгаришига жуда сезгир саналади. Соч фолликулининг хар бир сикли тезлиги гормонлар, озика моддалар, токсинлар, биологик фаол молекулалар каби куплаб омилларга боглик. Соч тукилиши купинча уларнинг хаётий сикли бузилиши билан боглик. Бу бузилишлар ташки ёки ирсий омиллар билан боглик....

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Коринни йукотиш - усуллари, йуллари, машклар, пархез ва сув ичиш тартиби

Кандай килиб коринни йукотиш мумкин? Жисмоний машклар ва овкатланиш тартибини узгартиришга вакт хам, асаб хам, куч хам булмаса, куйидаги оддий тавсиялардан фойдаланинг. Демак, машклар, озиш учун пархезлар ва тавсиялар, корин мушакларини яшириб турган ортикча сувларни чикариб ташлаш усуллари хакида батафсил....

Озиш сирлари - тез ва осон озиш йуллари, усуллари ва 55 фойдали маслахат

Озиш сирлари талайгина, бунда асосан согликка зарар курсатмасдан озишга купрок эътибор берилади. Агар сизда озиш учун аник бир муддат булмаса, соглигингизни йукотмасдан аста-секин фойдали одатларни ривожлантиришингиз ва вазнингизни камайтиришингиз мумкин. Ушбу маколада 55 та озиш сирлари келтирилган, сиз улар орасидан узингизга мос келадиган...

Фикр қўшиш