Юздаги ажинларни йукотиш

Юздаги ажинларни йукотиш
Юздаги ажинларни йукотиш


Ажинлар, одатда, организмнинг сўлиб бораётганидан дарак берувчи белгидир. Қариш жараёнида терида бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Қон ва лимфа айланишининг бузилиши натижасида энг аввал юз, бўйин, қўл панжаларининг терисида шундай ўзгаришлар юзага келади. Гавда терисининг очиқ жойлари доим ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида бўлиши туфайли уларни кийим беркитиб турадиган қисмларига нисбатан бирмунча тезроқ ажин босади. (УФ хам ажин тез тушишига сабаб бўлади).

Лекин ажинлар ҳамиша ҳам қарилик нишонаси эмас. Доим пешонани тириштириш, қошларни юқорига кўтариш ёки қовоқ солиш, кўз, лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайверишга одатланиш ҳам вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади (мимик ажин).


Юз ва бўйин терисини парвариш қилишга эътибор берилмаса, спиртли эритмалар, терини оқартирадиган мазлар кўп ишлтилса, суртилган косметика воситаларидан тери вақтида тозалаб турилмаса ёки тишларнинг йўқлиги ҳам ажинларни пайдо бўлишида замин яратади.

Ажин тушишининг олдини олиш учун умуман саломатликни яхшилаш, тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олиш режимига амал қила бориш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, баданни офтобга меъёри билан тоблаш, юзни қаттиқ шамолдан эҳтиётлаш хамда энг мухими терини хар куни парваришлаб крем ва маскалардан мунтазам фойдаланиш лозим. Умрбод ажинларни туширмайдиган косметика воситалари йўқ!

Лекин юз, бўйин, қўл терисини доим тўғри парвариш қилиш ажин тушишини секинлаштиради. Косметолог сифатида шуни айтиб утмогим керакки, юзни вақти-вақти билан массаж, пилинг, мезотерапия қилиб туриш юз терисининг таранг, соғлом, ёш ва жозибадор бўлишини таъминлайди.

- Косметика – терини парвариш қилиш, кишилар кўринишини гўзаллаштириш воситалари ва усуллари қадим замонлардан қўллаб келинган.

- Узоқ ўтмишда мисрликлар, римликлар, арабларда яноқ, киприк, қовоқларни бўяш, сочни жингалак қилиш расм бўлган. Атир ўрнини босадиган хушбўй мойлар ишлатилган. Косметика воситалари таркибига ҳозирги кундаги каби ҳайвон ва эфир, ўсимлик мойлари, смола, турли упа, бўёқлар ва ҳоказолар кирган.
- Ҳозирда эса косметика:

Врачлик косметикаси ва пардоз косметикасига бўлинади.

- Врачлик косметикаси – терини парваришлаш ва унда турли нуқсонларнинг бартараф этиш, уларнинг олдини олиш, соч, юз- буйин сохаси, кул ва баданларни парваришлашнинг гигиеник ва даволаш тадбирларини ўз ичига олади. Косметик хирургияда бурун, лаб, қулоқ супрасидаги турли нуқсонлар жарроҳлик усули билан олиб ташланади. Хол ва татиуровка, шунингдек, юзнинг ортиқча териси, қорин, сон ва бошқа жойлардаги ортиқча ёғлар кесиб олиб ташланиб, юз ва тана қиёфасининг яхшироқ кўриниши шакллантирилади.

- Пардоз косметика эса юз чиройини очиш мақсадида қўлланилади. Пардоз косметик воситасига қош-қовоқни бўяйдиган қалам, сурма, киприк туши, соч бўёғи, қизартиргич, оқартиргич, упа, лаб бўёғи, косметика кремлари, мой-упа, терлатмайдиган воситалар, атир, одекалон ва ҳоказолар киради. Косметика воситаларидан фойдаланишда, албатта, лабаратория, клиникалар текширувидан ўтган табиий воситаларни қўллаш кутилган натижаларни бера олади.

Коринни йукотиш - усуллари, йуллари, машклар, пархез ва сув ичиш тартиби

Кандай килиб коринни йукотиш мумкин? Жисмоний машклар ва овкатланиш тартибини узгартиришга вакт хам, асаб хам, куч хам булмаса, куйидаги оддий тавсиялардан фойдаланинг. Демак, машклар, озиш учун пархезлар ва тавсиялар, корин мушакларини яшириб турган ортикча сувларни чикариб ташлаш усуллари хакида батафсил....

Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар

Идеал терига эга парваришланган аёл хар кандай ёшда хам гузал куринади. Аммо умр йиллари, нотугри хаёт тарзи, стресс, экология ёки ёркин куёш терига уз таъсирини утказган булса нима килиш керак? Гузаллик салонларига ташриф буюриш учун ортикча вакт ёки маблаг булмаса, юзни окартириш учун куйидаги тавсияларга амал килиш мумкин....

Ҳомиладорлик Пайтида Тўғри Овқатланиш: Оналар Учун Муҳим Тавсиялар

Ҳомиладорлик даврида аёл киши ўзининг ва чақалоғининг соғлиғини сақлаш учун тўғри овқатланишга катта эътибор қаратиши лозим. Соғлом овқатланиш нафақат она, балки ривожланаётган чақалоқ учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қуйида ҳомиладорлик пайтида истеъмол қилиш керак бўлган муҳим маҳсулотлар ва овқатланиш бўйича тавсиялар келтирилган....

Иммунитетни кучайтириш - ТОП-10 тавсия, уй шароитида табиий воситалар тайёрлаш

Тенг кисмлардан наъматак мевалари кайнатмаси ва иссик чой, таъбга кура шакар хамда асал кушиш мумкин. Совук кунлар келиши билан шамоллаш ва грипп каби касалликлар авж ола бошлайди. Иммунитети нозиклар бир мавсумда 3-4 мартагача УРВИъга чалиниши мумкин. Бундай касалликларни олдини олиш ва куз-бахор мавсумининг кизик кунларини тушакда утказмаслик...

Хотирани мустахкамлаш - усуллари, кучайтириш, яхшилаш ва ривожлантириш сирлари

Хотира – инсон асаб тизимининг энг мухим функтсияларидан биридир. Хотирани мустахкамлаш купчиликни кизиктирадиган саволдир. Унинг бузилишида инсон хаёти давомида нокуайлик сезади ва бу жиддий неврозлар, депрессияларга олиб келади. Агар хотиранинг бузилиши узок давом этса, бу инсонни мехнат килиш кобилиятидан махрум этиб, ногиронликка олиб келиши...

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак

Бананни хуш кўрмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Аммо дунёнинг баъзи олимлари шундай хушхўр мевани ҳам зарарлидан олиб зарарлига солишарди. Мана, ҳақиқат бор экан, тўғри сўзлайдиган ва тўғри иш олиб борадиган мутахассислар бананнинг аслида қандай хусусиятга эга эканини илмий исботлашди. Маълум бўлишича, бир дона бананнинг таркибида 420...

Ўт қопининг яхши ишлаши ва жигарнинг тикланишига хизмат қилувчи маҳсулотлар

Ушбу мақолада овқат ҳазм қилиш тизими ҳақида гап боради. Овқатни ҳазм қилиб, озуқа моддаларини парчалайдиган ферментларни шлаб чиқарадиган ички безлар – бу ошқозон ости бези ва жигардир....

Қайси егулик қанча вақтда ҳазм бўлади?

#Қайси егулик қанча вақтда ҳазм бўлади? #Сув – ичилганидаёқ ҳазм бўлади; #Мева ва сабзавот шарбатлари – 15-20 дақиқа давомида; #Сабзавотли шўрва ва салатлар – 20-30 дақиқа мобайнида; #Қовун ва тарвуз – 20-30 дақиқа;...

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Озиш сирлари - тез ва осон озиш йуллари, усуллари ва 55 фойдали маслахат

Озиш сирлари талайгина, бунда асосан согликка зарар курсатмасдан озишга купрок эътибор берилади. Агар сизда озиш учун аник бир муддат булмаса, соглигингизни йукотмасдан аста-секин фойдали одатларни ривожлантиришингиз ва вазнингизни камайтиришингиз мумкин. Ушбу маколада 55 та озиш сирлари келтирилган, сиз улар орасидан узингизга мос келадиган...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Madina
    Madina 17 октября 2022 12:48
    Salomaleykum meni kuzimning atrofida ajinlar ancha chuqurlashib ketgan. va qovog`im xam osilgan. Bu muammoni ilojisi bormikan. Oldindan Kottakon raxmat.

Фикр қўшиш