Газак "Немисча форшмак"

Газак "Немисча форшмак"
Газак "Немисча форшмак"


Форшмак сўзи немисчадан олинган бўлиб, газак деган маънони англатади. Бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:

  • 250 грамм қовурилган ёки пиширилган мол гўшти
  • 1/2 селд балиғи (тузланган)
  • 2 ош қошиқ ун
  • 2-3 дона пиширилган картошка
  • 2-3 ош қошиқ сметана
  • 2-3 дона тухум
  • 1 ош қошиқ қирғичдан чиқарилган пишлоқ
  • 1 ош қошиқ юмшатилган сарёғ
  • Туз ва мурч, ўсимлик ёғи
  • 1 ош қошиқ сарёғ ва 1 дона пиёз
Тайёрлаш усули:
1. Пиширилган картошкадан пюре тайёрланг. Сарёғда қовурилган пиёзни қўшинг ва аралаштиринг.
2. Пиширилган гўшт ва тозаланган селд балиғини гўшт майдалагич ёки блендердан чиқаринг.
3. Картошка пюресига селд-гўштли масса, ун, сарёғ, сметанани бирлаштиринг ва блендерда аралаштиринг.
4. Тайёрланган массага тухум сариғи, туз ва мурчни солинг. Тухум оқини кўпиртиринг ва массага солиб, эхтиёткорлик билан аралаштиринг.
5. Пишириш қолипига ёғ суртинг ва тайёрланган массани солинг, текисланг.
6. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг ва ёғ сепинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пиширинг.
7. Форшмак пишириш қолипи деворларидан ажралишни бошлаши билан тайёрлигини билиш мумкин. Белгиланган вақт ўтиб, нозик ва мазали газакни кесиб, сметана-томатли соус билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Пирог "Сабзавотлар саватчаси"

Эътиборингизга витаминларга бой ва мазали пирогни тақдим этамиз. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Кийма кабоб

Гушт булакларга булинади ва гушт майдалагичдан артилган пиёз билан уч карра утказилади. Сунг зираворлар ва туз кушиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр кийма музлаткичга ярим кунга куйилади. Кейин кийма музлаткичдан олиниб, сихларга бир маромда жойланади. Курага олов ёкилиб, киздирилади. Бунда кумир, яхши куриган утин ёки куриган жухори сутасини...

Икрали бейлгл

Канада, АҚШ даватларининг машҳур ва севимли тамаддиларидан бири. Аслини олиб қараганда тайёрланиши жуда ҳам оддий, натижаси эса ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Мохито тайёрлаш рецепти - алкоголсиз, спрайт ва минерал сув асосли турлари

Ёзнинг иссик кунларида алкоголсиз мохито коктейли чанкокни колдириш учун ажойиб ичимлик саналади....

Грузин соуси "Сатсебели"

Сатсебели соуси - Грузин ошхонасининг универсал соусларидан бири ҳисобланади. Нега дейсизми? Сабаби ушбу соус барча таомлар билан истеъмол қилиш учун жуда ҳам маъқул соус. Ушбу соусни қишки ғамлама сифатида тайёрлаш ҳам мумкин. Жуда ҳам мазали!...

Анор мевасининг фойдали хусусиятлари

Хаммамизга маълумки куз кириб келиши билан улкамизда анор ва хурма пишиб етилади. Демак, бу меваларни истеъмол килиш айни вакти. Шу сабабли биз, сиз азизларимизга бугун анор мевасининг фойдали хусусиятлари хакида ва нега уни истеъмол килиш фойдали эканлиги борасида тухталишни лозим топдик....

Киска муддатли пархез

Натижа: 3 кунда 2-5 кг вазн ташлаш мумкин. Таомнома: кунига 1,5 литр ёғсиз қатиқ билан кифояланиш. Агар жудаям оч қолсангиз, бир нечта нордон мевалардан истеъмол қилишингиз мумкин. Қандай: таомномада белгиланган қатиқ миқдорини 5-6 қисмга бўлиб ичинг. Қулайлиги: жуда арзон ва амал қилишда жуда осон. Камчилиги: фақат кучли иродага ва мустаҳкам...

Кабачкили котлетлар.

Кабачкиларни киргичдан чикарамиз, сунг табга кура туз, мурч солиб яхшилаб аралаштирамиз. Кейин ун солиб бир хилмасса хосил булгунча аралаштирамиз....

Чечевитсали чипси

Эътиборингизга таърифлаб бўлмас, мазали таъмга эга газак рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу газакни салатлар ва суюқ таомлар билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради....

Тухумли бутерброд

Ажойиб ва жуда ҳам мазали! Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов! Тез тайёрланиши билан бирга чинакам лаззатланиш бахтини улашади. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш