Ари билан Капалак

Ари билан Капалак
Ари билан Капалак


Ари билан ипак қурти бир боғда яшайдиган иноқ дўстлар экан. Улар кунларни шу боғда ўйнаб ўтказаишар экан. Лекин охирги кунларда ипак қурти ари билан ўйнамай қўйибди. Ари қачон ипак қуртининг олдигакелса: - Чарчаганман, уйқум келяпти, - дер экан. Бир куни ари ипак қурти ётган дарахт япроғига қўниб хафа бўлган оҳангда: Сен нега бунчалар ҳорғин ва уйқучи бўлиб қолдинг? - деб сўрабди. Ипак қурти эснаб: - Ҳа, ўзимни жуда беҳол ҳис қиляпман. Қуёшданми, билмадим, - дебди ва яна уйқуга кетибди. - Уф, яна ухлаб қолди. Мен ўз ишимга бора қолай, - деб учиб кетибди ари. У анча учибди, гуллар орасига борибди. Ҳаммасидан асал йиғибди. Тушдан кейин яна ипак қуртининг ёнига келибди. Аммо дўсти ухлаган жойида йўқ эди. Ари ҳайрон бўлиб атрофига қарабди: - Ипак қурти қаерга кетиб қолди, тавба?- дебди. У қоронғи тушгунча визиллаб учиб, дарахтларнинг тагини, баргларнинг устини, гулларнинг орасини қидирибди. Лекин ипакқуртини ҳеч қаердан топа олмабди. Сўнг ҳорғин ва ғамгин бўлиб, уясига қайтибди. Чарчоқдан тез ухлаб қолибди. Тонг отганда ари уяси олдида, барглар орасида кичкина ғалати думалоқ нарсани кўриб қолибди. У учиб дарҳол ғумбакнинг олдига борибди. Бу нима экан? - дебди ҳайрон бўлиб.



Орадан бир неча кун ўтибди. Ари ҳали ҳам ипак қуртининг қаерга кетиб қолганини билмас, ундан хавотирда эди. Бир куни ари уяси олдидаги ғумбак
тўсатдан қимирлай бошлабди. Ари ҳайрат билан унга қараб: - Ким бор бу ерда? - деб бақирибди. Сўнг учиб ғумбакнинг ёнидаги баргга қўнибди. У ердан ҳеч қандай жавоб бўлмабди. Фақат орқага, олдинга ҳаракат қилармиш. Ниҳоят ғумбак очилибди ва ичидан рангли, жуда чиройли капалак чиқибди. У ташқарига чиқиб, аввал чиройли қанотларини ёзиб, дарахт атрофида айланибди. Сўнг арининг ёнига қўниб: Салом, ари дўстим,— дебди. Ари лол бўлиб унга қарабди: - Сен кимсан? Мени танийсанми? — деб сўрабди.
Капалак кулиб: Мени танимадингми? Мен ипак қурти, сенинг дўстингман,- деб жавоб берибди. Арининг жаҳли чиқиб кетибди. "Бу капалак мен билан ҳазиллашяптими?" деб ўйлабди.


- Мени битта дўстим бор. У ҳам бўлса, ипак қурти эди. Ҳозир йўқолиб қолди, — деб бақирибди. Капалак ари дўсти учун қанчалар хавотир олганини билибди. Унинг хафагарчилигини аритиш учун дарҳол бўлган воқеаларни тушунтира бошлабди: - Мен ростдан ҳам сенинг дўстинг ипак қуртиман. Анча олдин ухлаб қолгандим. Сен мени узоқ чақирдинг. Эсладингми? - дебди. Ари индамай уни тинглабди. Капалак давом этибди: Уйғонганимдан сўнг балки хафа бўлгандирсан деб сенинг уянг олдигача келдим. Сени кута бошладим, табиийки, яна ухлаб қолибман. - Лекин сен ғумбаккақандай қилиб кирдинг? Қандай қилиб капалакка айландинг? - Мен ухлаётиб атрофимга пилла ўрабман ва унинг ичида ухлаб қолибман, - дебди у ҳаяжон билан. Ўзгариб қолганингни кўриб қўрқмадингми? - деб сўрабди ари. Капалак маънодор оҳангда: - Аслида бу ҳодиса бир куни содир бўлишини билардим. Бу ҳамма ипак қуртлари билан юз беради. Агар менга ишонмасанг, бошқа капалаклардан сўрашинг мумкин...
Ари табассум билан: - Ҳожати йўқ. Дўстни қайта топишнинг ўзи бахт. Ҳа, - дебди капалак. - Энди бирга уча оламиз. Сўнг иккаласи баравар ҳавога кўтарилибди ва гуллар орасида уча бошлашибди.

Ари билан Капалак

Ари билан ипак қурти бир боғда яшайдиган иноқ дўстлар экан. Улар кунларни шу боғда ўйнаб ўтказаишар экан. Лекин охирги кунларда ипак қурти ари билан ўйнамай қўйибди. Ари қачон ипак қуртининг олдигакелса: - Чарчаганман, уйқум келяпти, - дер экан. Бир куни ари ипак қурти ётган дарахт япроғига қўниб хафа бўлган оҳангда: Сен нега бунчалар ҳорғин ва...

Тойчоқ ва поезд

Саман поезд йўли яқинида яшайдиган тойчоқ экан. У тез-тез темирйўл вокзалига борар, поезднинг келиб кетишини кузатар экан. Поезднинг овози ва тутун чиқариб юриши унга жуда ёқар экан......

Ғалати ит

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир адирда бир қанча итлар бирга яшашар экан. Бу итларнинг ранглари турлича экан. Бири қора,бир оқ, бири жигарранг экан. Бир куни бу ерга олачи пор ит келибди. Итлар уни узоқдан кўриб ҳайрон бўлиб қолишибди......

Шляпа кийган ҳайкаллар

Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди......

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Баҳодир табиб

Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ...

Айиқнинг туғилган куни

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта ўрмоннинг ўртасида бир уй бор экан. Ўша уйда ота айиқ, она айиқ ва Маймоқвой исмли кичкина айиқча яшар экан. Баҳорнинг охирги кунларидан бирида она айиқнинг туғилган куни нишонланар экан. Маймоқвой бир неча кун онасининг туғилган кунида уни қандай хурсанд қилишни ўйлабди......

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Фикр қўшиш