Болам қаерда

Болам қаерда
Болам қаерда


Бир бор экан, бир йўқ экан, бир кўл атрофида тинч яшайдиган ўрдак оиласи бор экан. Ўрдак ҳар куни ўн нафар боласи билан кўлда сузар экан. Кўлнинг четида чинор дарахти бор экан. Унинг шохлари узун бўлиб, бир қисми кўлнинг ичига қараб ўсган экан. Ўрдак ҳар куни болалари билан бирга шу чинорга қараб сузар экан. У тумшуғини сувга тиқиб олар ва чинор дарахтининг баргларини иштаҳа билан ер экан. Болалари ҳам худди шундай
қилишар экан. Она ўрдак болалари кўлда сузаётганларида томоша қилишни яхши кўрар экан. Қандай чиройли болаларим бор! Улар чиройли сузишади, дер экан. Она ўрдак ҳар куни ўрдакчалар билан сузишга чиққанида учраган ҳар кимга: капалакларга, қушларга, дарахтлар билан саломлашар экан. У суҳбатлашишни жуда яхши кўрар экан. Кўлнинг нариги тарафида оққуш оиласи яшар экан. Она ўрдак оққуш хоним билан қўшни бўлса ҳам, ҳеч кўришмас экан. Чунки ўрдак қўшнисини такаббур оққуш



деб ўйлар экан. Ҳолбуки, оққуш хоним вазмин ва бироз тортинчоқ экан. У кўп гапиришни ёқтирмас экан. Бир куни эрталаб она ўрдак ва болалари кўлда сузишаётган эди. Улар бироз сузганларидан кейин чинор баргларидан ея бошлашибди. Қоринлари тўйгач, одатдагидек, онаси ўрдакчаларини санабди. Қараса, битта бола кам. У атрофига қарабди, аммо боласи йўқ эди. Кейин бошқа болаларига юзланиб: Болаларим, юринглар, укангизни қидирайлик, дебди.


Улар қурбақанинг олдига сузишибди. Қурбақа катта барг устида ўтирган эди. Ўрдак хавотир билан: Менинг кичкина боламни бу ерларда кўрмадингми? - деб сўрабди. Йўқ, кўрмадим, дебди қурбақа. Сўнг бошқа ўрдакчаларга қараб: Сен яхшиси, буларни шу ерда қолдириб, тезроқ йўқолган болангни топ. Мен уларга қараб тураман, дебди. Ўрдак рози бўлибди ва сузиб кетибди. У соҳилга борибди. Гул ва баргларнинг орасини қидирибди, лекин ўрдакча йўқ эди.


Она ўрдак ғамгин оҳангда: Мен энди нима қиламан? - дебди. Шунда чинор дарахти: Оққуш яшайдиган томонни қарадингми? - деб сўрабди.


Тўғри айтасан. Ўша ерни қараб кўрай, дебди ва тез сузиб кетибди. У оққушнинг олдига боришни хоҳламас, аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Ўрдак оққушнинг олдига борганида нимани кўрибди денг? Кичкина ўрдакча



оққушнинг олдида экан! У дарҳол боласининг олдига сузибди. Оққуш секингина: У моғорга ёпишиб қолганди, ҳаракат қилолмай қолди. Жуда ҳолдан тойган ва қўрқиб кетганди. Уни бироз дам олсин, ўзига келиб олсин деб уйимга олиб келдим, - дебди. Она ўрдак оққушга миннатдорчилик билдирибди. Оққуш у ўйлагандек такаббур эмаслигини билибди. Сўнг қурбақанинг олдига сузиб бориб, болаларини олиб, уйига қайтиб кетибди. Шу кундан бошлаб ўрдак билан оққуш иноқ дўст бўлишибди.

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Сабр дарахтининг меваси

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта бир шаҳар бўлган экан. У ернинг аҳолиси жудаям меҳнаткаш экан. Бу шаҳарда бир этикдўз яшар экан. Унинг Кўса исмли ўғли бор экан. Этикдўз ҳар куни чарчаб ишдан қайтганда Кўса билан суҳбатлашар, боласининг бийрон жавобларидан яйраган этикдўз бирпасда чарчоғини унутиб юбораркан. Кунлар ўтаверибди. Кўса ҳам анча...

Шляпа кийган ҳайкаллар

Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди......

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Қирқ ямоқ ҳақи

Бир бор экан, бир йўқ экан, биз кўрмаган, биз бўлмаган замонларнинг бирида икки қўшни бўлган экан. Бири ўта бой, бўғзигача мой, иккинчиси унинг хизматида сочи оқарган, аммо косаси оқармаган камбағал экан......

Сичқоннинг гугурт қутилари

Кичик бир қишлоқда хароба бир уй бор экан. Бу уйда иккита сичқон яшар экан. Улар бирбирларини жуда яхши кўришар, бир-бирларини яхши тушунишар экан. Сичқонлар фақат бир мавзуда келиша олмас эканлар: гугурт қутилари. Эркак сичқон гугурт қутисини йиғишни яхши кўрар экан. Қачон бўш гугурт қутисини кўрса, уни олиб уйга келтирар экан. Аммо сичқон хоним...

Айиқнинг туғилган куни

Бир бор экан, бир йўқ экан. Катта ўрмоннинг ўртасида бир уй бор экан. Ўша уйда ота айиқ, она айиқ ва Маймоқвой исмли кичкина айиқча яшар экан. Баҳорнинг охирги кунларидан бирида она айиқнинг туғилган куни нишонланар экан. Маймоқвой бир неча кун онасининг туғилган кунида уни қандай хурсанд қилишни ўйлабди......

Бойлик топган бола

Бор экан-у, йўқ экан, қадим ўтган замонда бир чолнинг икки ўғли бўлиб, улардан бири сабрли ва меҳнаткаш, иккинчиси эса ялқов ва ишёқмас экан. Катта ўғил тинмай меҳнат қилгани учун ҳам соғлом ва бақувват бўлса, дангаса ўғил хўппа семиз ва дардманд экан......

Деҳқон ва Жин

Қадим замонларда Балиқкўл томонларда бир Жин бўлган экан. Кунларнинг бирида унинг хожаси оламдан ўтиб, Жин озодликка чиқибди. У ҳеч қачон мустақил, озод яшаб кўрмаган экан. Энди нима қилсам экан, ё ўзимга бошқа хўжайин топсаммикан, деб кетаётиб далада меҳнат қилаётган деҳқонга дуч келибди. У терлаб-пишиб ер чопаётган экан. Жиннинг деҳқонга раҳми...

Тошқотган аждарҳо

Қадимда Бойсун билан Шўрчи орасидаги кичик сўқмоқ Қорадарадан ўтарди. Савдогар, йўловчи карвонлари минг азоб билан дара ичидан ўтиб, Ҳисор томонларга боришарди......

Фикр қўшиш