Кенгуру ва шифокор Лайлак

Кенгуру ва шифокор Лайлак
Кенгуру ва шифокор Лайлак


Қадим замонларда кичкина кенгуру яшаган экан. У ота-онаси билан яшар экан. Кенгурулар туғилганда жуда кичкина бўлар экан. Улар олти ойлик бўлгунча онасининг қорнидаги халтачада юрар, она сути билан овқатланишар экан. Кангу ҳам туғилгандан бери онасининг халтасида яшар экан. Бу ерларга баҳор келибди. Ҳамма ҳайвонлар табиат қўйнида ўйинлар ўйнай бошлашибди. Аммо кичик Кангу онасининг халтасидан чиқишни истамас эди. Кангу, сен қачон ташқарига чиқасан Қара, қуёнлар ва олмахонлар чиройли ўйинлар ўйнашяпти, дебди онаси. Кангу эса халтанинг ичидан. Ҳаво совуқ, эртага чиқаман, дебди. Эртаси куни яна шу гапни айтибди. Бир куни кичкина олмахон она кенгуру ва Кангуни кўриб:

- Сен ҳали ҳам онангнинг халтасида яшайсанми ташқарига чиқсангчи, ҳаво жуда яхши, дебди.
Кангу фақат бошини чиқариб: - Йўқ, мен совқотяпман, - деб жавоб берибди. Шу пайт уларни олдига кичкина қуён ҳам келибди. У ҳам Кангу билан ўйнамоқчи бўлибди. Қуён ҳам ундан илтимос қилибди. Аммо бефойда экан. Улар гапирган сари Кангу онасининг халтасига тиқилиб олаверибди.
Она кенгуру хафа бўлиб: - Нима гапирсам ҳам фойдаси бўлмаяпти. Совқотишини айтяпти, - дебди.
Қуёнча ҳайрон бўлибди: - Совқотишини? Лекин бугун қуёшли ва иссиқку! Орадан бир неча кун ўтибди. Она кенгуру айланиб юрганида олмахон хоним ва сичқон хонимга дуч келибди. - Болангнинг ранги бунча сўлғин - дебди олмахон хоним. Сичқон хоним ҳам: Ҳа, Кангунинг кўриниши бироз ғалати, касалга ўхшайди, - дебди. Она кенгуру уни шифокор лайлакка олиб бришга қарор қилибди. У тез-тез сакраб, дарё



қирғогига кетибди. Лайлак бу ерда кекса қуённи даволаётган экан. Она кенгуру уларни бир чеккада кутиб турибди. Анчадан кейин лайлак кенгурунинг олдига келиб: Нима бўлди деб сўрабди. Менга ҳеч нарса бўлмади. Аммо Кангунинг ранги бироз сўлғин кўриняпти, дебди она кенгуру. Лайлак Кангуқа қарабди. Қани, оғзингни оч, томоғингни бир кўрай. Энди нафас ол, чиқар, деб уни яхшилаб текширибди. Сўнг Она кенгуру ўгирилиб: Кангу жуда соғлом. Фақат онасининг халтасидан ташқарига чиқиб қуёшда юриши керак. У халатада кўп қолиб кетибди. Шунинг учун ранги сўлғин. Она кенгуру шифокорга раҳмат айтиб, Кангуни ташқарига чиқарибди. Қани, ҳозир мен билан баравар юрасан, деб сакрай бошлабди. Унда эртага чиқаман, демоқчи бўлган экан ўзини халтадан ташқарида кўрибди. Сўнг ғудраниб онасининг кетидан сакрай бошлабди. Бу пайтда қуёш тупроқни қиздирган, ҳаво жуда яхши экан. Кангу онасига етиб олишга ҳаракат қилар экан, бирдан қуёшнинг тафтини, ҳавонинг мусаффолигини ҳис қилибди. Ўзича кулиб: - Вой, ташқарида юриш жуда ёқимли экан! - дебди.

Сичқоннинг гугурт қутилари

Кичик бир қишлоқда хароба бир уй бор экан. Бу уйда иккита сичқон яшар экан. Улар бирбирларини жуда яхши кўришар, бир-бирларини яхши тушунишар экан. Сичқонлар фақат бир мавзуда келиша олмас эканлар: гугурт қутилари. Эркак сичқон гугурт қутисини йиғишни яхши кўрар экан. Қачон бўш гугурт қутисини кўрса, уни олиб уйга келтирар экан. Аммо сичқон хоним...

Хўроз минган бола (эртак)

Бўривой ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа қаради. Дон чўқилаётган хўрозни бир тепиб, қоқолатди-ю, кўчага ошиқди. Кечқурун ҳовли четидаги товуқхонада тепки еган хўроз йиғламсираб, ҳасрат қила бошлади......

Баҳодир табиб

Бор экан-у, йўқ экан, қадим-қадим замонда, жуда олис томонда, баланд тоғлар этагидаги кичкина бир кулбада Баҳодир исмли бола бобоси ва бувиси билан яшар экан. Баҳодир яшайдиган шаҳарда вабо касали кенг тарқалган бўлиб, отаси ва онаси шу касалга чалиниб вафот этган экан. Буваси уни эркалаб, Баҳодиртой, деб чақираркан. Аммо бу бахтли кунлар ҳам узоқ...

Ари билан Капалак

Ари билан ипак қурти бир боғда яшайдиган иноқ дўстлар экан. Улар кунларни шу боғда ўйнаб ўтказаишар экан. Лекин охирги кунларда ипак қурти ари билан ўйнамай қўйибди. Ари қачон ипак қуртининг олдигакелса: - Чарчаганман, уйқум келяпти, - дер экан. Бир куни ари ипак қурти ётган дарахт япроғига қўниб хафа бўлган оҳангда: Сен нега бунчалар ҳорғин ва...

Шляпа кийган ҳайкаллар

Тоғдаги бир қишлоқда ниҳоятда камбағал чол билан кампир яшар эди. Эр-хотин похолдан шляпа тўқишар, чол уларни шаҳарга сотгани олиб борарди. Савдоси юришса, бирор егулик олиб қайтарди. Шляпа сотилмаган куни қариялар оч-наҳор ухлашга мажбур бўлишарди......

Тошқотган аждарҳо

Қадимда Бойсун билан Шўрчи орасидаги кичик сўқмоқ Қорадарадан ўтарди. Савдогар, йўловчи карвонлари минг азоб билан дара ичидан ўтиб, Ҳисор томонларга боришарди......

Дария ва турфа ранг балиқчалар

Қачонлардир кўм-кўк тубсиз денгиз ва қалин зумрад ўрмон оралиғидаги кичкина қишлоқда балиқчилар оиласи яшаган экан. Хонадон соҳиби Кали, меҳрибон бека Дилда, ўғли Мансур ва соҳибжамол қизалоқ Дариядан иборат бу уйда барчанинг ўз юмуши бор эди. Кали балиқ тутиб келар, Мансур парранда ва даррандаларни овлашда моҳир эди. Дилда ва Дария уй ишлари...

Қирқ ямоқ ҳақи

Бир бор экан, бир йўқ экан, биз кўрмаган, биз бўлмаган замонларнинг бирида икки қўшни бўлган экан. Бири ўта бой, бўғзигача мой, иккинчиси унинг хизматида сочи оқарган, аммо косаси оқармаган камбағал экан......

Сичқоннинг ношукурлиги

Бир бор экан, бир йўқ экан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор экан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар экан. Бир куни кампир эшик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди......

Танга балиқлар ва итбалиқ

Дизе билан Мизе кумуш рангли ялтироқ тангачалари бор иккита кичкина балиқча экан. Улар ота-оналари билан денгиздаги уйида яшашар экан. Она балиқ кун бўйи тозалик билан машғул бўлар экан. Кичкина уйнинг у тарафига бу тарафига сузар, думини ликиллатиб ишларини қилар экан. Кираверишдаги ўтларни тозалар, тошларни ўз жойига қўяр экан. Бир куни у ҳамма...

Фикр қўшиш