УЧИНЧИ БАШОРАТ

УЧИНЧИ БАШОРАТ

(Тарихий хикоя)
Мовароуннахрда саратон иссиклари авжга чиккан пайт. Сахарги салкинлик ко‘п о‘тмай кундузги жазирама билан алмашади. куйош го‘йо одамзод, наботот ва хайвонот оламини о‘з кудратига яна бир бор ишонтиришга касд килгандай... Бутун борлик, хатто шамол хам нафас олмай котган каби.
Уч ошйоналик муаззам расадхона ичи салкин. Якинда курилиши якунлангани боис бино ичида ганч ва бо‘йок хиди анкийди. Хоналарнинг аксарияти хали бо‘ш, ойок босган сари кадамлар акс-садо беради.
Расадхона зиналаридан оппок ипак яктак устидан кенг, йенгил шохи чакмон кийган о‘ттиз йошлардаги йигит юкорилайди. Йигит егнидаги кийимларнинг йока о‘йиклари хамда йелкаларида нозик чокли безаклар ко‘ринади. Бошига о‘ралган ихчам ок дасторида йонг‘ок катталигидаги шаффоф тош яркирайди. Бу йигит Ерон ва Турон хокони, темурийзода Шохрух Мирзонинг то‘нг‘ич о‘г‘ли хамда ишончли ноиби, Мовароуннахр ва Туркистон хукмдори Мирзо Улуг‘бек еди. Улуг‘бек ортидан шогирди Али кушчи ергашади. 
– Алоуддин Али, – деди Мирзо Улуг‘бек, – ертан окшомга мавлоно Мухаммад Ардистонийни расадхонага таклиф етдим. Биласен, бир мунча вакт аввал у киши билан бир важдан бахс етиб колган едик. 
Али кушчи устозининг кейинги со‘зларини кутиб сукут саклади. Чунки Мирзо Улуг‘бек бирон бахсталаб мавзу хакида со‘з кетганда о‘з-о‘зи билан мушохада юритайотган каби ярим овозда со‘злар, Али кушчи шу одатини яхши ко‘рарди. 
– Мавлоно Ардистоний рамл илмида сохиби камол ерурлар, – дея со‘зини давом еттирди Улуг‘бек, – аммо мен у киши такдири азал борасида бир оз муболаг‘а килурлар, деб о‘йламокдамен. Аллох о‘з бандалари рухига жисм баг‘ишлар екан, дорилфанодаги умри учун о‘лчов хамда вазифа хам ато етгай. Бу бархак рост. Аммо хамма ходисот факат такдири азалда битилган бо‘лса, инсонга нечун заковат ва идрок, шуур ва иктидор берилмиш? Аллох инсонни шу кадар суйиб, унга иктидор ва исте’дод берар екан, уни такдир олдида ожиз етиб ко‘ймог‘и мумкин емас! Мен инсон дунйога бежиз келмас ва беиз кетмас деб билурмен.
Улуг‘бек учинчи ошйонага олиб чикувчи пиллапоя адог‘ида то‘хтаб, ортидан келайотган шогирдига каради:
– Нечун индамайсен, мавлоно? 
Али кушчи кулимсиради:
– Устод, о‘зингиз айтар едингизким, фаразнинг муболаг‘а емаслигини исботламок учун синов лозимдур. Аммо мавлононинг со‘злари борасида илми синов иложсиз. Шундок екан...
Улуг‘бек ко‘лини ко‘тариб, шогирдининг кифтига кокди.
– Балли, Алоуддин!
Кейин кулиб юборди:
– Илми синов иложсиз дегин? Аммо иложсиз нимарсанинг о‘зи йо‘кдур! 
Али кушчи устози нима сабабдан кулганини тушуна олмади. Улуг‘бек еса миясига келган фикрдан лаззатланган мисол яна бир бор кулди. Со‘нг йош мударрисни ортидан келишга ишора килиб, ичкари кирди.
– О‘н кунлардан кейин асад кирур, – деди Улуг‘бек, – бу йил Дубби Акбар айни асад пайтида егилма авж бо‘йлаб ко‘ринур. Янги устурлобнинг таглиги кечикиб колмайдиму?
– Устод, факир уста Мухаммадкули ила со‘злашдум. Тагликни уч кунлар ичида битирамен, деб айтди. Нуксон чикмаслиги учун унинг ко‘зи олдида паркор билан кайта бошдан хисоблатиб ко‘рсатдум. 
– Балли!
Улуг‘бек йо‘лак бо‘йлаб юраркан, расадхона деворларига юзинчи мартадир, сукланиб каради. Учинчи ошйонанинг кок о‘ртасида, супача устида бо‘з матога авайлаб о‘ралган нимадир ко‘ринди. Супача пастида икки йош йигит – дурадгорлар ко‘лларида кирраси яркираган теша, сувокчиларнинг кичкина хавозасини пастга йоткизганча бо‘лаклашар еди. Улуг‘бек ортига кайтди. Али кушчи яна унга ергашди. 
Ховли сахнида кун кизиг‘ига карамай одам ко‘п еди. Сахн о‘ртасига улкан супа ясалган, атрофларда яна о‘нларча кичик супачалар ко‘зга ташланар еди. Мешкобчилар супалар устига ко‘лоблатиб сув сепадилар, бозордан олиб келинган мардикор хизматчилар расадхона дарвозасидан бо‘йралар, гиламлар ко‘тариб кирадилар. Сахн юзасида уч кават белбог‘ини айлантириб бог‘лаган девкомат ишбоши хизматлар то‘г‘ри адо етилишини назорат килиб боради. Ора-сира киска буйруклари ешитилади. Ховлига олиб чикувчи ешик йонида турган посбонлар хукмдорни ко‘ришлари билан г‘имирлаб колишди. Ясовуллардан бири хукмдорнинг отини йетаклаб келди. Иккинчиси уни отга миндиришга чог‘ланди. Ховлидаги хизматчилар та’зимга егилишди. Улуг‘бек еса одамларнинг шошиб колганига бее’тибор, ясовул йордамида отга минди. Ва посбонлар куршовида дарвозадан чикди.
Бино ховлисидан ташкаридаги кенг майдонга о‘чоклар казилиб, дошкозонлар о‘рнатилган, бо‘з матодан тортилган улкан соябон тагига, текис йерга ташланган бо‘йралар устида кигизлар то‘шалган, уларда елликка якин киши о‘тириб сабзи то‘г‘рар еди. Катта давра о‘ртасидаги дастурхонда сап-сарик сабзи уюми. Дошкозонлардан нарида йенгларини шимариб олган чайир кассоб о‘рик дарахтига осилган таначанинг терисини шилиб тушириш билан овора. Мирзо Улуг‘бек расадхона курилиб битгани шарафига елга ош беришга карор килган, расадхона ховлиси, кенг майдондаги харакат – хаммаси ертаси нахорга йозиладиган дастурхон учун еди.
Али кушчи отликлар узоклаб кетгунча караб турди. Кейин Мухаммад Ардистоний билан бо‘лажак сухбат ва мунозарани о‘йлаганча ичкари кирди. 

* * *

Мирзо Улуг‘бек халойикни одатдаги килар ишидан чалг‘итмаслик максадида доимо Самарканд ко‘чаларидан иложи борича тезрок ва дабдабасиз о‘тиб кетишга харакат киларди. Чунки ба’зи а’йонлар хар бир ко‘чага чикишини ас’асага айлантириш, шу бахона йонида кетайотганларини оломонга ко‘рсатиб олишга интилишар, бу еса г‘ашини келтирар еди. Шу сабаб бугун хам у шитоб юриб Ко‘ксаройга келди. Саломхонага кирмай, о‘нг томондаги салкин хоналардан бирига о‘тди. Бу хона деворларидаги чизма накшларнинг хаво ранг жимжималари орасида майда ок г‘унчалар тасвири ко‘ринади, шифтда осмон ва бег‘убор булутлар ранги уйг‘ун, даричаларда оппок дарпардалар товланади. Мирзо Улуг‘бек ко‘пинча шу йерда ором олишни, янги рисолалари хакида мушохада юритишни, чигал масалалар устида бош котиришни хушларди. Шу сабаб сарой а’йонлари бу хонани о‘заро "го‘шаи мушохада” деб аташар еди.
Улуг‘бек егнидаги чакмонини йечиб ешик йонидаги деворга о‘рнатилган накш¬дор козикка илди. Кейин дарича ро‘баро‘сига ташланган ипак ко‘рпачага чо‘зилди. Ва беихтийор Али кушчининг со‘зларини о‘йлаб кетди. "Мавлоно Ардистонийнинг фаразлари борасида илми синов иложсиздур...” 
Дархакикат, заминдаги хайот силсиласи юлдузларга бог‘лик. Яратганнинг амри бешак-шубхадур. Аммо инсон хайотида не мазмун мавжуд? Такдири азал борми? Бор бо‘лса, у холда са’йи-харакатлари боиси не? Нахот одам бир умр яшаб, неларгадур интилиб, курашиб, мехнат килиб, жанг килиб топгани факат такдири азал бо‘лса? 
Агар мавлоно Ардистоний билан бо‘лган о‘ша сухбат-у, о‘зининг хазил илтимоси бо‘лмаса, Улуг‘бек балки бу хакда о‘йламас еди. Мана, орадан беш йил о‘тибди, у еса хамон о‘ша вокеаларни унутолмайди.

* * *

О‘шанда илк бахор, киш изг‘иринлари илик шабадаларга о‘рин бера бошлаган пайт еди. Мадрасанинг иссиккина кутубхонасидаги сабок нихоясига йетган, одатда хукмдор дарс о‘тгандан кейин муллавачча ва мударрислар учун бериладиган зийофат тугаган, Али кушчи устози ва мавлоно Мухаммад Ардистоний о‘ртасида бошланган сухбатга беихтийор кулок солиб, пастрокдаги ко‘рпача устида сукут саклаб о‘тирар, вакти-вакти билан содда накшлар ила зийнатланган пийолаларга ко‘зачадан иликкина олма шарбати куйиб узатар еди.
– Хазратим, башорат рост келувига бир неча сабаблар бо‘лур, – деярди мавлоно, – бирламчи, инсон атрофидаги хайот силсиласи ва мухит башорат о‘нгдан келмог‘ига шароит яратур. Иккиламчи, ходисотлар узвийлиги борким, бу хам башоратни о‘нг келтирур. 
– Давом етинг, мавлоно, – жилмайди Мирзо Улуг‘бек, – бунда башорат егасининг иштироки бо‘лмасми?
Мавлоно дангал жавоб берди:
– Иштироки бевосита ва... билвосита бо‘лур.
– Я’ни?
– Я’ни... инсоннинг о‘зи юз беражак ходисотларга бевосита сабаб бо‘лур. Ба’зан еса одам содир бо‘лажак вокийотни о‘зи яратадур!
– Воажаб! – Улуг‘бек ко‘лидаги пийолани кисимлаб о‘йга толди. Кейин еса кулимсираб со‘ради: – Мавлоно, меним учун фол очиб ко‘рмайсизми? 
Ардистоний соколини тутамлаб о‘йга толди. Кейин ботинмайгина деди:
– Хукмдорлар хайотидан фол ко‘рмок салтанат такдиридан башорат килмок ила тенгдур, ко‘рагон.
– Йо‘к, сиз меним салтанат ила бог‘ланмаган ишларимдин фол ко‘рингиз!
Ардистоний кулиб ко‘йди. Кейин Али кушчига каради.
– Ко‘ролмасман, бунда учинчи киши бор!
Улуг‘бек ко‘л силтади:
– Мавлоно, Алоуддин Али меним учун чет киши емас! Айтаверингиз!
Ардистоний тасбехини ко‘лига олди. Шивирлаб дуо о‘киди ва киссасидан юпка дафтар чикарди.
Улуг‘бек юраги гурсиллаб, мавлононинг мош-гуруч соколига, ковоклари усти ва ко‘з тагини коплаган майда ажинларга, пешонасининг ярмигача тушиб келган каймокранг дасторига, шивирлайотган консиз лабларига тикилди. 
– Якин кунларда ко‘рагон хайотида иккита нохушлик юз бергай, – деди нихоят мавлоно, – ко‘з очиб ко‘рганидин айрилгай, севганидин ажралгай. Биринчи вокеа иккинчисига сабаб бо‘либ, окибатда ко‘рагон йолг‘из коладур.
Улуг‘бек кутилмаган башоратдан гангиб колди. Чунки у икки йил олдин о‘лган о‘г‘ли Ибодулла Мирзо о‘рнига о‘г‘ил туг‘илиши каби башоратни кутган, хатто мана шу каби со‘зларни ешитса, мавлонога кандай такдирлов бериш то‘г‘рисида о‘йлаб о‘тирган еди.
Ардистоний Улуг‘бек сукутидан хавотирга тушиб колди.
– Магар ко‘рагон билвосита сабабкор бо‘лмасалар, балким, иккинчи башорат амалга ошмас! – деди секин.
– Аммо биринчиси бешак амалга ошадур.
– Шундок!
О‘ртага сукут чо‘кди. Нихоят Улуг‘бек:
– Майли, о‘лмаган кул барини ко‘радур, – деб шивирлади. 
Шу куни Али кушчи:
– Устод, мавлононинг со‘зларидан бу кадар мутаассир бо‘лдингиз. Балким ушбу башоратлар то‘г‘ри чикмас? – деди.
– Алоуддин Али, мен бунга ишонганим йо‘к. Киши о‘з ко‘нгли ила ажраша оладурми? Бу ишни осон деб биласенми? Йо‘к! Иккинчи башорат рост келмог‘и учун меним дилимни ларзага келтирувчи ва ко‘нглимни ажрашувга да’ват етувчи бир куч лозим. Бундок куч мавжуд бо‘лишини аклимга сиг‘диролмасмен! Ахир бу да’ватга ким жур’ат ета олур? 
Аммо, ажаб, шундок куч бор екан! 

* * *

Малика О‘ги беги Хоним хасталаниб колди. Сарой табиби айтган ташхис бир карашда хавотирли емасди. Малика бахорнинг алдамчи куйошига ишониб шамоллаган еди. Аммо хасталикнинг учинчи куни кутилмаганда иситма тутди. То‘ртинчи куни еса кекса табиб хукмдор хузурида калтираганча бош егди:
– Махди улйонинг сихатлари хавотирлик, олампанох. Пойтахтдаги ма’руф табибларни чорлаб, машварат етиб ко‘рдук. Гумонимизча, дарди зотилжамдур.
– Таксир, даво мушкулми? – со‘ради Мирзо Улуг‘бек.
– Олампанох, зотилжамни даволаб бо‘лур. Аммо факирларингиз ко‘ркамизким, Махди улйонинг ески дарди – бод о‘з хукмини о‘тказмокда...
Мирзо Улуг‘бек шу куни О‘ги беги Хонимни ко‘ргани харамга кирди. Малика йигирма бир йошга то‘лган бо‘лса-да, о‘з йошидан каттарок ко‘ринарди. Йош айолнинг ранги хасталик боис синиккан, ко‘злари остида ко‘киш халтача осилган, лаблари иситма зо‘ридан порсиллаб йорилган, иккала коши о‘ртасида ко‘ндаланг тушган иккита чукур чизик ко‘ринади, корачикларида хасрат йонади, ко‘рпа устига бехол ташланган ко‘лларида титрок сезилади. Улуг‘бек беморни ко‘рибок юраги езилиб кетди. То‘шак йонига о‘тириб, маликанинг ко‘м-ко‘к томирлар бо‘ртган озг‘ин билагига ко‘лини ко‘йди.
– Аллох шифо берар, хоним, – деди, – табиблар дардингизга даво бор демокдалар. 
О‘ги беги Хоним холсизгина жилмайди:
– Табиблар албатта таскин берарлар...
– Нечун ундок дейсиз? Киши хамиша умид ила яшамог‘и лозимдур. Бу хасталик бедаво емасдур, хоним. кизалог‘имиз Хабиба Султонни хам о‘йлангиз.
Айол ич-ичидан тошиб келайотган хо‘рсиникни босмокчи бо‘лгандек ко‘лларини ко‘краклари о‘ртасига босди. Ко‘зларида йош ялтиллади. Кейин хукмдор ко‘лларини ботинмайгина силади. 
Мирзо Улуг‘бек шу куни маликанинг ко‘нглини йозишга ахд килди: янги курилайотган хонакохи хакида со‘злади, о‘зи ко‘рган ва бошкалардан ешитган кизик вокеаларни айтиб берди. О‘ги беги Хоним жон кулог‘и билан тинглади. Кечга якин Улуг‘бек о‘рнидан ко‘зг‘алди. Малика ко‘зларида табассум билан:
– Рухимда ажиб йенгиллик, – деди, – со‘зингиз рост, хазратим, меним дардимга даво бордур. Хабиба Султонни хам о‘йламог‘им даркор. 
Аммо ертаси маликанинг ахволи кескин йомонлашди. Икки кундан кейин еса узилди. 
кабрга тупрок ташланайотган чог‘ Улуг‘бек бирданига мавлоно Мухаммад Ардистоний айтган башоратни еслади. "Ажаб, – о‘йлади у, – биринчи башорат рост келди. Аммо унинг о‘нг келувига нелар сабаб бо‘лмиш? Мухитми, ходисотлар узвийлигими ва йохуд кишиларнинг бевосита йо билвосита иштирокими? Нахот мавлоно хак? Енди иккинчи башорат не бо‘лур?”
Беихтийор юраги музлаб кетди, ранги бо‘зариб кетганини ко‘рган амирлардан бири ко‘лтиг‘идан олди. 

* * *

О‘ги беги Хоним Улуг‘бекнинг ко‘з очиб ко‘рган хотини еди. Бобоси сохибкирон Амир Темур Шому Рум юришидан кейин Конигилда катта то‘й бериб, набиралари Ийжал, Сайди Ахмад, Пирмухаммад ва Бойкаро Мирзоларни уйлантириб, о‘н бир йошли Улуг‘бек ва Иброхим Султонларни унаштирган еди. Шахзода йетти йошлардаги олд тиши тушган, соч о‘римлари диккайган, озг‘ингина кизчани ко‘рганда кулиб юборай дегани есида. Укаси Иброхим Султон йенгидан торткилагани хам кечагидек йодида турибди. 
– Келинчакларимиз хунук екан! – деганди у, – каранг, меникининг иккита тиши йо‘к.
– Йетти йошда о‘зимизнинг хам тишларимиз тушган еди-ку, йодингда йо‘кми? – деди Улуг‘бек. 
– кизларнинг хам тиши тушадими? – дея астойдил хайрон бо‘лди Иброхим. 
Улуг‘бек о‘зини тутолмай хахолаб юборди.
Орадан олти йилга якин фурсат о‘тгандан кейин Улуг‘бек то‘й-томоша билан О‘ги Беги Хонимни никохига олди. То‘й окшоми келинчакка аталган ко‘шкнинг мармар зиналаридан ко‘тарилар екан, бир вактлар Конигилда Иброхим Султон айтган со‘зларни еслади: "Келинчакларимиз хунук екан. Тишлари хам йо‘к...” Ва о‘зича кулиб ко‘йди.
Чог‘рок хонада, оппок ипак парда панасида турган келинга якинлашар екан, негадир юраги гурсиллай бошлади. О‘тган йиллар ичида каллиг‘и о‘згарганини аклан тушунса-да, лекин кандай киз бо‘либ йетишганини тасаввур кила олмас, йодида хамон о‘ша тиши кемшик, сочи диккайган, озг‘ингина кизалок яшар еди.
Йодида: келинчак юзидаги оппок харир бурка’ни ко‘тарди. Улуг‘бек ро‘парасида нозик кад, юмалок юзларида нафис кизиллик о‘йнаган, бодомковок, йокимтой бир кизни ко‘рди. Келинчак куйовнинг довдираб колганини ко‘риб билинар-билинмас жилмайди ва шу захотийок юзини четга бурди. 
– Чехрангизни о‘гирманг, – деди шошиб Улуг‘бек, – факирдан табассумингизни дариг‘ тутманг!
Келинчак ийманиб бошини куйи солди ва ешитилар-ешитилмас:
– Нечун о‘зингизни факир дейсиз, хазратим? – дея шивирлади. 
– Ахир сиздан биргина табассумни хам о‘тиниб со‘расам, факир бо‘лмай ким бо‘лурмен?
О‘ги Беги хайрон бо‘лганидан ко‘зларини катта очиб каради:
– Нечун сизга табассум бу кадар даркор бо‘либ колмиш? 
Улуг‘бек даставвал не деярини билмай колди. Кейин бир хо‘рсинди-да:
– Мен... тишларингизни ко‘рмокчиман, – деди.
О‘ги Беги бу г‘алати истакни ешитиб хандон уриб кулди. Шунда кизнинг икки катор садафдек ок тишлари ко‘ринди-ю, Улуг‘бек йенгил тортди...

* * *

О‘ги Беги олти йошида отадан йетим колганди. У Амир Темурнинг то‘нг‘ич о‘г‘ли Жахонгир Мирзонинг невараси бо‘лганиданми, сохибкирон бу кизчани кичкина Мухаммад Тараг‘ай – Улуг‘бекка муносиб ко‘рган, севимли евараси ва неварасини никох иплари билан бог‘лаб, балки йош кетган фарзанди Жахонгир Мирзо, ажал комига бевакт тортилган невараси Мухаммад Султонлар сабабли дилига тушган жарохатга малхам босмокни тилагандир, шу жажжигина йетим кизалок балог‘атга йетганда йот оилага келин бо‘лса о‘ксиб колмасин дегандир? Ким билсин? Сохибкирон дилидаги йолг‘из о‘зи-ю, яратганга айон... 
Хар холда Улуг‘бек бошидан о‘тган илк илик туйг‘улар мана шу айол билан бог‘лик еди. Оталик туйг‘усини биринчи марта хадя килган хам О‘ги Беги еди. Мана енди кизчаси йетим колди... 
Улуг‘бек тахтда о‘тирганча г‘амли о‘йларга берилди. 

* * *

– Нечун г‘амбодасиз, хазратим? – Ок Султон Хон Ог‘о хукмдорнинг иккала кифтини нозик оппок ко‘ллари билан силай бошлади. 
Мирзо Улуг‘бек бошини ко‘тариб каради. Малика егнидаги оппок ипак ко‘йлак устидан кийган кумуш ранг зарбоф мунсаги, кумуш иплар билан зийнатланган дурраси, кулокларидаги катта олмос ко‘зли балдоклари билан го‘йо тун авжида нурларини йойган то‘лин ой каби еди. 
– Нечун г‘амнок бо‘лмай, го‘залим? – хукмдор хо‘рсинди, – инсон умри го‘йоки япрокка ко‘нган шабнам емиш. Ялт етармиш-у, о‘чармиш. 
– Шундок екан, г‘ам чекмокдан не фойда? – малика ширин жилмайди, – йоким О‘ги беги сиз учун суюкли едими? 
– Хоним, ахир Хабиба Султон йетим колди!
– Хеч бокиси йо‘к. О‘ги Бегимнинг кизи Гавхаршодбегим хузурида. Онаси бор-йо‘г‘ини сезмагай хам. 
Мирзо Улуг‘бек уятсизларча айтилган со‘злардан лол бо‘либ колди. 
– Го‘залим, севгилим дейсиз-у, кундошим учун г‘ам чекасиз! – деди малика, чиройли кайрилма кошларини чимириб.
– Мен бир она бевакт ко‘з юмгани учун кайг‘урмокдамен, бир го‘дак йетим колгани учун г‘ам чекмокдамен. Бунда кундошлик хакда не со‘з бо‘лиши мумкин, хоним? – деди Мирзо Улуг‘бек бо‘г‘илиб.
– Мен еса маликангиз суймайдиган бир хотин учун г‘ам чекишингиздан норизо бо‘лмокдамен, – Ок Султон Хон Ог‘о "ажаб бо‘лди” дегандек терс бурилиб олди. Ва еркалаб кучишларини, ширин со‘злар айтишларини кутиб жим колди. Чунки аввалги пайтлари икки о‘ртада бирон аразчилик бо‘лса, Ок Султон ковок солар, Мирзо Улуг‘бек кула-кула бир-иккита ширин со‘з айтар, малика бир оз гина саклаган бо‘либ турарди-да, кейин ко‘нгли ериган каби жилмаяр, ва нихоят, ярашиб олишарди. Лекин бу сафар хукмдор ко‘нглига го‘зал маликанинг арази хам, карашмаси хам сиг‘мади. Малика еса бундан ростмана аччикланди.
Мирзо Улуг‘бек шу куни икки о‘ртада бо‘лган со‘зларни есласа хали-хамон юраги зириллайди. Ок Султон Хон Ог‘о – Улуг‘бек севган Хон кизи кундоши о‘лимидан шодлигини бехайоларча изхор етиб, хатто хукмдорга шу кадар кинояли со‘злар айтдики, Улуг‘бек чидай олмай колди. О‘рнидан даст турди-да, ешикни тепиб чикиб кетди. 
Шу куни у г‘азабини босиш учун Ко‘ксарой ортидаги бог‘ йо‘лкаларида узок тентиради. 
Мирзо Улуг‘бек Ок Султон Хон Ог‘ога бир ко‘ришдайок мафтун бо‘лганди. Бу киз сутга чайилгандек юзлари, кескин кайрилма кошлари, коп-кора кийг‘оч ко‘злари, йелкаларига шалола янглиг‘ то‘килган куюк кора сочлари билан ертакларда та’рифланган париларни еслатарди. Ок Султоннинг парилардан факат биттагина фарки бор еди. У хам бо‘лса, юрганида кадамидан гул унмас, со‘злаганда ог‘зидан гавхар то‘килмас еди. Ва у ко‘хикофдан келмаган, балки бир вактлар сохибкирон номигагина хон килиб ко‘тарган мо‘г‘ил Султон Махмудхоннинг кизи еди. Улуг‘бек шу кизга уйлангандан кейин "ко‘рагон” унвонига сазовор бо‘лган, сарой ахли янги маликани о‘заро Хон кизи деб атай бошлаган еди. Ок Султоннинг О‘ги Бегини йомон ко‘ришга хам хеч бир асоси йо‘к еди. Ахир Улуг‘бек унга уйлангандан кейин О‘ги Бегини ойлар бо‘йи есламаганди! Енди о‘йлаб караса, у со‘нгги пайтлар о‘з ишкидан ко‘зи камашиб, бир мунглиг‘ айолга хатто мархамат хам ко‘рсатмаган екан! О‘ги Беги – ко‘з очиб ко‘ргани ойлар бо‘йи ундан мехр кутиб яшабдур, мехрсизлиги учун иддао хам килмабдур, Улуг‘бек еса ойог‘и остидаги хокисор севгини сезмай о‘тибдур...
Мирзо Улуг‘бек севимли хотини билан ортик бирга кола олмаслигини аклан идрок етса-да, хайолидан мавлоно Ардистоний айтган со‘злар кетмас еди: "...Магар ко‘рагон билвосита сабабкор бо‘лмасалар, балким, иккинчи башорат амалга ошмас...”
Мана, биринчи башорат рост келди. Иккинчиси амалга ошиши йоки ошмаслиги еса о‘з ко‘лида, демак, малика та’наларига чидаш, бехайоларча айтган со‘зларини унутиш керак! Мирзо Улуг‘бек бунга кодирми? 
Нихоят, кун ботиб, бахорнинг илик куни изг‘иринга о‘рин бо‘шатди. Хукмдор бир карорга келди. Йо‘к, биргина башорат рост чикишидан чо‘чиб иккиланиш ша’нига то‘г‘ри келмайдур!
Саройга кайтиб, хузурига шайхулислом Исомиддин ва козикалон Хожа Мискин жанобларини чорлади. Улар йетиб келганда хукмдор карори янада кат’ийлашган еди. Лекин со‘з бошлаганда товуши о‘зига бо‘йсунмай, томог‘и бо‘г‘илиб колди. Шайхулислом ва козикалон жаноблари то‘сатдан дийдорлашув сабабини англашга тиришиб, хукмдор ог‘зига тикилдилар.
– Меним сиз шариатпанох жанобларни чорламог‘имдин мурод, – деди Улуг‘бек ич-ичидан тошиб келайотган титрокни босишга тиришиб, – шар’ий манкухам, мо‘г‘ил хони Султон Махмудхоннинг кизи бо‘лмиш Ок Султон Хон Ог‘они харамдин ехрож етмок ниятимни билдирмок ва ушбу иш юзасидан сизлардан фатво со‘рамокдур.
Шариат пешволари хукмдор о‘з карорини изохлашини кутиб сукут сакладилар. Лекин Мирзо Улуг‘бек факат:
– Мен карорим кат’ий еканига аминмен, – деб ко‘я колди.
Нихоят, козикалон Хожа Мискин жаноблари тилга кирди:
– Давлатпанох о‘з карорларига нелар сабаб бо‘лганини билдира оладиларми? Сабабларни билсак, балки ихтилофни бартараф етмок иложи топилар ва талокка хожат колмас?
– Бартараф етмок иложсиз, жаноблар, – деди Улуг‘бек кат’ий, – мен Ок Султон Хон Ог‘они талок килмок карорида собитмен.
– Ас-салотин зиллаллоху фил-арз! Султонлар аллохнинг заминдаги ко‘ланкасидур. Демак, аларнинг амри вожибдур! – деди шайхулислом.
Шу онда Улуг‘бек юрагидан тошиб келайотган хо‘рсиник аралаш: "Мана, мавлоно яна хак бо‘либ чикмиш, – деб о‘йлади, – бу сафар о‘зим билвосита сабабкор бо‘лдум...”

* * *

Мирзо Улуг‘бек бу кизни биринчи марта Ок Султон Хон Ог‘онинг хизматида ко‘рган ва беихтийор кулиб юборай деганди. О‘рта бо‘й, до‘мбоккина малак юзларида го‘дакларча табассум зохир, ко‘к ко‘зларида болаларча софлик, о‘римга бо‘й бермаган жингалак сочлари диккайган, хуллас, бутун вужудидан самимият нафаси уфуриб турар еди. 
Йодида: Мирзо Улуг‘бекни ко‘риб шошиб колди ва хукмдор хузурида со‘зсиз та’зим етиш одатини унутиб ко‘йиб, салом берди. 
– Ва алайкум ассалом, – деди Улуг‘бек. 
киз олмадек кизарди.
– Исминг нима? – деб со‘ради Мирзо Улуг‘бек недир наш’а ог‘ушида жилмаяркан.
– Исмим Рукия, – деди киз титрок овозда.
– Рукия? Бундок чиройли исмни сенга ким берган, кизалок? 
киз соддадиллик билан йелкасини кисди. Улуг‘бек кулиб юборди. 
– Мен малика Ок Султон Хон Ог‘онинг янги хос канизимен, – дея шоша изох берди Рукия.
– Ха, дуруст, – деди хукмдор кула-кула ва хобгохга кириб кетди...
Мирзо Улуг‘бек Рукияни кейин хам ко‘п марта учратди. киз уни ко‘риши билан кизариб, ко‘зларини йерга тикар, бу еса Улуг‘бекка го‘йо шошкалок боланинг ширин килиг‘идай наш’а килиб, кулгиси келарди. Ба’зан самимий со‘зларини ешитгиси келиб, уни гапга тутмокчи бо‘лар, лекин каниз саволларга аксар киска жавоб бериб, тезрок кочиш пайида бо‘ларди. Мирзо Улуг‘бек еса о‘зича: "Бу киз бунча уятчан, алхол бола”, – дея бепарвогина кулиб ко‘ярди.
Шайхулислом ва козикалонни о‘з кароридан хабардор килган куннинг ертасига Улуг‘бек харамда Рукияни ко‘рди. киз о‘жар кокилларини кизил шол ро‘мол билан танг‘иб бог‘лаган, ко‘лида кичикрок кути, боши егик еди. 
ковог‘и солик Улуг‘бек бу соддадил кизни ко‘ргач беихтийор ко‘нгли йоришиб, салом ешитмаган бо‘лса-да:
– Ва алайкум ассалом, – деди.
Рукия чо‘чиб кетди ва бошини ко‘тармайок та’зимга шошилди. 
Мирзо Улуг‘бек кулиб юборди:
– Ха, Рукия киз, ассаломни йеб ко‘йибсиз-да!. 
Шу асно канизнинг ко‘злари кизариб шишганини ко‘рди.
– Не бо‘лди, кизалок? Сени ким йиг‘латди?
– Хазратим, мен хам Ок Султон Хон Ог‘о ила харамдин кетаменми? – со‘ради киз титраб. – Ахир мен унинг канизиман-ку!
– Сен кетишни истамайсанми? – деди Улуг‘бек хайрон бо‘либ.
– Истамаймен!
– Нечун?
киз го‘йо о‘лимни бо‘йнига олган кишидек ко‘зларини чирт юмди ва тезгина:
– Магар кетсам... сизни ко‘ролмасмен! – деди-ю, кочиб кетди. 

* * *

"Рукия киз бунча уятчан десам, сабаби бор еркан-да! – о‘йлади Мирзо Улуг‘бек, – Е, кизгина-я! Улуг‘бекка шайдо бо‘лган соддадил кизалок... Бу дунйода севилмок осон, аммо севмок осон емас...”
Тонг отгунча о‘тган фурсат йиллар каби узайди. Йо ажаб, о‘зганинг мухаббати хам ко‘зга уйку бермас екан! Изхор сабаб титрокка тушмок учун севмок хам шарт емас екан... Соддадил киз оддийгина со‘злари билан хукмдор дили кандай о‘згаришлар ясаганини хайолига хам келтирмаганди. Мирзо Улуг‘бек ко‘нглида уйг‘онган кайсар бир хис билан мавлоно Ардистоний башоратини чиппакка чикаришга ахд килган еди. Йо‘к, дунйода уни севган киз бор еканми, хукмдор йолг‘из колмагай! 
Ерталаб сарой ахлига хукмдорнинг карори ма’лум килинди. "Мовароуннахр ва Туркистон хукмдори, Мухаммад Тараг‘ай ибни Шохрух Улуг‘бек Мирзо хос канизлари Рукияни о‘з муборак никохларига киритмокни ихтийор етдилар! Ушбу муносабат ила енди у карима Рукия Султон Хотун номини олгай!”
Бир хафталардан кейин еса Хиротдан чопар келди. Онаси Гавхаршодбегим йозар еди:
"Ок Султон Хон Ог‘о сабаб дилингизни хуфтон етмангиз. Хохишингиз йо‘лида танлаганингиз Рукия Султон Хотун биз учун сизнинг жуфти халолингиздур ва сизга рафикангиз муборак бо‘лгай. Аммо Мовароуннахрга темурий малика лозим бо‘либ, келинликка Халил Султон Мирзонинг кизи Хусн Нигор Хон Ог‘они муносиб ко‘рдук. Падари бузрукворингиз хокони саид Шохрух Мирзо хазратлари то‘йни Хиротда о‘тказмокни лозим топдилар ва зулка’да ойининг йигирма учига кадар Хуросонга йетиб келмог‘ингизни амр килдилар”.
Мирзо Улуг‘бек мактубни о‘киб кулиб юборди: "Йо‘к, мавлоно, башоратингиз рост келмади. Хукмдорни йолг‘из ко‘ймадилар”.

* * *

куйош хали бош ко‘тармай туриб Самаркандни карнай ва сурнай садолари тутди. Халк Ко‘хак тепалиги томон окар еди. О‘ттиздан ортик дошкозонлардан таралган ислар мисли ко‘рилмаган бир тантанаворлик дарагидек таассурот берарди. Тепалик атрофида катор йозилган узундан-узун оппок дастурхонлар, ко‘лларида лаганлар билан каторлар оралаб югуриб хизмат килайотган мулозимлар, тепаликда савлат билан кад ростлаган муаззам айлана бино дарвозаси атрофида уймалашган одамлар, шодон г‘ала-г‘овур – буларнинг барига Мирзо Улуг‘бек доруссалтанатда бунйод етган бемисл расадхона сабабчи еди. Халк о‘з хукмдорининг бунйодкорлигига аллакачон ко‘никиб улгурган, доруссалтанатдаги хар бир курилиш одатий вокеа бо‘либ, одамлар бинокор усталар шахарнинг хали у, хали бу йерида г‘ивирлаб колишидан ко‘п хам ажабланишмас еди. Аммо расадхона катта шов-шувга айланди. Оломон хали курилиш пойонига йетмасданок бинони томоша килиб кетадиган бо‘лди. Бугунги ехсонга халк окиб келишининг яна бир боиси кизикувчанлик, янги бинони бор махобати билан яна бир бор томоша килиш истаги еди. 
Мирзо Улуг‘бек расадхонанинг учинчи ошйонасига ко‘тарилиб, атрофга разм солди. Тепалик томон окиб келайотган одамларни ко‘риб ко‘нгли ифтихор билан то‘лди. Мана, ижтиходлари нишона бера бошлади. Бу расадхона хали мисли ко‘рилмаган изланиш ва кашфийот маскани бо‘лур! 
– Алоуддин Али, – деди Мирзо Улуг‘бек, – расадхона ортида катта бог‘ барпо еттирамен. Мана шунда киши учинчи ошйонадан туриб бокканда ко‘нгли го‘йо яшил уммон ичра сузиб кетайотгандек лаззат оладур! Сен не дейсан?
– Устод, яратилажак бог‘ расадхонага мувофик равишли бо‘лур, деб умид килурмен. 
– Менга яна недир демокчимисан?
– Шундок.
– Со‘зла!
– Устод, факир мавлоно Ардистоний хусусида бир со‘з ешитдум. У киши рамл илмидан етак силккан емиш!
– Нечун?
– Билолмадум.
– Демак, мавлоно букун окшом расадхонага келмас екан-да! – деди Мирзо Улуг‘бек о‘йчан, – мен у киши бирлан яна бир сухбат курмокчи едим. Аттанг!

* * *

Мирзо Улуг‘бек мавлоно Мухаммад Ардистоний очган фол сабаб инсон умри ва ижтимоийот то‘г‘рисида ко‘п мулохаза юритадиган бо‘либ колган, хатто бу мавзуда рисола йозишни хам ко‘нглига туккан еди. У ижтимоийотнинг инсон такдиридаги о‘рни хамда ходисотлар силсиласи инсон хайотида кандай о‘згаришлар ясаши, йохуд инсон ижтиходи унинг о‘з кисматига, колаверса, ижтимоийот такдирига кай тарзда та’сир етмог‘и борасида хамон зиддиятли о‘йлар сурар, жавоб излар еди.
Мирзо Улуг‘бек Али кушчининг "рамл илмида синов ожиздур”, – деган со‘зи сабаб миясига келган фикр та’сиридан хамон кутула олмас еди. Ахир нима учун синовнинг иложи йо‘к? Ахир мавлоно Ардистоний бундан беш йил аввал айтган башорат ва ундан кейинги ходисалар синов о‘рнига о‘тмасми? 
Мавлононинг биринчи башорати рост чикди. Иккинчисини Улуг‘бекнинг о‘зи била туриб амалга оширди. Яна бир со‘зи чин келувига еса йо‘л бермади. Мана, яратганга шукур, Рукия Султон Хотун икки киз туг‘иб берди. Хусн Нигор Хон Ог‘о Улуг‘бек хурматини баланд тутиб келади. О‘г‘иллари Абдулло Мирзо ва Абдурахмон Мирзолар дилини умидларга то‘лдириб улг‘аймокдалар. Мана, якинда у яна бир о‘г‘иллик бо‘лди. Ва унга Абдуллатиф деган исм берди. Буларнинг бари инсон такдир олдида ожиз емаслигини ко‘рсатмайдими? Йо‘к, аллох инсонга заковат ва иктидорни бежиз бермаган! 

* * *

Мавлоно Мухаммад Ардистоний фол ко‘рмокдан етак силкканини кексайгани билан изохларди. Аммо асл сабаби дилида пинхон еди.
Мавлоно иккала башорати рост келгач, яширинча яна бир бор, бу сафар Улуг‘бекнинг такдиридан рамл очди. Ва... О, бу накадар ко‘ркинч!
Мавлоно ко‘з олдида очилган башорат шундок еди:
– Хукмдорни суюкли о‘г‘ли маломатга колдирар, шоир о‘г‘ли катл еттирар! Падаркуш о‘лимидан о‘н беш йил о‘тиб, Мирзо Улуг‘бек авлодидан нишон колмас!
Мавлоно ко‘лидан тасбех тушиб кетди. У саждага бош ко‘яр екан, ко‘зйошларини то‘хтата олмас еди:
– О‘зинг рахм кил, парвардигор!
 Бу йигит Ерон ва Турон хокони, темурийзода Шохрух Мирзонинг то‘нг‘ич о‘г‘ли хамда ишончли ноиби, Мовароуннахр ва Туркистон хукмдори Мирзо Улуг‘бек еди. Улуг‘бек ортидан шогирди Али кушчи ергашади. 

Фикр қўшиш