Шифобахш ёғлар- улар ҳақида нималарни биламиз?

Шифобахш ёғлар- улар ҳақида нималарни биламиз?
Шифобахш ёғлар- улар ҳақида нималарни биламиз?


“Сочларингиз қалин бўлишини истайсизми, бодом ёғидан суртинг”, “қабзият қийнайди, зайтун ёғидан қабул қилинг”. Бугун бу каби тавсиялар шу қадар кўпки, қай бирига ишонишни ҳам билмайсиз. Хўш, аслида ҳам қай бир ёғ фойдалироқ? Қайсиниси нима учун қўлланилади? Бу мақоламиз шу ҳақда.

Зайтун ёғи
Юрак, томирлар, ошқозон-ичаклар, ўт пуфаги ва жигар хасталикларида фойдали. Мунтазам истеъмол қилинганида жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Шу боис ҳафтада бир икки марта фойдаланиш кифоя.

Зайтун ёғи табиий ич сурувчи восита. Эрталаб оч қоринга ичилган бир ош қошиқ зайтун ёғи ичаклар ўтказувчилигини яхшилаб, қабзиятнинг олдини олади. Шу билан бирга ҳотирани яхшилаб, ақлий фаолликни ҳам рағбатлантиради.

Зайтун ёғини кечқурун ётишдан аввал юз терисига суртиб енгил уқаланса, майда ажинлар ёзилади. Англаганингиздек мазкур ёғ ажинларга қарши энг самарали восита. Юздаги косметик воситани тозалашда ҳам пахтага озроқ зайтун ёғидан томизиб, фойдаланиш мумкин.

Хомиладор аёллар қорин терисига тиртиқ тушмаслиги учун илитилган зайтун ёғини қорин терисига енгил суртиб қўйишлари лозим.

Кунжут ёғи
Б гуруҳи витаминлари, кальций, фосфор, ёғ кислоталари, леситин ва сезамол ҳисобига организмнинг ёшга доир ўзгаришларини ижобий ҳал этади. Яъни кексалик аломатлари билан курашади. Эрталаб бир чой қошиқ кунжут ёғини қабул қилиш умумий қувватнинг тикланиши, меъда ва ичаклар, шунингдек, авитаминозда фойда беради.

Сабзавотли салатларга қўшилган кунжут ёғи асабни тинчлантиради. Уйқусизлик, жисмоний зўриқиш, камқонлик, кўз нурининг ҳиралашуви ва ҳотира сусайишида ҳам асқотади.
Кунжут ёғидан юз терисини тозалашда фойдаланиш мумкин. Бунинг учун пахтага озроқ зайтун ёғи томизиб, тери юзаси артилади. Айтганча мазкур усул қуруқ юзлиларга мос келади.

Соч учун кунжут ёғидан тайёрланган ниқобларни ишлатиш мумкин. Тирноқларингиз синувчан бўиб қолдими, ҳар куни уйқуга ётишдан олдин кунжут ёғидан суртиб қўйинг. Бир неча хафтада “ўзига” келади.
Қовоқ ёғи
Меъда ва ичаклар фаолиятини яшилаб, жигар ишини меъёрлаштиради. Тартиб билан қабул қилинганида ичаклардаги тиқинларни ҳайдаб чиқаради, гижжалар билан курашишда ёрдам беради. Паразитлар (гижжа)га қарши даво тариқасида фойдаланилганида сут-қатиқ маҳсулотлари чекланади. Қовоқ ёғини қўллашда ёрлиғида кўрсатилган миқдорига амал қилиш лозим.
Узум данагининг ёғи
Э витаминининг кўплиги билан етакчилик қилади. Узум данагидан тайёрланган ёғнинг атиги бир чой қошиғи Э витаминининг инсон организми учун керак бўлган бир кунлик миқдорини таъминлайди.

Юз ва қўл терисининг қуруқлашишида узум данагининг ёғи яхши натижа беради. Ёғнинг оз миқдордагисини юз ва қўл терисига суртиб, енгил уқалаш кифоя. Тери катаклари керакли озуқага эга бўлади.
Ёнғоқ мойи
Фойдали ёғ кислоталари билан биргаликда биофаол моддаларга мўллиги билан ҳам ажралиб туради. Инсон организми ёнғоқ мойини яхши қабул қилади. Шундай бўлса-да, бир кунда 1 чой қошиқдан ортиғини истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Тартиб билан қабул қилинганида иммунитет ва ҳаётий фаолликни оширади, моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди.

Озишни истаганлар учун ёнғоқ энг яхши воситадир.Тана вазнини камайтиришни мақсад қилганлар сабзавотли салатларга ёнғоқ ёғини аралаштиришлари ёки эрталаб нонуштадан ярим соат олдин 1 чой қошиқ мазкур ёғдан қабул қилишлари мумкин.
Авакадо мойи
Юқори калорияли маҳсулот саналса-да, қон таркибини тозалашда ҳизмати беқиёс. Авакадо ёғини сабзавотли егуликларга қўшиб истеъмол қилиш организмга фойда беради. Тановул учун танланган маҳсулотлар кам калорияли бўлишига аҳамият қаратинг. Шунда ўзаро уйғунлик ҳосил бўлади.

Кўз атрофи териси парвариши учун таркибида авакадо ёғи бўлган кремларни танланг. Мазкур восита терини майинлаштириб, майда ажинларни текислайди.
Атиргул мойи
Атиргул баргларидан олинадиган мазкур ёғ шамоллаш, нафас йўли шиллиқ пардалари, бронхитда фойдали саналади. Бош оғриғидан азият чекканлар атиргул мойида намланган латтани ўгриқ берётган сохага қўйиб ётишлари лозим. Мазкур усул уйқусизликда ҳам наф беради.

Атиргул ёғини озроқ илиқ сувга аралаштириб, оғиз чайқалса, тиш оғриғи енгиллашади. Теридаги жароҳатларга суртилса яранинг тез битишини таъминлайди.
Чаканда (облепиха) ёғи
Тиббиётда тери касалликларини даволашда қўлланиладиган чаканда ёғи оғриқ қолдирувчи ва антисептик ҳусусияти билан ҳам қадрланади. Қулоқ, томоқ касалликлари ҳамда соч тўкилишида ҳам фойдаси бисёр.

Ошқозон ярасини даволашда кунига 2-3 марта овқатланишдан олдин чаканда ёғини ичиш тавсия этилади.

Ҳар бир организм ўзига ҳосдир. Шу боис тавсияларни қўллашдан аввал даволовчи шифокорингиз билан маслахатлашинг.

Семириш учун нима килиш керак - фойдали тавсиялар, овкатланиш тартиби

Семириш учун нима килиш керак? Купчилик айнан шундай саволга берилади. Аксарият холларда уларга «купрок овкат истеъмол килиш керак» деган универсал маслахат ёрдам бермайди. Хуш, бу холда вазнни ошириш учун нима килиш керак булади, кандай усулларга амал килиш керак? Куйида батафсил....

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР

СОҒЛИК УЧУН ФОЙДАЛИ КЎКАТЛАР Исмалоқ — озуқавий моддаларга бойлиги бўйича ошкўклар ичида биринчи ўринда туради. Таркибида А, В1, В2, В5, В6, В9, С, Е, H, PP, К витаминлари, темир, кальций, магний, натрий, фосфор, аминокислоталар ва эфир мойи мавжуд. Исмалоқ организмни тиқинлардан тозалайди. Ичак ҳамда қон томирлари фаолиятини яхшилайди....

Хурмонинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари

Куз неъмати – хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза каби энгил ҳазм бўлувчи моддаларнинг кўплиги туфайли унинг икки-уч донаси ҳам қорнингизни тўйдириши мумкин......

Аёлларда соч тукилиши - сабаблари, даволаш, самарали халкона воситалар

Соч тукилиши асосан эркаклар дуч келадиган муаммо деб хисобланади, аммо аёллар хам ундан азият чекиши мумкин. Аёлларда соч нима сабабдан тукилишини ва у билан кандай курашиш мумкинлиги хакида куйида батафсил....

Ўт қопининг яхши ишлаши ва жигарнинг тикланишига хизмат қилувчи маҳсулотлар

Ушбу мақолада овқат ҳазм қилиш тизими ҳақида гап боради. Овқатни ҳазм қилиб, озуқа моддаларини парчалайдиган ферментларни шлаб чиқарадиган ички безлар – бу ошқозон ости бези ва жигардир....

Коронавирус: Тажрибали шифокордан 5 маслаҳат

Кўп йиллардан бери Хитойдаги касалхоналарнинг бирида фаолият юритиб келадиган ва коронавируснинг нималарга қодир эканлигини ўз кўзлари билан кўрган шифокор Юрий Климов мазкур ҳолатни енгишдаги асосий икки тушунча - ваҳима кўтармаслик ва ўзингизни вирусдан ҳимоялаш учун одатий қоидаларга амал қилиш кераклигини айтди......

Хуснбузарларни уй шароитида даволаш усуллари, никоблар, воситалар, малхамлар

Хар бир инсон, жинсидан катъий назар, хуснбузарларни уй шароитида даволаш сирини билиши керак, баъзан уни 1 кунда йукотиш керак булади. Чунки купинча олдинда мухим учрашув ёки тадбир кутаётганда, бундай кутилмаган “мехмон” – хуснбузарлар тошади. Уларни йук килиш учун кумаклашадиган баъзи рецепт ва воситалар мавжуд...

Соғлом сочлар ўстириш воситаси

Соғлом сочлар ўстириш воситаси         Сочлари эрта тўкила  бошлаган кишилар уни даволаш чорасини излай бошлайдилар. Айримлар косметик  муолажалар ёки соч эктириш йўлини қидирадилар. Лекин бу усуллар жуда қиммат  туриши билан биргаликда ҳамма вақт ҳам кутилган натижани беравермайди. ...

Хотирани мустахкамлаш - усуллари, кучайтириш, яхшилаш ва ривожлантириш сирлари

Хотира – инсон асаб тизимининг энг мухим функтсияларидан биридир. Хотирани мустахкамлаш купчиликни кизиктирадиган саволдир. Унинг бузилишида инсон хаёти давомида нокуайлик сезади ва бу жиддий неврозлар, депрессияларга олиб келади. Агар хотиранинг бузилиши узок давом этса, бу инсонни мехнат килиш кобилиятидан махрум этиб, ногиронликка олиб келиши...

Юзни окартириш - уй шароитида тайёрланадиган никоблар, тавсиялар

Идеал терига эга парваришланган аёл хар кандай ёшда хам гузал куринади. Аммо умр йиллари, нотугри хаёт тарзи, стресс, экология ёки ёркин куёш терига уз таъсирини утказган булса нима килиш керак? Гузаллик салонларига ташриф буюриш учун ортикча вакт ёки маблаг булмаса, юзни окартириш учун куйидаги тавсияларга амал килиш мумкин....

Фикр қўшиш