Макли-фаришта торти

Макли-фаришта торти
Макли-фаришта торти


Байрам дастурхони учун мўжизавий десерт! Дастурхон даврасида барчани лол қолдиради ! Тайёрланиши оддий. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
Бисквит учун:


  • 100 грамм шакар
  • 5 дона тухум сариғи
  • 50 грамм мак
  • 50 грамм ун
  • 30 грамм шакар кукуни
  • Бир чимдимдан туз ва лимон кислотаси
Апелсин курди учун:

  • 150 мл апелсин пюреси
  • 100 грамм шакар
  • 5 дона тухум сариғи
  • 50 гамм сарёғ
  • 1 чой қошиқ ун
Крем учун:

  • 250 грамм маскарпоне
  • 100 грамм қуюлтирилган сут
  • 80 грамм сметана
  • 20 грамм шакар
  • Ванилин таёқчаси ёки 1 ош қошиқ ванилин
Тайёрлаш усули:
1. Ун, мак ва шакар кукунини бирлаштиринг. Тухум оқига туз ва лимон кислотасини қўшинг, оз-оздан шакар қисмини солиб, ҳажмини ушлаб тура оладиган даражада кўпиртиринг. Эхтиёткорлик билан унли аралашмани солиб, аралаштиринг. Бисквит хамирини юмалоқ пишириш қолипига қуйинг ва 180 даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пиширинг.

2. Бу вақт мобайнида апелсин курдисини тайёрланг. Блендерда пюре қилинган апелсинни ситодан ўтказинг. Апелсин пюресига сарёғдан ташқари барча кўрсатилган масаллиқларни бирлаштиринг. Паст оловга қўйинг ва қуюқлашгунга қадар оловда ушлаб туринг. Сўнг, сарёғни қўшинг, бир хил консистенсия ҳосил бўлгунча аралаштиринг, музлатгичга қўйинг.

3. Тайёр бўлган бисквитни 1 соат мобайнида, пишириш қолипида совутинг. Сўнг, бисквитни икки қисмга бўлинг ва апелсинли курдидан иккала қисмга суртинг. Крем тайёрлангунга қадар четга олиб қўйинг.

4. Кремни тайёрланг. Сметана ва шакарни кўпиртиринг. Алохида идишда маскарпоне, қуюлтирилган сут ва ванилин таёқчасининг ички қисмини бирлаштириб, кўпиртиринг. Маскарпонели масса ва сметанали массани бирлаштиринг ва аралаштиринг.

5. Тортни йиғишни бошланг. Бисквитнинг бир қисмига крем суртинг. Бисквитнинг иккинчи қисмини ёпинг. Торт деворлари ва устини крем билан суртинг. Тортни 30 дақиқага музлатгичга қўйинг. Сўнг, торт устини ҳоҳишингизга кўра безатинг. Ушбу рецептда шоколад тошларидан фойдаланилган.

6. Нозик ва мазали тортни дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаха!

Шоколадли глазур

Турли ҳил пишириқ ва ширинликларни безатишда глазурнинг ўрни катта. Шоколадли глазур тайёрлашда баъзи бир тавсияларга амал қилинса, у оқиб кетмайди, пишириққа мустахкам ўрнашади....

Картошка ширинлиги

Машҳур ва барча учун севимли бўлган ширинликлардан бирини сизга тақдим этамиз. Нозик ва ёқимли ширинлик кечки овқатдан сўнг ажойиб десерт ўрнини эгаллайди. Тайёрланиш жараёни эса жуда ҳам оддий....

Ласос кремли рулет

Ноанъанавий ва нозик газак. Мехмонларни лол қолдирувчи ва дастурхонда ўзининг ёрқин ўрнини эгалловчи газак. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчага маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Пирог тайёрлаш - рецепти, сирлари, оддий ва мазали пироглар пишириш усуллари, қадамлар

Пирог – бу одатда начинкаси бўлган ҳамирли пишириқдир. Унинг очиқ ва ёпиқ тури мавжуд: очиқ турдагисида начинка ҳамир устида турса, ёпиқ турдагисида начинка ҳамир ичида бўлади. Мазали пироглар тайёрлашнинг кўплаб ретсептлари мавжуд: олмали, лимонли, мурабболи, гўштли, қатиқли пирог ва кўплаб бошқа турдагилар. Агар сизни оддий пирог пишириш...

Ню Ёрк чизкейки

Байрам дастурхони учун ажойиб десерт! Америкаликларнинг севимли десерти. Чизкейкнинг классик усули. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Творогли запеканка

Творогни ҳушламайдиган болажонлар учун ажойиб танлов. Нафақат болажонлар балки, катталар учун ҳам жуда маъқул бўлади. Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Нозик ва мазали ушбу запеканкани яқинларингиз учун тайёрланг!...

Унсиз ковокли пирог

Бугун ковокдан тайёрланадиган ажойиб пирог рецепти билан булишамиз....

Рогалик

Унни элаб ҳона ҳароратида юмшаган сариёғ билан уқалаймиз. Ярим стакан сувга истемол содаси билан сиркани (уксус) ўлдириб, аралаштириб оламиз. Сўнг ун ва сариёғли аралашмага оз оздан ҳамир бўлгунига қадар солиб (ҳаммасини солинмайди), ҳамиримизни тайёрлаб оламиз ва совутгичга дамга қўямиз....

Вафли тайёрлаш рецепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули

Ушбу рецепт бўйича тайёрланадиган мазали ва хушбўй вафли етарлича кўп бўлади. Ширинликни конус ёки трубочка қилиб ўраб, таъбга кўра ичига начинка қўшишингиз мумкин....

Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, рецепти, боскичлари, сирлари, хамири ва креми

“Наполеон” торти – бутун дунё севиб истеъмол қиладиган энг мазали ширинликлардан бири. Италия ва Франсияда бу тортни  “минг қатлам” деб аташади, Белгия ва Нидерландияда эса шунга ўҳшаш “Томпус” ширинлиги мавжуд ва у кўпиртирилган қаймоқ ва пушти глазурдан иборат.  Қизиғи шундаки, кўпинча “Наполеон”  торти, қандолатчилик маҳсулотларини сотиб олиш...

Фикр қўшиш