Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ажойиб десерт: "Малика" торти
Ажойиб десерт: "Малика" торти


Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб кўрилган.

Бу аёл қирол Густав В нинг укаси бўлмиш шаҳзода Карл Бернедоттнинг қизлари - маликалар Маргарита, Марта ва Астридга муаллималик қилган. Қизлар тортни жуда яхши кўрганлари туфайли ширинликка "Малика" номи берилган. Ўз вақтида ушбу десертни "Принсесстåрта", яъни "Маликалар торти" деб ҳам аташган. Сентябр ойининг учинчи ҳафтасида эса тортни пишириш учун махсус байрамлар уюштирилган. Айни вақтда Швецияда ушбу торт йилнинг тўрт фаслида ҳам тайёрланади. Тортнинг устки қопламаси ранги эса нафақат яшил, балки пушти, сариқ, қизил, тўқ сариқ ва оқ бўлиши ҳам мумкин.


Энергетик қуввати
  • Калория: 842 ккал
  • Оқсиллар: 12,4 грамм
  • Ёғлар: 51,4 грамм
  • Углеводлар: 86,6 грамм
Керакли масаллиқлар:
  • 3 дона тайёр бисквит
  • 150 гр малина мураббоси
  • 1,5 чойқошиқ желатин
  • 500 мл қаймоқ
  • 50 гр қанд упаси
  • 250 мл сут
  • 4 дона тухум сариғи
  • 2 ошқошиқ картошка крахмали
  • 3 ошқошиқ шакар
  • 1 дона ванил таёқчаси
  • 500 гр марсипиан
  • 80 гр сариёғ
Тайёрланиши:


1. Тухум сариғи шакар, крахмал ва ванил уруғлари билан бирга кўпиртирилади. Сут қиздириб олинади, аста-секинлик билан тухум сариғи устидан қуйилади. Аралашма олов устига қайтарилгач, ичига сариёғ солиб, аралаштирган ҳолатда масса қуюқлашгунига қадар қайнатиб турилади. Крем тоза идиш ичига солинади, усти плёнка билан ёпилади ва совутгич ичига жойлаб қўйилади.


2. Желатин икки ошқошиқ иссиқ сувга солиб ивитилади ва шу ҳолатда тўлиқ эригунча қолдирилади. Кўпиртирилган қаймоқ қанд упаси билан аралаштирилади. Икки ошқошиқ масса эритилган желатин ичига солинади ва яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган масса аста-секинлик билан кўпиртирилган қаймоқнинг қолган қисми ичига қуйилгач, кўпиртириш давом эттирилади.


3. Биринчи корж устига мураббо ва қаймоқ юпқа қилиб суртилади. Устидан иккинчи корж ёпилади. Унинг юза қисмига эса ванилли крем ҳамда кўпиртирилган қаймоқ суртиб чиқилади.


4. Қаймоққа гумбаз шакли берилади. Устидан юпқа корж жойлаштирилгач, торт думалоқ шаклга келтирилади. Четларига қаймоқ суртилади, бисквитнинг ҳар бир қисми қаймоқ билан тўлиқ қопланган бўлиши лозим. Ана шунда марсипиан ҳам яхши ёпишади.


5. Тайёр торт яшил марсиапиан билан қоплангач, устки қисми атиргуллар билан безатилади ва қанд упаси сепиб қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!

Пахлава

Паҳлава – мащур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган ҳамир ва ёнғоқдан иборатдир. Паҳлава ширинлигини тайёрлаш шарқ ҳалқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида паҳлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурҳонга тортилади....

Италянча печеня

Италя ошхонасининг машҳур рецептини эътиборингизга тақдим этамиз. Жуда ҳам нозик ва оғизда эриб кетувчи ушбу печенянинг тайёрланиши оддий, натижаси эса бир олам қувончни тақдим этади. Дастурхон даврасида чинакам лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Вафли тайёрлаш рецепти - босқичлари + расмлар, тавсиялар, 2 ҳил усули

Ушбу рецепт бўйича тайёрланадиган мазали ва хушбўй вафли етарлича кўп бўлади. Ширинликни конус ёки трубочка қилиб ўраб, таъбга кўра ичига начинка қўшишингиз мумкин....

Узбекча Пахлава

Эътиборингизга машҳур Шарқ ширинлиги рецептини тақдим этамиз. Жуда ҳам мазали бўлган ширинлик ҳаттоки ширинликни ҳушламайдиганларнинг эътиборидан ҳам четда қолмаслиги аниқ. Ушбу ширинлик кечки овқатдан сўнг шак-шубхасиз десерт ўрнини эгаллаши турган гап....

Лимонли заварной крем

Мўжизавий ва машҳур кремлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз. Нозик ва мазали! Ҳушбўй иси билан янада иштахаочарлик бағишлайди....

Oлмали пирог тайёрлаш рецепти - шарлотка, классик вариантлари, маслахатлар

Oлмали пирог тайёрлаш рецептлари жуда кўп. Бироқ, энг кўп ҳуш кўриб истеъмол қилинадиганлари саноқли. Биз мақолада иккита энг мащур пироглар рецептини кўриб чиқамиз....

Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб...

Рулет тайёрлаш - рецепти, хамири ва креми учун керакли масалликлар, сирлари

Ингичка бисквитдан тайёрланган рулет дастурҳонингизни ажиб тарзда безатади ва мехмонларни қувонтиради. Рулет тайёрлаш жуда осон, бироқ кўпчилик бекалар уни пиширишдан чўчишади. Ушбу мақолада уй шароитида турли ҳил начинкали: мурабболи, мевали, қуюлтирилган сутли ва кремли рулетлар тайёрлаш усуллари кўриб чиқилади....

Кекс тайёрлаш - рецепти, усуллари, оддий кекс пишириш учун керакли масалликлар

Кекс деб бисквитли ёки ҳамиртурушли ҳамиридан тайёрланган ширин қандолат пишириғига аталади. Кекслар тайёрлаш усуи қадимги Римда хам маълум бўлган, аммо бу пишириқ Ўрта асрларда мащурлик йиға бошлади. ҲВИ асрдан бошлаб кекс Эвропа бўйлаб кенг тарқалди. Кўпгина мамлакатларда ушбу пишириқ тўй, Рождество ва Пасҳага тайёрланадиган маросим пишириғи...

Бодом

Бодом  Бодомнинг ачик ва чучик турлари  мавжуд. Абу Али ибн Сино ачик бодомнинг уруги ва мойи йуталда, астмада, упка силида кон тупиришда ишлатган. Ишлатиш учун Ачик бодом ёгидан сикиб ёги олинади ва шу ёгдан бир чой кошикдан кунига 3-4 махал овкатдан ярим соат олдин ичиб турилади. Мой (ёг) олишни иложи болмаса Ачик бодомнинг данагини уруги билан...

Фикр қўшиш