Зуҳо намози ва унинг фазилати

Зуҳо намози ва унинг фазилати
Зуҳо намози ва унинг фазилати


Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Кимки ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда олтиндан бир қаср бино қилгайдир".

(Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Табароний, Баззор ва Ибн Абу Осим ривоят қилишган.)

Юқоридаги ҳадис қуйидаги кўринишда ҳам ривоят қилинган:

"Ким икки ракаат зуҳо намози ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким тўрт ракаат зуҳо намози ўқиса, қаноатлилардан деб ёзилади. Ким олти ракаат зуҳо намози ўқиса, у ўша кун учун унга кифоя қилади. Ким саккиз ракаат зуҳо намози ўқиса, Аллоҳ таоло уни обидлардан деб ёзиб қўяди. Ким ўн икки ракаат зуҳо намози ўқиса, у одам учун Аллоҳ жаннатда бир уй барпо қилади".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Халилим саллоллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар: ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракаат чошгоҳ–зуҳо намоз ўқишни ва ухлашимдан олдин витр намозини адо этмоғимни».

(Бухорий, Муслим, Насоий ривоят қилишган. Худди шу ҳадисни Абу Дардо розияллоҳу анҳу ҳам ривоят қилганлар.)

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам зуҳо намозини (баъзи кунлар) шундай (узлуксиз) ўқир эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Баъзан эса шундай ўқимай ташлаб қўяр эдиларки, биз ҳатто, энди бу намозни ҳаргиз ўқимайдилар, дердик».

(Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Термизий ҳасан-ғариб деганлар.)

Зуҳо намози неча ракаат?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки икки ракаат зуҳо намозини мунтазам ўқиса,
гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилгайдир».

(Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ва Исҳоқ ривоят қилганлар.)

Абу Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам «Ҳар бир инсонда 360 та бўғин бўлиб, ҳар бўғин учун садақа бериши лозим»,- дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, бунга кимнинг кучи етади»,- дейишди. Расулуллоҳ: «(Бунинг ўрнига) икки ракаат зуҳо намоз ўқисангиз кифоя қилади»,- дедилар".

(Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ибн Хузайма, Абу Яъло ва Абу Нуъайм ривоят қилишган.)

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг ҳар бир аъзоингизга садақа вожибдир. Ҳар бир тасбиҳингиз («Субҳааналлооҳ» деб айтиш) – садақа, ҳар бир ҳамд («Алҳамдулиллааҳ» деб айтиш) – садақа, ҳар бир таҳлилингиз («Лаа илааҳа иллаллооҳ» деб айтиш) – садақа, ҳар бир такбирингиз («Аллооҳу Акбар» деб айтиш) – садақа, яхшиликка буюришингиз – садақа, ёмонликдан қайтаришингиз – садақа. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракаат зуҳо намоз ўқишингиз кифоядир»,- дедилар".

(Имом Муслим ривояти.)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зуҳо (чошгоҳ) намозини тўрт ракаат ўқир эдилар. Аллоҳ хоҳлаганича ундан ҳам зиёда қилаверардилар".

(Имом Муслим ривояти.)

Умму Ҳониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Макка фатҳи куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, ювинаётган эканлар. Қачонки, ювиниб бўлганларидан кейин саккиз ракаат намоз ўқидилар. Ана шу зуҳо намози эди".

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)

Хулоса шуки, зуҳо намозининг энг ками икки ракаат ва энг кўпи ўн икки ракаатдир. Валлоҳу аълам.

Зуҳо намозининг вақти қуёш тўла чиққандан тахминан 15 дақиқа ўтгач бошланади ва пешин вақти киришидан 10 дақиқа аввал тугайди. Энг афзал вақти – пешин вақти киришидан 30-45 дақиқа аввалги вақтдир.
Дуода эсланг...

Осиёлик йигит «Барселона» мухлисасига «Камп Ноу»да севги изҳор қилди.!!

«Барселона» мухлисаси учун энг катта бахт нима деб ўйлайсиз? Албатта «Камп Ноу»да севганидан севги изҳори эшитиш бўлса керак. Осиёлик йигит севгилисига «Камп Ноу»да, журналистлар кўз ўнгида унга турмушга чиқишини сўради. Бундан қувонган қиз кўз ёшларини тийиб тура олмади....

Ахдга вафо

Умар ибн Ал-Хаттоб даврларида у кишининг хузурларига уч киши мискин бир йигит билан кириб шундай дейишди: - Эй, муминлар амири, мана бу йигитдан биз учун касос олишингизни сураймиз, сабаби бу инсон бизни отамизни улдирди......

СИНФДОШИМ, ҚАЙДАСАН?..

— «Мавлуда, сенга анчадан бери айтолмаган гапимни айтмоқчиман… Сени яхши кўраман!.. Бу гапни юзингга барибир айта олмасдим. Шунинг учун хат ёзишга мажбур бўлдим… Жавобингни кутаман. Шуҳрат.»;СГЕ; Мавлуда сарғайиб, четларигача титилиб кетган бир парча қоғозни юзларига босганча узоқ вақт ўтириб қолди. Кўз ўнгида мактаб ҳовлиси, одмигина кийинган,...

Қорли йўл (Ҳикоя)

Жулдурвоқи ёқали, йўл-йўл пешбандли кенг кўйлакдаги она отхонадан отларни олиб чиқди. Йиллар унинг белини дол қилган, у бу ишлар учун энди кексайиб қолганди. Чеккага бориб тўхтади, жониворнинг қорнига аста шапатилаб, қозиққа боғлади; оғир-оғир нафас олиб, кўкка узоқ тикилиб қолди....

КОТИЛ(мистика)

Бу йилги йоз аввалгиларига караганда анча иссик келди. Хатто жазирама бахона болиб кон босими бор, иссикни котара олмайдиган одамлар омонатини топширишгача борди. Инсониятга дозах хароратини еслатувчи ана шундай оловли кунлар Турсунтош домланинг хонадонига хам ташвиш олиб келди. Туппа тузук юрган домла далада кетмон чопиб кайтар чогида хушидан...

ЖАННАТГА ЙЎЛ (ҲИКОЯ)

Тўрт соатдан бери бир пайтлар йўл бўлган, ҳозирда унинг ўрнини тошлоқ эгаллаган чанг кўчадан яёв кетмоқдаман. Бундай кўча чангитиб, пиёда юришимга бардошим ёки хасислигим сабаб бўлганлигини ҳозир хотирлай олмайман. Аммо олдимга келиб тўхтаган автобусга атай чиқмай, бирорта деҳқон аравада манзилимга бепул етиб олишни ният қилганим рост. Пиёда...

Бахтли боʻлинглар

Ташкарида лопиллаб лайлаккор йогарди. Зебо бувисининг танчасида мудраб отирар, унинг коз олдидан качонлардир китобларда окигани йохуд одамлар тилидан ешитгани бир манзара отар еди: деразалар! Дераза ойналари лампочкалар нурига йогрилиб коринади. Ичкаридаги ноз-не’матларга тола стол атрофида тик турган одамлар колларидаги кадахларини чокиштириб,...

Уста дурадгор йохуд сонгги иш (Хикоя)

Нафақа ёшига этган уста бир дурадгор иншоат мудирига нафақага чиқиш истаги, колган умрини турмуш ўртоғи билан оила даврасида ўтказиш нияти борлиги хақида сўз очди. Узоқ йиллар давомида ширкатнинг равнақига ўз хиссасини қўшиб келаётган дурадгор яхши намунали, фахрли ходими бўлганлиги учун иншоат мудири ундан хеч айрилишни истамас эди ва унга охирги...

Ким Айбдор???

1.  "Ўғлингиз вафот этди, олиб кетишингиз мумкин”.  Дунёси қоронғу бўлди Абдураҳмон аканинг.  Осмонлари энсиз бўлди Абдураҳмон аканинг. Идорага йўл олди Абдураҳмон ака. ...

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор

Шариатда бир ҳукмнинг фатво ва тақво тарафлари бор. Тақво юзасидан рӯзанинг ҳукми шуки, рӯзадор фақат ейиш-ичишдан эмас, балки нафсни ҳаромга ундовчи барча нарсалардан тийилиши керак. Ёлғон, сӯкиш, уриш-жанжал, бировнинг дилини оғритиш, аразлашиб юриш, кӯзини номаҳрамдан тиймаслик, фахш иш ва гап-сӯзлардан қочмаслик, бемаъни нарсаларни томоша...

Фикр қўшиш