📙ИЙМОН қадрини биламизми?

📙ИЙМОН қадрини биламизми?
📙ИЙМОН қадрини биламизми?


Бир даъватчи домла ҳикоя қилади:
Америка вилоятларидан бирида қайсидир бир мавзуда маъруза қилаётган эдим, маърузам асносида бир киши ўрнидан турдида:
- Домла, бу кишига калимаи шаҳодатни айтдириб, талқин қилиб юборсангиз, – деб, ёнида ўтирган америкалик - сариқдан келган кишига ишора қилди.
Мен хурсанд бўлганимдан: "Аллоҳу акбар" деб юбордим. Зеро, Ислом неъмати Аллоҳ ёрлақаган кишиларгагина насиб бўладиган бебаҳо бир гавҳар...
Америкалик ёнимга келиб, одамлар рўбарўсида тургач, сўрадим:
- Сизни бу Динга киришга нима ундади, ундаги қайси нарса ўзига жалб қилди?
- Мен анчагина бой одамман, ширкатларим, бойликларим кўп, бироқ ҳеч вақт ич-ичдан қалбимда бахт туйғусини, саодат шуурини туймас эдим... Қўл остимда бир Ҳиндистонлик ишчи ширкатимда ишлар, озгина ойлик олар эди.. Қачон олдига бормай, уни доим жилмайган, хотиржам ҳолда кўрардим...

Мен - миллионлар соҳиби эса ўша кўримсиз камбағалчалик ҳеч вақт жилмая олмаётганлигим мени жуда таажжубга солди..
Ўзимга-ўзим: Пуллар, ширкатлар эгаси мен бўлсаму, мана бу қашшоқнинг юзидан табассум аримаса?! дедим. Гўё бу ерда бир сир бордек туюлар, ҳар кўрганимда ўша сирни очишга, ҳақиқатидан воқиф бўлишга иштиёқ менда ортар эди...
Охири бир куни олдига келдимда, ўтиришга таклиф қилиб, сўрадим:
- Нега доим жилмайиб юрасиз, бунда бирор сир борми?
У ўзининг одатдаги жилмайишида давом этиб, хотиржамлик билан, соддагина қилиб:
- Чунки мен Алхамдуллилох мусулмонман, "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммад Росуллуллоҳ" деб гувоҳлик берганман, - деди...!
- Бу дегани – мусулмон доим бахтли, доим хотиржам деганими?
- Албатта!
- Қандай қилиб ахир?
- Чунки суюкли пайғамбаримиз бизга шу ҳадисни айтиб ўтиб кетганлар:
"Мўъмин иши жуда ажойиб-да.. Унинг барча ишларида яхшилик бор, қандай аҳволда бўлмасин, яхшилик уни тарк этмагай: Қийинчилик, ғам-қайғу етадиган бўлса, сабр қилади, яхшилик кўради.. Енгиллик, хурсандлик етадиган бўлса, шукр қилади, яхшилик кўради.."

Ҳаётимиз шу икки нарсадан холи эмас – ғам-қайғую хурсандлик..
Оғирлигу енгиллик..
Бахт устига бахт.. Айтинг, бахт бу – қалб сокинлиги, дил осойишталиги эмасми?
У гапини ўша одатдаги ширин табассуми ила тугатар экан, мен қатъий қарорга келиб улгурган эдим:
- Мен бу динга кирмоқчиман.
- Жуда осон, ўша юқорида мен айтган калимаи шаҳодатни келтирасиз..
Мана, ўша калимани айтиш учун ёнингизда турибман...

Юрагим бир тўлқинланиб, одамлар олдида унга шаҳодатни ўргатиб турдим, америкаликларга хос бузиб-бузиб, тили аранг келиб, шаҳодатни айтди-да, сўнг ич-ичидан келган йиғисини тутолмади, ҳўнграб юборди.. Юпатмоқчи бўлиб келганларга: "Қўйинглар, кўнглини бўшатиб олсин", дедим.
Йиғидан тўхтагач, бироз ўнғайсизликка тушиб, сабабини баён қилди:
- Шу вақтга довур қалбимга бу қадар осойишталик, сурур кирмаган эди, буни илк бор сезиш кишини жуда ҳаяжонга солиб юборар экан...

Ҳа.. Дил ороми, қалб лаззати Қалб осойишталиги Қуръон тиловати, намоз, рўза, садақаю эҳсонлар, бир сўз билан айтганда..... Имон Ислом дини нақадар гўзаллигини ҳис эттиради...

Дил ороми учун... Ҳар куни Ла Илаҳа Иллаллох калимасини зикр этиб қўйинг... Янгитдан туғилгандек бўласиз...

БИБИГУЛ…

Азимовнинг қизи сени велосипедда кўрипти. Йиқилибсан. Онасига айтипти… Онамнинг бу гапи менинг тинчимни йўқотди: демак, Бибигул мени кўрипти, йўқ.. менга этибор қилипти. Йиқилганимга ачинипти. Ҳатто онасига ҳам айтипти!...

ТУГАЛЛАНМАГАН РЕЖА

Омад бир келса, келаверади деб шуни айтсалар керак. Айни курилиш мавсуми болгани учунми йоки молларнинг сифати яхшилигиданми негадир шу кунларда Мансурнинг ишлари олга борайотган еди. курилиш моллари бозорида савдо килувчи савдогарларнинг айримлари хавас, айримлари хасад билан унининг ишини кузатишарди....

Ҳолва емаган ҳокимлар (ҳолвани ёқтирадиган ҳокимлар ўқимасин)

Ҳажвия Деворнинг ҳам қулоғи бор, деган нақл неча минг йил олдин айтилганини билмадим-у, аммо жуда бугунбоп чиқиб қолди. Ҳаммадан ҳам ҳокимларга қийин бўлди, ҳокимларга! Бечоралар... Бировни дилдан яйраб, хумордан чиқиб сўколмайди ҳам. Сўкса — тамом, эртаси куни интернетда чиқиб турибди-да!...

Ҳикмат излаганга: БАДФЕЪЛ АЁЛ ЧАНГАЛИДАГИ ШОИР

Машҳур шоир, адиб ва мутафаккир Муслиҳиддин Садий Шерозий Шарқ халқлари орасида Шайх Садий номи билан шуҳрат қозонган. Бу инсон 1203 йили Шероз шаҳрида туғилган. 10-11 ёшларида эса отадан етим қолади. Унинг "Бўстон” ва "Гулистон” асарларидан баҳраманд бўлмаган адабиёт мухлиси топилмаса керак....

Ёлгончи онамни согиндим

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлгиз колишидан куркиб, она мехридан айрилиб кийналиб колмасин, деб бошка аёлга уйланишга мажбур булди......

ЮРАГИМДА САҚЛАГАНЛАРИМ: СОВУҚ ТОМЧИДАГИ МУҲАББАТ

Ҳар гал мухлислардан келган янги мактубларни қўлга олганда юрагимизда қизиқиш туғилади. Чунки ҳар бир хат битта олам, битта тақдир. Кимдир қувончини бўлишса, кимдир дардини ёради. Базан номалар юзимизга кулги ёйса, айрим чоғларда кўзларимизни ёшлайди. Жиззахлик Дилором исмли мухлисамиздан келган хат ҳам шулар жумласидан......

«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)

Келинг, мен сизни "Зулфия”чилар маҳалласи” билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари аллақачон Зулфияхоним қизлари бўлиб улгуришган, у томондагилари эса энди, худо хоҳласа… Бу киши Алпинисахон....

ЎРМОН МАНЬЯГИ…

Турмаларда шундай бир ўзига хос қонуниятлар мавжуд. Агар жиноятчи жазо муддатини ўташ давомида ўзининг яхши томонлари билан, намунали хулқи билан раҳбарларнинг этиборига тушса, муддатидан аввал озодликка чиқариб юборилади. Буни турманинг ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга. Виктор Попов ҳам тўрт йилга қамалганди. ...

УЗОҚ КУТИЛГАН СОВҒА

Тарбиячи ётоқхонага кириб, болаларни паст овозда уйғота бошлади. Овозини пасайтиргани бефойда бўлди. Болалар уйғонар-уйғонмас чуғурлашиб кетишди. Гап бугунги байрам, қорбобо ва шунга ўхшаш яна алланималар ҳақида эди. Ёдгор уларга аҳамият бермасдан жимгина деразадан ташқарига қараб ўтирарди. Эсини билгандан буён шу – ҳар йили янги йил киришидан бир...

Севги Бор Мен Ишонаман...

Базилар хозирги кунда хакикий севги колмаган дейишади. Лекин, мен унинг борлигига ишонаман. Озим гувох бöлганман шундай севгига. Бу худди кöркинчли тушга öхшайди... ...

Фикр қўшиш