УЧ ДОСТ йохуд ИККИ КИЙОФА

УЧ ДОСТ йохуд ИККИ КИЙОФА

Хасан, Хусан ва Дилмурод мактаб давриданок калин дост едилар. Бу инок учликка бошка болалар хавас билан карашар еди. Уларнинг интилишларию ният-максадлари хам бир хил. Мактабни тамомлагач, ТошДУнинг молия факултетига хужжат топшириш ва келажакда йетук банк мутахассиси болиш орзусида едилар. Шу сабабли хам бу учлик мактабнинг озига яраша шохликлари билан бир каторда фанларни озлаштиришни хам койил килишарди. Хаттоки хар йили болиб отадиган фан олимпиадалари хам уларнинг иштирокисиз отмасди.

Ойлар кетидан йиллар кувиб отиб, мактаб партасини тарк етиш фурсати хам йетиб келди. Улар озлари орзу килган олий талим даргохига хужжат топширишди. Не бахтки, Дилмурод ва Хусан талаба болиш бахтига муяссар болишди. Аммо Хасанга омад кулиб бокмади: охирги имтихондан паст бахо олиб йикилди.
Вазият такозоси туфайли енди Хасан калин ортокларидан узоклашган еди. Окиш давомида Хусан ва Дилмуродларнинг достлиги еса аввалгидан-да калинлашиб кетди. Албатта, улар Хасанни хам унутишмади. Уч дост хар хафтада хеч болмаса бир маротаба йигилиб, учрашиб турардилар. Лекин мехр козда деганларидек, Хасаннинг достларига болган муносабати аввалгидек емасди. Айникса Хусан якин дости болиши билан бир каторда озининг тугишган укаси болса-да, уни душманидан баттар йомон кориб колди. Унинг юрагида Хусан ва Дилмуродга нисбатан хасад оти пайдо болганди. Аслида инсонни тубанликка бошловчи бу туйгу Хасаннинг калбида имтихон жавоблари елон килинган куни учкунлаган еди. Вакт отиб еса, икки достнинг колга киритайотган ютукларини кузатган Хасаннинг дилидаги королмаслик аланга ола бошлади. Икки дост окишни тамомлаб, оброли банклардан бирига ишга жойлашишгач еса у бир жойда отира олмай колди.
Бу орада Хасаннинг хайотида хам бахтли вокеалар юз бериб улгурган еди. Яни у йоз ойлари оз севган кизи билан оила курди ва яна орадан бир ой отар-отмас окишга кабул килинганлиги хакидаги хабарни ешитди. Нихоят у тортинчи уринишда олийгохнинг ози орзу килган факултети талабасига айланган еди. Бирок уни ютуклар кувонтирмади. У озини хозирда ракибга айланиб улгурган достларидан торт йил ортда колганини ойлаб, ич-етини йер еди. Хасан-Хусанларнинг тойида Дилмурод бел боглаб хизмат килди. Орадан хеч канча отмай Дилмуроднинг хам тойи болди. Лекин Хасан оз тойларида укасини бир огиз табриклаб коймагани катори Дилмуроднинг тойида хам бирров катнашиб табриклашга ярамади. Бу еса унинг факат ози ва Худогагина айон болган гараз туйгусининг ифодаси ва шу йол билан ракибларига нисбатан яширинча исйони еди.
Икки дост Хасанга нимадир болганлигини, ундаги озгаришларни пайкашса-да, жиддий етибор беришмади. Унинг харакатларидан норози болмай, аксинча, нима килиб болса хам унга йордам беришга харакат килдилар. Хусан бир кориндан талашиб тушган акасига хам содик дост, хам жигар сифатида доимо комаклашарди.
Икки дост озлари окишни битиргач, ишга олинган банкка Хасанни учинчи боскичда окиб турган пайтидайок жойлаштириб койишди.
– Мана достим, енди учаламиз яна биргамиз. Худо хохласа достлигимиз абадий болади, – дея ният килди Дилмурод, "катта ака”ни биринчи иш куни билан табриклар екан.
Хусан хам унга кошилиб огасининг колларини самимий сикиб койди.
Ака сиртида кулиб миннатдорчилик билдирди. Лекин ичидан нималар отганини ози биларди. Уларнинг ишга жойлаштириш йоли билан чин дилдан килган саховатларини у умуман бошкача тушунди.
«Озини катта олишини-чи, буларни. «Мана, ишга олиб кирдик. Енди юрасан бизнинг соямизда…» демокчи болишяптими?! Хали корамиз, сенларни бир бопламасамми…» деган ой отди унинг хайолидан. Лекин яна бир нарса хам бор едики, Хасан хеч качон дилидагини юзига чикармас, истаган пайтда истаган никобини кийиб олишга устаси фаранг еди. Шу махорати туфайли у озини худди аввалгидек тутар ва озини достларидан жуда хам миннатдор кишидек килиб корсатар еди.
Шу тахлит кунлар кетидан кунлар отиб, Хасан банк ишларига анча органиб колди. У икки достидан идорадаги ишларнинг озига хос сирларини органиш билан бир каторда, уларнинг нозик томони кайерда еканлигини зимдан кузатди. Шу билан бирга бир вактнинг озида хам икки достнинг орасига совукчилик солиш, хам ишдан мосуво килиш йолини ойлар еди. Нихоят кутилган вазият йетиб келди. Йил охирида банк тугайотган йил тогрисида хисобот таййорлаши ва марказий бошкармага юбориши керак еди. Банк рахбарининг оринбосари сифатида бу вазифа Дилмуродга тегишли еди. Барча норматив хужжатлар унинг имзоси асосида тасдикланар ва йил охиридаги хисоботни таййорлаш хам унинг иши еди. Кредит болими бошлиги вазифасини еса Хусан бажарарди. Хасан еса банк ходими сифатида фаолият корсатарди. Шундай болса-да, Дилмурод хам, Хусан хам хеч качон Хасанга озларини рахбар тутиб муносабатда болишмасди. Уларнинг муносабати ота самимий ва достона еди. Хаттоки улар Хасан туткизган хар кандай хужжатга танишиб чикмай туриб имзо чекиб берар едилар.
Декабр ойининг бошлари. Нимадир болди-ю, мехнат татилида дам олайотган ака укасидан хабар олгани банкка келди. Хусанхон кайергадир чикиб кетган, хонасида хеч ким йок еди. Укасининг хонасига бемалол кириб келадиган Хасан бу гал хам одатдагидек хонага кирди-да, креслога ястаниб отириб олди. Бу пайтда асосий иш соати тугайотган, хамма ходимлар кетишга чогланайотганди. Шу пайт ешик такиллади. Хасанхон киришга рухсат берди. Хонага 50-55 йошлар чамасидаги киши кириб келди.
– Ассалому алайкум. Хусанхон Аслиддинович, мумкинми?!
– Келинг ака, келинг, – деди Хасан сир бой бермай. У мехмоннинг нима максадда келганини билиш учун яна койилмаком рол ойнай бошлади.
– Шу десангиз ука, бир кичик корхона очиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламокчи едим. Анча вакт йелиб-югуриб, керакли хужжатларни топладим. Мана, хаммаси мана бу когозларда йозилган.
Киши папкасидан турли когозларни олиб, Хасанга узатди. У еса колига хужжатларни олиб, еринмай бирма-бир коз югуртириб чикди.
– Яхши, ака! Хош, биздан нима хизмат? Муаммо нимада? – соради у жиддий охангда.
– Масала шундаки, корхонага хисоб раками очишга хали улгурмадим. Идорадагилар, агар ертагача шу ишни хал килмасам, корхонани тасдикдан отказиш келаси йилга колиб кетишини айтишди. Шунга сиздан илтимос, ука, йордам килиб юборсангиз.
Хасан бу гапни ешитгач, козлари чакнаб кетди. Коз кири билан кишининг колидаги кора сумкага назар ташлади. "Нахотки шуларнинг хаммаси пул болса?!” ойлади у. Лекин сухбатдоши ундаги озгаришни пайкамади.
– Сизни тушунаман, ака. Лекин бу бир-икки кунсиз битмайдиган иш, – деди у озини хотиржам тутар екан. Бунинг устига хозир йил охири. Биз хам бошкармага хисобот топширишимиз керак. Ходимларнинг вакти тигиз.
– Укажон, сиздан илтимос, бир нарса килинг. Ози шундок хам чозилиб кетди. Сизни хам бир хурсанд киламан. Коринишингиздан олижаноб инсонга охшайсиз.
Енди талабгор хушомад килишга отганди. Бошидайок ичида «жон» деб турган Хасанга бу мойдек йокиб тушди. У озини бир муддат ойлангандек килиб корсатди-да, рози болди.
– Корхонангиз хисобига койилиши керак болган пул йонингиздами? – соради у озини беетибор тутганча.
– Ха, албатта. Мана олиб келганман,–деди халиги киши кувончини яширмай жилмаяр екан.
– Унда дуруст. Сиз пулларни менга ташлаб кетаверинг. Хозир кеч болди. Ертага ерталаб касса очилгач, озим кирим килиб кояман. Хисоб хакидаги хужжатни еса ертага тушдан сонг банк бошлиги оринбосари Дилмурод Комиловичнинг кабулхонасидан олиб кетасиз. Келишдикми?!
– Албатта укажон, албатта, – киши шундай деганча колидаги пулларни стол устига койди ва яна йон чонтагина кавлаб, юз АкШ доллари кийматидаги купюрани Хасанга узатди.
– Бу нима килганингиз, акахон?! Хизмат учун мен бир тийин хам олмайман. Атаганингиз болса, ертага хужжатни олиб кетгани келганингизда, Дилмурод Комиловичнинг шахсан озларига топширасиз.
– Хоп, хоп ука.
Киши колини коксига койиб хонадан чикиб кетди.
Хасанхон неча йиллардан буйон ойлаб юрган максадига йетганди. У бир оздан сонг сумкадаги пулларни олди-да, тез-тез юриб хонадан чикиб кетди. Унинг келиб кетганини хатто ешик остида турадиган коровул хам пайкамай колди.
* * *
Томошанинг каттаси ертаси куни юз берди. Хеч нарсадан хабари болмаган Хусан ози билан бевосита боглик болган машмашанинг устидан чикди. Дилмуроднинг хонасида кимдир «Пулларимни топиб берасанлар! Сенларга хали корсатиб кояман!» дея бакирар еди. Котиба киз Хусанни кориши билан уни Дилмурод сорайотганини айтди. Достининг хонасига кирган Хусаннинг бошидан магзава агдарилди. оирт бегона кандайдир киши ундан катта микдордаги пул талаб киларди. Хусан еса ундан хеч кандай пул олмаганини куйиб-пишиб тушунтирарди. Вокеани асабий кузатган Дилмурод кескин бурилиш килди.
– Мен сендан буни кутмагандим. Достлигимиз окибати шу болдими?! Сенга озимдан хам копрок ишонган едим. Ендиликда хайотимдаги енг катта хатоим хам ана шу болди. Сени деб енди ишдан хайдалишим, камалиб кетишим мумкин. Майли, мен мана бу одам айтган пулни бир амаллаб топиб келаман. Лекин енди орамизда хеч нарса йок. Гап тамом. Чик хонадан!
Енди каршилик корсатиш бефойда еди. Хусан козида йош билан айни дамда гирт бегона болиб улгурган якин достининг хонасини тарк етди.
– Акажон, сиз мана шу хонада отириб туринг. Мен кечгача оша микдордаги пулни топиб келаман.
Дилмурод шундай деб, жабрланувчи кишини орган ходимларини чакирмай туришга кондирди. Чунки агар хозир у пулни топмаса, тез орада топширилиши керак болган банкнинг йиллик хисоботини хам йополмас, бу еса ишдан хайдалиши ва камалишига олиб бориши мумкин еди. Дилмурод минг хил хайоллар огушида машинасига отирди ва пул олиши мумкин болган барча танишларининг уйига бирин-кетин кириб чика бошлади. Афсуски, хеч кимда унга керак болган микдордаги сумма йок еди. Хамма танишлари хайрон: «Ози пулнинг ичида ишлайди-ку!.. Нима болди екан?!»
Дилмурод достини йокотганини, катта пул топиш муаммосини ойлаганча каттик сикилган койи машина хайдаб борар екан, йолни кесиб отайотган пийодани кормай колди. каттик тормоз берди. Лекин катта тезликда келган машина пийодани анча нарига улоктириб ташлаган еди.
Нима вокеа юз берганини фикр хам кила олмай колган Дилмурод карахт болиб машинадан тушди. Бирпасда топланган оламон еса йердан нималарнидир териш билан банд еди. Бадани совий бошлаган жасад олдига келган Дилмурод хазон сингари сочилиб йотган пулларни ва кип-кизил конга боялиб йотган дости Хасанни корди. Такдир акани килмишлари учун каттик жазолаганди. У бу сафар рол ойнамайотган еди…

Фикр қўшиш