Шоколадли глазур тайёрлаш рецепти - боскичлари, керакли масалликлар, тавсиялар

Шоколадли глазур тайёрлаш рецепти - боскичлари, керакли масалликлар, тавсиялар

Турли хил пиширик ва ширинликларни безатишда глазурнинг урни катта. Шоколадли глазур тайёрлашда баъзи бир тавсияларга амал килинса, у окиб кетмайди, пиширикка мустахкам урнашади.

ГЛАЗУР ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вакти: 1 соат | Портсиялар сони: 1
Керакли масалликлар:

Какао — 4 ош кошик;
Шакар — 12 ош кошик;
Сут — 8 ош кошик;
Сариёг — 50 г;
Таъбга кура ванилин.
Тайёрланиши:

Барча масалликлар тайёрлаб олинади. Сирли идишда шакар ва какао кукуни бир хилликка етгунча аралаштирилади.
Аралашмага илик сут кушилади, шакар эриши учун идиш оловга куйилади ва аралашма кайнатилади.
Кайнаб чиккач, олов учирилади. Аралашма бироз совугач, унга сариёг кушилади. Сунг куюклашиши учун 30 дакикага колдирилади.
Глазур тайёр. Агар аралашма жуда куюк булиб кетса, уни оловга кайтариб, бироз сув кушган холда яна бир бор кайнатиб олиш кифоя. Куюлтириш учун эса яна шакар кушиш керак. Масалликларнинг юкоридаги нисбати буйича глазурни исталган микдорда тайёрлаш мумкин. Янада юмшок ва хаводор булиб чикиши учун эса оловдан олгач, миксер ёрдамида уриб олиш тавсия этилади.

Фикр қўшиш