Безе тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, тавсиялар, сирлари

Безе тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, тавсиялар, сирлари

Безе тайёрлаш рецепти жуда оддий, бунинг учун тухум окларини шакар упаси билан уриб купиртириш керак. Баъзан лимон шарбати кушиш талаб этилиши мумкин. Бирок десерт хаводор ва мазали булиши учун тавсияларга катъий амал килиш ва масалликлар нисбатини билиш зарур.

БЕЗЕ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вакти: 2 соат | Портсиялар сони: 30-40 дона
Керакли масалликлар:

Тухум — 3 та;
Шакар — 180 г;
Лимон шарбати.
Тайёрланиши:

Тухумнинг оки саригидан ажратиб олинади. Сунг ок кисми миксер ёрдамида дастлаб паст тезликда тахминан 30 сония купиртирилади. Купира бошлагач, тезлик уртача курсаткичга келтирилади ва куюк купик хосил булгунча уришда давом этилади.

Кейинги боскичда аста-секин шакар упаси кушила бошланади. Упа кушиб булингач, миксер учирилади ва аралашма кошик ёрдамида идиш четига сачраган оксилларни туширган холда енгил аралаштириб олинади.

Шундан сунг якуний равишда миксернинг энг юкори тезлигида аралашма мустахкам купик хосил булгунча яна бир бор купиритирилади. Безе асосининг тайёрлигини билиш учун идишни тескари килиш керак: тайёр купик жойида колади.

Асос кандолат халтачасига солинади. Албатта у булмаса, кошикдан фойдаланиш хам мумкин. Ягона фарк пиширикнинг куринишида булади.
Духовка 100 °C гача киздирилади. Противенга пергамент когоз ёйилиб, унинг устига безе куйиб чикилади. Духовканинг урта каватига куйиб, безенинг катталигига караб 1 — 1,5 соат пиширишга куйилади.

Пишиш давомида духовка эшигини очмаслик керак. Акс холда хароратнинг кескин пасайиши туфайли десертда ёриклар пайдо булиши мумкин.

ТАВСИЯЛАР
Безе учун ишлатиладиган тухум янги булмаслиги тавсия етилади. Бир хафталик тухумлар айни муддао: улар яхширок купиради.

Тухум окини саригидан жуда эхтиёткорлик билан ажратиш керак. Асосга хатто бироз микдорда тухум сариги тушса хам унинг купириши кийин булади.
Купиртириш учун идиш ва мискернинг насадкалари курук булиши керак. Оз микдордаги сув ёки ёг купик хажмига салбий таъсир курсатади.

Ушбу пиширик учун айнан шакар упаси керак, шакарнинг узи эмас. Агар шакар упаси булмаса, оддий шакарни туйиб олиш хам мумкин.
Аралашма хажмини йукотмаслик учун купиртиришнинг сунгги боскичида 1 та тухум оки учун ярим чой кошик микдорда лимон шарбати кушиш мумкин. Бирок миксер куввати шундок хам купиритишга етадиган булса, кушиш шарт эмас.

Пиширик таъмига таъм кушиш учун унга оз микдорда ванилин, долчин, озик-овкат кушимчалари (ароматизаторлар ва буёклар), майдаланган ёнгок ёки бодом, какао, кокос кириндиси кушиш мумкин. Уларнинг хаммаси безе асосига бевосита противенга куйишдан олдин кушилиши керак.

Фикр қўшиш