Ёнгок ширинлиги

Ёнгок ширинлиги
Ёнгок ширинлиги


Пардек енгил ва жуда ҳам мазали ширинлик! Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгалловчи ширинлик. Яқинларингиз учун ушбу ширинликни тайёрланг ва ҳушкайфият улашинг.

Керакли масаллиқлар:
Хамир учун:

  • 200 грамм ун
  • 100 грамм сарёғ
  • 180 грамм сув
  • 2 грамм туз
  • 5 дона тухум (300 грамм)
Крем учун:
  • 285 грамм сарёғ
  • 100 грамм шакар кукуни
  • 120 грамм қуюлтирилган сут
  • 40 грамм сув
  • 4 дона тухум сариғи
  • 100 грамм ёнғоқ
  • 1 ош қошиқ коняк
Безаш учун:
  • 60 грамм ёнғоқ, шакарли сироп
Тайёрлаш усули:
1. Биринчи навбатда хамирни тайёрланг. Кўрсатилган масаллиқлардан заварной хамир тайёрланг. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, орасидан масофа қолдирган ҳолда, чой қошиқда шарчалар солинг.
2. 220 даражада қиздирилган газ печида 10 дақиқа, сўнг 180 даражада қиздирилган газ печида 25 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр булочкаларни совутинг.
3. Безаш ва крем учун ёнғоқни қовуринг. Блендерда майдаланг.
4. Крем учун: тухум сариқларини сув билан аралаштиринг. Қуюлтирилган сутни қўшинг ва паст оловда қуюқлашгунга қадар қайнатинг. Ушбу босқични сув хаммомида тайёрлаш ҳам мумкин. Сўнг, совутинг.
5. Юмшатилган сарёғни шакар кукуни билан оппоқ тусга киргунга қадар кўпиртиринг. Оз-оз қисмдан тухумли массани қўшган ҳолда кўпиртиришда давом этинг. Сўнгги қисмда коняк ва ёнғоқни солинг, кўпиртиринг.
6. Булочкаларнинг ички қисмини крем билан тўлдиринг. Безаш учун аввал сиропга сўнг, майдаланган ёнғоқга ботиринг.
Ёқимли иштаха!

Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Тўғри бисквит кўтарилган ва хаводор бўлиши керак. Аммо у хар доим ва хаммада хам шундай чиқавермайди. Аҳир бисквит бу ажойиб торт, пирожное ва печенйелар асоси хисобланади....

Печеня "Киви"

Стол устида бундай кизикарли, хушбуй ва мазали печеняларни курган болажонлар хайратдан лол колишлари турган гап. Азиз бекажонлар тез тайёрланадиган мазали печеняларни тайёрлаган захотингиздаёк улар уз-узидан гойиб булиш хусусиятига хам эга. Шу сабабли печеня рецептини саклаб колишни унутманг!...

Рулетли торт

Енгил ва осон тайёрланадиган торт. Тухумлар саригидан ажратилиб, оки каттик булгунича купиртирилади. Сунг, оз-оздан шакар солиниб, купиртиришда давом эттирилади. Каттик булганидан сунг, битта-биттадан тухум сариглари ва ун солиниб, аралаштирилади. Аралашма листга текис килиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади....

Шоколадли пирог

Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, катик, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига кушилиб, хамир корилади. Тайёр массани 2га булиб, ёгланган листга кул ёрдамида ёйиб чикилади. Сунг, олдиндан киздирилган духовкада уртача оловда 15-20 дакика пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади....

Рогалик тайёрлаш - рецепти, усуллари, ҳамири ва начинкаси турлари, тавсиялар

Мазали рогаликлар тайёрлаш усуллари кўп ва бу пишириқ барчага хуш келади. Қуйидаги рецепт қумоқ ҳамирдан тайёрланадиган тури хисобланади ва уни начинка билан ёки начинкасиз тайёрлаш мумкин. Начинка сифатида ёнғоқ, мурабболар, шакар аралаштирилган творог, мак каби масаллиқлардан фойдаланса бўлади....

Кекс тайёрлаш - рецепти, усуллари, оддий кекс пишириш учун керакли масалликлар

Кекс деб бисквитли ёки ҳамиртурушли ҳамиридан тайёрланган ширин қандолат пишириғига аталади. Кекслар тайёрлаш усуи қадимги Римда хам маълум бўлган, аммо бу пишириқ Ўрта асрларда мащурлик йиға бошлади. ҲВИ асрдан бошлаб кекс Эвропа бўйлаб кенг тарқалди. Кўпгина мамлакатларда ушбу пишириқ тўй, Рождество ва Пасҳага тайёрланадиган маросим пишириғи...

Нозик творогли торт

Номига муносиб нозик ва мазали торт! Тез тайёрланиши ва натижаси билан сизни ҳайратда қолдириши турган гап. Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Тез орада мехмон кутишни режалаштираётган бўлсангиз албатта ушбу тортни тайёрланг!...

Ню Ёрк чизкейки

Байрам дастурхони учун ажойиб десерт! Америкаликларнинг севимли десерти. Чизкейкнинг классик усули. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб...

Кокос-бананли кекс

Яқинларингизни ҳушбўй ва мазали ширинлик билан мехмон қилмоқчимисиз? У ҳолда эътиборингизга нозик ва мазали кекс рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун янгилик. Тайёрланиши жуда ҳам оддий. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш