Бир кечалик келин

Бир кечалик келин
Бир кечалик келин


Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Гуллар, шарлар, рақслар. Концертга айланиб кетди тўй ҳам. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси. Куёв уйига боришганда ҳам рақс, ўйин кулгу давом этди…

Эртасига келин салом ҳам тугади, совға саломлар тўлиб кетди. Келин минг қизарганча салом берарди ҳаммага.


Никоҳ кечасидан икки ёш ёруғ юз билан чиқди. Янгаларнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.

Чорларда эса… Иккинчи овқат тортилганидан сўнг келин дугоналари билан ўтирган хонада бирдан қийчув бошланиб кетди!
Катталар югуриб киришганида келин ерда типирчилаб ётарди, янгаси унинг тилини ушлаш учун ҳаракатда, дугоналари даҳшатда қўл оёғини ушлаб турардилар… Лекин ҳеч ким эплолмади… Жони узилди!.. Чорлар азага айланиб кетди…

Сабабини кўп изладилар. Ҳеч ким тагига етолмади. Аввалдан бор эпилептик касали қаттиқ ҳаяжондан ҳуруж қилгани якуний хулоса бўлди. Аслида эса бу бир сабаб эди…

Никоҳ кечаси куёв уч йил учрашиб юрган севгиси қиз чиқмаганидан даҳшатга тушганди. Келин унинг оёғига йиқилди, ялинди, ёлворди. «Шарманда қилманг» деб тинмай йиғларди. Куёв ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Ўз болдирини тилиб қон чиқарди. Чунки у севарди, телбаларча севарди! Алам ва нафрат қалбини тилка пора қилган куёв хонадан чиқиб кетаётганида бир гап айтди: «Илоҳим, эртага уйингдан қайтиб келмагин!». Бу сўзларини келин эшитмади. У шармандаликдан қутулиб қолганига ўз ичига сиғмасди… Куёвнинг сўзларига эса фаришталар омийн дегани шубҳасиз…

Барча маракалар ўтди, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолди…

Биргина аччиқ хатоси деб куёв қарғишига учраган келиннинг ота-онаси, ака-укалари эса қон йиғлаб қолдилар…

Ножўя босилган қадам асоратсиз бўлади деб ўйлаганлар адашади. Бировнинг қалби, ишончини суистеъмол қилганлар эртами кеч ёмон ҳолатга тушишлари муқаррар…

МАЙИЗ ЕМАГАН ХОТИН…

— Аёл киши эркакка қўл бериб сўрашдими — бас!.. Рўза тутган киши оғзини чайқаса, сув томоғига кетмаса ҳамки, рўзаси очилади — шу оғиз чайқашдан баҳра олади-да! Абдулҳакимнинг қизига уста Мавлоннинг ўғли бир ҳовуч майиз берганини ўз кўзим билан кўрганман. Ҳаё борми шуларда? Шариат йўли — хўп йўл. Ўн бир яшарида паранжи ёпинмаган қиздан қўлни ювиб...

ЧИН ТАҚДИР

Дилноза турмушга чиққанида эндигина ўн саккизга тўлган навниҳол эди. Унинг учун ҳамма қарорни ота-онаси беришди. Тўйдан олдин куёвни бир кўрсатиб, кўнглини сўрашди, холос. «Билмадим!» — Дилнозанинг қизариб айтилган шу сўз розилик ўрнига ўтди. Тўй бўлди, оилавий ҳаёт бошланди. Илк даврда Дилноза ким яхши гапирса, унда яхши одамни кўрди, ундан мадад...

Эримнинг қамалишига мен айбдорман…

Ҳафиза кўзларини очганида кун ёришиб, соат саккизга яқинлашиб қолганди. Сапчиб ўрнидан турди-ю, ёнида ширингина ухлаб ётган қизини елкасидан туртди. У инжиқлана бошлагач, «Тез тур, боғчага боришинг керак», дея ўғилларининг хонасига йўл олди....

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ХОС ЖАЛЛОДЛАРИ ҚАЕРДА ЯШАГАН?..»

Тарихий малумотларда бир факт алоҳида келтириб ўтилган. Такидланишича, усмонийлар империясининг 10- султони ҳисобланмиш султон Сулаймон даврида айнан унгагина бўйсунадиган бир талай шахслар бўлган. Улар Тўпқопи саройининг махсус бунёд этилган ерости лабиринтида умр кечирган. Бу шахслар ҳақида султон Сулаймон ва буюк вазиридан бўлак ҳеч ким...

Хикоя: Касдли дунйо

Хикоямиз кахрамони — икки набирали айол. Биттагина огли хотинининг гапига кириб, бошка жойга кочиб кетди-ю, алам нималиги, йолгизлик канчалик дахшатли еканини вужуд-вужуди билан хис етайотган Фарида опа ешигини коккан ози тенги еркакдан коз узолмай колди. «Худойим, менга нима болди? » Ошанда ижарага уй кидириб юрган бу одамнинг хам икки кози...

Ажрашишдан воз кeчтирган сўз

Сўнгги пайтлар у аёли билан ҳеч яхши чиқишолмасди. Уйда ҳар куни арзимаган сабаблар билан тортишув бўларди. Булардан безор бўлган эр ажрашишни истарди. Оиладаги нотинчлик туфайли қудаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушганди....

ИЙМОНИНИ СОТГАН ТАҚВОДОР

Нўмон Тошкентга келганидан ғоят бахтиёр эди. Шаҳарнинг кенг кўчалари, ҳашаматли би­ноларини томоша қилар экан, “юрибман-да мен ҳам яшаяпман деб” дея хўрсиниб қўй­ди. Тақдир бу ерда ҳам унинг бошини силамади. Бўлмаса, қўлида гулдай ҳу­нари бор....

САВОБМИ ЁКИ?..

Доимо бирор бир яхшилик қилишдан аввал "Савоб бўлар" дейишга ўрганиб қолганмиз. Аслидачи? Аслида ҳам шу ниятда иш қилармиканмиз?? Мени куни кеча бўлган бир воқеа ўзига жалб қилди ва жуда ўйлантириб қўйди....

Олмос

Aфрикалик савдогар олмос тош сотиб олди. Ҳажми тухумнинг сариғидек эди. Аммо унинг камчилиги бор эди. Ўртасига дарз етганди. Бу нарса эса унинг гўзаллиги ва қийматига футур етказарди......

АРМОН

Саида кечир мени. Бир умр азобга ташлаб кетдинг .. Мана орзуимга хам етишар эканман, қизинг Севара ўғил кўрди. Гулига  ҳам тинмай совчилар келаяпти. Қизинг учун шундай қувончли ва ташвишли кунда  ёнида сен йўқсан....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Aibek
    Aibek 19 мая 2020 11:03
    Hozirgi kunda eng o'paygan va kerak sabok

Фикр қўшиш