Товук гушти ва гулкарамдан тайёрланган котлетлар

Товук гушти ва гулкарамдан тайёрланган котлетлар
Товук гушти ва гулкарамдан тайёрланган котлетлар


Енгил ва тўйимли котлетлар. Ҳар қандай тайёрланган гарнир билан дастурхонга тортилса, дастурхон даврасида ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмайди. Сабзавотлар ва товуқ гўштидан тайёрланган котлетлар бир-бирини тўлдириб, майин ва мазали бўлиб пишади. Бундай котлетлар пархезбоп саналиб, семиришга йўл қўймайди. Тайёрланиши оддий бўлган ушбу котлетларни албатта тайёрланг!


Керакли масаллиқлар:
  • 1 кг товуқ гўшти (лаҳм)
  • 1 кг гулкарам
  • 1 боғ петрушка
  • Таъбга қараб туз ва мурч
  • Белаб олиш учун майдаланган сухари
  • Қовуриш учун ўсимлик ёғи

Тайёрланиши:
1. Биринчи навбатда товуқ гўшти ва гулкарамни гўшт қиймалагичдан чиқариб олинг.

2. Петрушка кўкатини майда тўрғаб солинг. Таъбга кўра туз ва зираворлар солиб, аралаштиринг.

3. Тайёрланган қиймадан котлетлар ясанг ва нон сухарисига беланг.

4. Товада қиздирилган ўсимлик ёғида, котлетларни ҳар томонлама, қизартириб қовуринг.

5. Котлетларни пишириш қолипига теринг. 220 даражада қиздирилган газ печида 1 соат мабайнида пиширишда давом этинг.

6. Белгиланган вақт ўтиб, тайёр котлетларни гарнир билан дастурхонга тортинг!

Ёқимли иштаха!

Картошкали пирожки

Бу усул билан тайёрланган пирожкилар барча оила аъзолари учун жуда ҳам маъқул бўлади. Машҳур рецептлардан бири. Ушбу рецепт таомномангиздан ўрин олиши турган гап. Ушбу рецепт бўйича албатта тайёрланг !...

Газак "Нозик сулугуни пишлоги"

Номига муносиб нозик ва жуда ҳам мазали! Чехия ошхонасининг машҳур газакларидан бири. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчага лаззат бағишлаши турган гап. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Цитрусли соус билан тайёрланган ласос балиги

Кечки овқатда яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда ноанъанавий усулда тайёрланган мазали рецептни эътиборингизга тақдим этамиз. Бирзумда тайёр бўладиган нозик ва жуда ҳам мазали таом дастурхон даврасида ҳақиқатдан ҳам барчани лол қолдиради....

Димлама

Гушт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка булинади. Тоза козон тубига гушт булаклари териб чикилади. Сунгра тугралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда хар бир катлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тугралган помидор ва саримсокпиёз булакчалари солинади. Козон газга куйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар...

Димлама тайёрлаш: рецепти, усули, боскичлари, уй шароитида пишириш, фото

Димлама – Ўзбекистондаги энг мащур таомлардан бири. “Дунё ҳалқлари ошҳонаси” танловининг қатнашчиси саналади. Турли сабзавот ва кўкатлар билан гўшт комбинатсияси бу таомни нафақат мазали ва фойдали, балки байрамона ёрқин ва чиройли қилади. Димламанинг ўзига ҳос ҳусусияти шундаки, барча сабзавотлар йирик кесилган, қатлам билан терилган ва гўшт...

Катлама тайёрлаш рецепти - боскичма-боскич курсатма + фото

Узбек миллий хамирли пиширикларининг турли хиллари мавжуд ва уларнинг барчаси узига хос равишда жуда мазалидир. Ана шундай пишириклардан бири катлама булиб, у каватли хамирни ёгда ковуриш усулида тайёрланади. Унинг рецепти куйида батафсил....

Оддий ва маззали осон тушликбоб таом.

Козонга  усимлик ёги солиб киздирамиз, сунг товук оёкларини солиб, кизргунча ковурамиз. Кизил ва яшил булгор калампирларни тозалаб ювиб катта-катта болакларга булиб козонга соламиз. Кетидан ярим ой шаклида йирикрок тугралган пиёз, йирикрок буланган саримсокпиёз солинади ва  2-3 дакика ковурилади. Сунг помидор кайласи солиб, уни хам озрок ковуриб,...

Пигоди

Ун идишга солиниб, уртаси очилади ва ичига хамиртуруш, илик шур сув солиб, кулга ёпишмайдиган юмшок хамир корилади. Хамирни ураб, ошиши учун иссик жойга куйилади. Хамир ошгунича кийма тайёрланади......

Озиш учун мужизавий Сасси коктейли

Сасси ичимлигини бутун умри давомида озиш муаммоси билан ўтгазган доктор Синтия Сасс ихтиро қилган. Бу ичимлик соғламлаштириш, осилиб қолган қоринни йўқотиш ва ҳозирги бутун жаҳон озиш муаммосини бартараф этади....

Қовурма лагмон тайёрлаш рецепти - керакли масалликлар, пишириш сирлари

Қовурма лағмон тайёрлаш унинг бошқа турларига қараганда кенгроқ тарқалган. Чунки ушбу таомни тайёрлаш учун камроқ куч ва масаллиқлар талаб қилинади. Ўзбекча қовурма лағмон пиширишнинг яна бир қулайлиги шундаки, унинг ҳамири ва қайласини музлатгичда бир-биридан алохида равишда сақлаш мумкин, якуний таом эса бевосита дастурҳонга тортишдан олдин...

Фикр қўшиш