Картошка ширинлиги

Картошка ширинлиги
Картошка ширинлиги


Машҳур ва барча учун севимли бўлган ширинликлардан бирини сизга тақдим этамиз. Нозик ва ёқимли ширинлик кечки овқатдан сўнг ажойиб десерт ўрнини эгаллайди. Тайёрланиш жараёни эса жуда ҳам оддий.

Керакли масаллиқлар:

  • 300 грамм печеня
  • 100 грамм сарёғ
  • 2/3 стакан қуюлтирилган сут
  • 3 ош қошиқ какао кукуни
  • Ёнғоқ ёки мартипан (безаш учун)
  • 1 ош қошиқ коняк
Тайёрлаш усули:
1. Печеняни гўшт майдалагич ёки блендер ёрдамида нон ушоғи ҳолигача майдаланг.

2. Алохида идишга қуюлтирилган сут, сарёғ ва какао кукунини бирлаштиринг.
3. Бирлаштирилган масаллиқларни шоколад пастаси каби масса ҳосил бўлгунга қадар аралаштиринг ва конякни қуйинг.
4. Шоколадли массага ушоқланган печеняни солинг ва аралаштиринг.
5. Массани аввалига қошиқда сўнг, эса қўлингизда яхшилаб аралаштиринг.
6. Тайёр массани 8-10 қисмга бўлинг. Ҳар бир қисмга картошка шаклини беринг. Шакар кукуни ва какао кукунини бирлаштириб, аралаштиринг. Картошкаларни шу аралашмага юмалатинг.
7. Тайёрланган картошка ширинлигини 20 дақиқа музлатгичда сақланг. Сўнг, безатинг ва дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!

Маргаритка ширинлиги

Ун идишга солиниб, кавартма билан аралаштирилади. Унга уй хароратида юмшаган маргарин кушилиб, укаланади. Тухум сариги (окидан ажратилиниб) унга солинади. Сметана ва чой содаси аралаштирилиб, унга кушилиб, хамир корилади. Хамир кулга ёпишмайдиган юмшок булгунича ун кушилади. Тайёр хамир 4-5 зувалага булиниб, тиндирилади....

Шакарли мастика

Тортларни безашда ва торт устига ўйинчоқлар ясаш учун ажойиб танлов. Тайёрланган мастикага ҳар хил озиқ-овқат рангидан қўшиб, ўйинчоқ, гуллар ясаб тортни безашда фойдаланиш мумкин....

Блинчикдан тайёрланган шоколадли торт

Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов! Шунингдек, кечки овқатдан сўнг ҳам нозик десерт ўрнини эгаллаши мумкин. Тайёрланиши оддий бўлган торт дастурхон даврасида ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ....

Гилос-творогли пирог

Эътиборингизга нозик ва жуда ҳам мазали пирог рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун янгилик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга чинакам лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Творогли запеканка

Творогни ҳушламайдиган болажонлар учун ажойиб танлов. Нафақат болажонлар балки, катталар учун ҳам жуда маъқул бўлади. Ҳар қандай дастурхондан ўзининг ёрқин ўрнини эгаллайди. Нозик ва мазали ушбу запеканкани яқинларингиз учун тайёрланг!...

Рулет тайёрлаш - рецепти, хамири ва креми учун керакли масалликлар, сирлари

Ингичка бисквитдан тайёрланган рулет дастурҳонингизни ажиб тарзда безатади ва мехмонларни қувонтиради. Рулет тайёрлаш жуда осон, бироқ кўпчилик бекалар уни пиширишдан чўчишади. Ушбу мақолада уй шароитида турли ҳил начинкали: мурабболи, мевали, қуюлтирилган сутли ва кремли рулетлар тайёрлаш усуллари кўриб чиқилади....

Рулетли торт

Енгил ва осон тайёрланадиган торт. Тухумлар саригидан ажратилиб, оки каттик булгунича купиртирилади. Сунг, оз-оздан шакар солиниб, купиртиришда давом эттирилади. Каттик булганидан сунг, битта-биттадан тухум сариглари ва ун солиниб, аралаштирилади. Аралашма листга текис килиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади....

Пирог тайёрлаш - рецепти, сирлари, оддий ва мазали пироглар пишириш усуллари, қадамлар

Пирог – бу одатда начинкаси бўлган ҳамирли пишириқдир. Унинг очиқ ва ёпиқ тури мавжуд: очиқ турдагисида начинка ҳамир устида турса, ёпиқ турдагисида начинка ҳамир ичида бўлади. Мазали пироглар тайёрлашнинг кўплаб ретсептлари мавжуд: олмали, лимонли, мурабболи, гўштли, қатиқли пирог ва кўплаб бошқа турдагилар. Агар сизни оддий пирог пишириш...

Пахлава

Паҳлава – мащур қандолатчилик пишириғи бўлиб, қиём қуйилган қаватланган ҳамир ва ёнғоқдан иборатдир. Паҳлава ширинлигини тайёрлаш шарқ ҳалқлари ошҳонасида кенг тарқалган. Ўзбек ошҳонасида паҳлава анъанавий тарзда Наврўз байрамида дастурҳонга тортилади....

Шоколадли пирог

Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, катик, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига кушилиб, хамир корилади. Тайёр массани 2га булиб, ёгланган листга кул ёрдамида ёйиб чикилади. Сунг, олдиндан киздирилган духовкада уртача оловда 15-20 дакика пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади....

Фикр қўшиш