Крокембуш - Француз ширинлиги

Крокембуш - Француз ширинлиги
Крокембуш - Француз ширинлиги


Крокембуш - французча торт ҳисобланиб, енгил ва ҳуштаъм. Тайёрланиши бироз вақтингизни олсада, натижаси ҳар қандай дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлади.

Керакли масаллиқлар:

  • 200 грамм сарёғ
  • 1/2 чой қошиқ туз
  • 440 грамм ун
  • 8 дона тухум
  • 500 грамм маскарпоне
  • 200 мл қаймоқ
  • 200 грамм шакар кукуни (ванилин кукуни билан)
  • 400 грамм шакар
  • 10 мл лайм шарбати
Тайёрлаш усули:
1. 500 мл сув қуйилган кастрюлкага туз ва сарёғни солинг. Оловга қўйинг, қайнаш даражасигача олиб боринг.
2. Оловдан олинг, унни солиб, аста-секинлик билан аралаштиринг.
3. Хамир енгил идиш деворида қоладиган, бир хил консистенсияли масса каби тайёрланиши лозим.
4. Бир донадан тухумни қўшиб аралаштиринг. Ҳар бир тухумдан сўнг яхшилаб аралаштиринг.
5. Тайёр хамир юмшоқ ва ёпишқоқ, шунинг билан бирга ўз ҳажмини ушлаб тура оладиган бўлади.
6. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, махсус кондитер қопчаси ёки икки чой қошиқ ёрдамида, ёнғоқ ҳажмида солиб чиқинг. Қошиқни ҳар бир хамирга солишдан аввал сувуқ сувга ботиринг. Бу ҳамир ёпишмаслиги учун.
7. Бир пишириш қолипига 28-35 дона шарча сиғади. Шуни унутмаган ҳолда, орасидан масофа қолдириб солинг.
8. 200 даражада қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа давомида, тилла рангга киргунга қадар пиширинг. Тайёр булочкаларни крем билан тўлдиришдан аввал совутинг.
9. Крем учун маскарпоне, қаймоқ ва шакар кукунини бирлаштириб, кўпиртиринг. Булочкаларни крем билан тўлдиринг.
10. Тортни йиғиш учун карамел керак бўлади. Бунинг учун: шакарни озгина миқдорда сув билан аралаштиринг ва жигарранг тусга киргунча қайнатинг. Лайм шарбатини қуйинг.
11. Ҳажмини ушлаб турувчи торт йиғиш учун картон қоғоздан конус ясанг. Фалга қоғози билан ўранг. Булочкаларни карамелга ботиринг ва конус атрофи бўйлаб териб чиқинг.
12. Тайёр тортни ҳоҳишингизга кўра безатинг. Сўнгги босқичда карамелни чўзиб, ҳудди ип ўрагандек безатинг.
Ёқимли иштаха!

Ласос кремли рулет

Ноанъанавий ва нозик газак. Мехмонларни лол қолдирувчи ва дастурхонда ўзининг ёрқин ўрнини эгалловчи газак. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчага маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Шакарли мастика

Тортларни безашда ва торт устига ўйинчоқлар ясаш учун ажойиб танлов. Тайёрланган мастикага ҳар хил озиқ-овқат рангидан қўшиб, ўйинчоқ, гуллар ясаб тортни безашда фойдаланиш мумкин....

Кора шахзода ширинлиги

Катикга сода ва уксусни солиб, ачитиб куямиз.  Идишда тухум ва шакарни оппок булгунича купиртирамиз. Салат ёги, кавартма, какао кетма-кетликда солиниб, устидан ачиган катикни солиб, аралаштирамиз. Аралашмамиз суюк кашасимон булгунича ун кушилади. Духовка листига озгина маргарин суртиб, аралашмани иккига булиб, кизиган духовкада урта оловда...

Ажойиб десерт: "Малика" торти

Ушбу торт швед қандолатчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, уни Швециядаги исталган ширинликлар дўконидан топишингиз мумкин. Бир неча қаватли бисквит, мазали мураббо ҳамда ванилли крем кўпиртирилган қаймоқ билан қопланади, унинг устидан эса юпқа ва ширин марсипиан қатлами илова қилинади. Торт илк марта 1920 йилда Енни Окерстрё томонидан тайёрлаб...

Бодом

Бодом  Бодомнинг ачик ва чучик турлари  мавжуд. Абу Али ибн Сино ачик бодомнинг уруги ва мойи йуталда, астмада, упка силида кон тупиришда ишлатган. Ишлатиш учун Ачик бодом ёгидан сикиб ёги олинади ва шу ёгдан бир чой кошикдан кунига 3-4 махал овкатдан ярим соат олдин ичиб турилади. Мой (ёг) олишни иложи болмаса Ачик бодомнинг данагини уруги билан...

Рогалик булочка

2 стакан унга илик сут, шакар, ачитки ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссик жойга ураб куйилади. Тухум ва ёг аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва кулга ёпишмайдиган юмшок хамир корилади. Хамир 5 булакка булиниб, хар бир булак ёйилади......

Олмали зефир

Яқинларингизни лол қолдиришни ҳоҳлайсизми? У ҳолда уй шароитида олмали зефирни тайёрлашнинг айни вақти. Бу ҳеч ҳам қийин эмас. Тайёрланган зефирлар жуда ҳам нозик ва натижаси сизни ҳурсанд қилиши турган гап....

Музкаймок тайёрлаш - рецепти, сирлари, уй шароитида тайёрлаш усуллари, масалликлар

Музқаймоқ барча ёшдаги кишилар ҳуш кўрувчи десерт хисобланади, болалар хам, катталар хам уни севиб истеъмол қилишади. Кенг ассортимент хар бир киши ўзининг севимли таъмидан рохатланишига имкон беради: соф ва қўшимчаларли пломбир, сутли ва қаймоқли музқаймоқ, мевали ва шоколадли, вафляли стаканчада ва шоколадли глазур билан. Қаршилик кўрсатиш қийин....

Бисквит тайёрлаш - рецепти, сирлари, керакли масалликлар, пишириш усуллари

Тўғри бисквит кўтарилган ва хаводор бўлиши керак. Аммо у хар доим ва хаммада хам шундай чиқавермайди. Аҳир бисквит бу ажойиб торт, пирожное ва печенйелар асоси хисобланади....

Рулетли торт

Енгил ва осон тайёрланадиган торт. Тухумлар саригидан ажратилиб, оки каттик булгунича купиртирилади. Сунг, оз-оздан шакар солиниб, купиртиришда давом эттирилади. Каттик булганидан сунг, битта-биттадан тухум сариглари ва ун солиниб, аралаштирилади. Аралашма листга текис килиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади....

Фикр қўшиш