Патир рецепти

Патир рецепти
Патир рецепти


Патир (фатир) – Осиё мамлакатлари халқининг анъанавий ҳисобланадиган пишириғи, у чойга ҳам, овқатга ҳам ажойиб қўшимча бўлади. Ушбу рецептдаги патирни пиёз билан ҳам, пиёзсиз ҳам тайёрлаш мумкин.

Керакли масаллиқлар:
Ун – 500 г (3 стакан)
Ўсимлик мойи ёки эритилган ҳайвон ёғи – 200 гр
Пиёз – 1
Сув – 1 стакан
Кунжут – 1 ош қошиқ
Туз
Тайёрланиши:
1. Ун, сув ва туздан қаттиқ хамир қоринг. Сў нг, уни 4 қисмга бўлинг. Устидан бироз ун сепиб, устма-уст қилиган ҳолда сочиқ билан ёпиб қўйинг. Шу тарзда 5-10 дақиқа дам ейишга қолдиринг.


2. Пиёзни пўстидан тозаланг, жуда ингичка, яримҳалқа қилиб кесинг. Унга бироз туз сепиб, яхшилаб аралаштиринг.

3. Ҳар бир зувала қалинлиги 1 мм келадиган қилиб ёйиб олинг. Тажрибали бекалар янада ингичкароқ қилиб ёйишлари мумкин.

4. Хамирнинг бутун юзасига ёғ суртинг, пиёзли патир қилиш учун эса қўшимча равишда устидан озроқ пиёз ҳам сепинг.

5. Хамирни рулет қилиб ўранг. Узун ўрамани кафт билан бироз япалоқ қилинг. Қаватли томонини юқорига қилиб қўйган ҳолда 5-10 дақиқа дам беринг.
6. Ҳар бир зувалани қўлда, қалинлиги 1-1,5 см дан ошмайдиган қилиб, айлана шаклида ёйиб олинг. Ёйишда хамирнинг яхлитлигини бузиб юбормаслик учун эҳтиёткор билан ёйинг.
7. Нонпар ёки санчқи билан хамирга нақш чизинг, юзасига енгил тузланган сув сепинг, кунжут билан безатинг, пишириш қолипига қўйинг ва 5-7 дақиқа шу ҳолда дам беринг.
8. Олдиндан 250 даражагача қиздирилган газ печида (аввал пастки, сўнг юқори қаватида) тилларанг тусга киргунча пиширинг, бу ўртача 15-20 дақиқани талаб этади.

9. Тайёр бўлгач, пишириш қолипидан олинг, юзасига бироз сув сепиб, дастурхон билан ўранг, совутишга қолдиринг. Патир тайёр!
Ёқимли иштаха!

"Карсилдок кайикчалар" газаги

Ажойиб ва мўжизавий таом! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Картошкали бугирсок (пирожки) тайёрлаш рецепти - сирлари, тавсиялар, +фото

Қовурма картошкали бўғирсоқ (пирожки) рецепти жуда осон ва тайёрлаш учун оз вақт талаб қилади. Ўз яқинларингизни мазали пишириқ билан сийланг. Аҳир, иссиққина картошкали бўғрисоқ жуда мазали, айниқса соус билан тортиқ қилинганда....

Димлама

Гушт, картошка, карам ва сабзи керакли катталикка булинади. Тоза козон тубига гушт булаклари териб чикилади. Сунгра тугралган пиёз, сабзи, карам ва картошка терилади. Бунда хар бир катлам устига озгинадан туз сепилади. Энг устига тугралган помидор ва саримсокпиёз булакчалари солинади. Козон газга куйилиб, ярим коса сув солинади. Устига зираворлар...

"Жулйен" пироги

Француз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати

Котлет тайёрлаш усуллари жуда кўп. Бироқ, улар сувли ва мазали чиқиши учун албатта синалган йўлдан борган маъқул. Қуйида уйда пишириш осон бўлган котлеталар рецепти сизга хавола этилади....

Блинчик (куймок) тайёрлаш: усули, рецепти, уй шароитида, сирлари, хамири

Блинчик (қуймоқ) – қизиб турган товада суюқ ҳамирни қовуриш орқали тайёрланадиган пишириқдир. Блинчик тайёрлаш усуллари жуда кўп, аммо уларнинг барчаси асосида битта умумий рецепт, яъни сутли суюқ ҳамир ётади. Тайёр блинчик (қуймоқ) ларни хар ҳил тўлдирувчи билан истеъмол қилса бўлади. Булар қаторида: мураббо, творог, гўштли қийма, эритилган...

Тухумли греники

Эрталабки нонушта учун уневерсал танлов! Қарсилдоқ нон бўлаги ва нозик асос бир-бирига киришиб, мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун ажойиб янгилик! Тайёрланиши оддий, натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Балиш

Картошка, думба майда кубик килиб тугралади. Кукатлар тозалаб тугралади. Зираворлар кушиб аралаштирилади. Хамир тайёрланиши: Ун ичига маргаринни туграб соламиз. Ва урвок холига келтирамиз. Катикни косага солиб, ва истеъмол содаси, туз, тухум окини кушиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ва унли массага кушиб, хамир корамиз. Тайёр хамир 2га булинади ва...

Пишлокли карп балиги

Байрам дастурхони учун ажойиб танлов! Нози, деярли оғизда бутунлай эриб, мўжизавий лаззатланиш бахтини тақдим этади. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Пиёз-тухумли пирожки

Нозик асос ва юмшоқ хамир бу жуда ҳам мазали. Жуда ҳам тез тайёрланадиган пирожки. Дастурхон даврасида барча учун маъқул бўлиши турган гап. Таомномангиздан ўзининг ўрнини эгаллаши аниқ. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш