Италянча печеня

Италянча печеня
Италянча печеня


Италя ошхонасининг машҳур рецептини эътиборингизга тақдим этамиз. Жуда ҳам нозик ва оғизда эриб кетувчи ушбу печенянинг тайёрланиши оддий, натижаси эса бир олам қувончни тақдим этади. Дастурхон даврасида чинакам лаззатланишни тақдим этади. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!

Керакли масаллиқлар:
115 грамм юмшатилган сарёғ
50 грамм шакар
1 дона тухум

1 чой қошиқ ванилин шакари
Бир чимдим туз
1/4 чой қошиқ қабартма
175 грамм ун
150-200 грамм шоколад

Тайёрлаш усуллари:
1. Чуқур идишда саёғ ва шакани, бир хил масса ҳосил бўлгунча (тахминан 3 дақиқа) кўпиртиринг. Тухум ва ванилин шакарини солинг ва кўпиртиришда давом этинг.

2. Ун, қабартма ва тузни бирлаштиринг. Сарёғли массага унли массани солинг, аралаштиринг. Натижада қуюқ, чўзилувчан хамир тайёр бўлиши лозим. Хамир кондитер қопчасидан қийинчиликсиз чиқиши керак.
3. Хамирни махсус кондитер қопчасига солинг. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, бир-биридан 5 см масофа қолдирган ҳолда, печенялар чиқаринг.
4. 175 даражада қиздирилган газ печида 10-12 дақиқа давомида пиширинг. Тайёр бўлган печеняларни бутунлай совутинг.

5. Шоколадни сув хаммомида эритинг. Чуқур идишга қуйинг. Печеняларни 1/3 қисми ёки ярим қисмини шоколадга ботиринг.

6. Қайтадан пергамент қоғозига шоколад қуригунга қадар теринг.
7. Тайёр ва бир зумда оғизда эрувчи печеняларни яқинларингиз эътиборига тортиқ қилинг.
Ёқимли иштаха!

Булочка тайёрлаш - рецепти, усуллари, хамиртурушли булочка учун масалликлар

Булочка – одатда юмалоқ ёки овал шаклда бўлган кичик нончалар. Бу каби пишириқ жуда мащур – болаликдан буён барча мазали булочкаларни севиб истеъмол қилади: ширин булочкалар, мак, майиз, долчин, мураббо, кунжутли, уйни эслатадиган булочкалар. Агар сиз уй шароитида тайёрлаш учун булочка рецептини, ҳамирини тайёрлаш сирларини излаётган бўлсангиз,...

Эклер тайёрлаш рецепти - ширинликнинг классик варианти, уй шароитида пишириш

Эклер – франсузча десерт, қайнатма ҳамирдан тайёрланадиган юмшоқ ширинлик. Кўпинча начинка сифатида қайнатма крем ишлатилади, бироқ ўзгача таъмларни ҳуш кўрадиганлар учун мақолада шунингдек пишлоқ ва творогдан тайёрланадиган крем турлари хам келтириб ўтилади....

Лимонли заварной крем

Мўжизавий ва машҳур кремлардан бирини эътиборингизга тақдим этамиз. Нозик ва мазали! Ҳушбўй иси билан янада иштахаочарлик бағишлайди....

Шоколад тайёрлаш рецепти - сут ва какаодан оддий ширинлик, босқичлари + фото

Аслида уй шароитида хақиқий шоколад тайёрлаш осон вазифа эмас. Аҳир, шоколаднинг мухим таркибий қисми бўлган какао ёғини хар қандай дўкондан ҳарид қилиб бўлмайди....

Унсиз ковокли пирог

Бугун ковокдан тайёрланадиган ажойиб пирог рецепти билан булишамиз....

Туркча бисквит

Кўркам ва юмшоқ. Эътиборингизга Турк ошхонасининг рецептларидан бирини тақдим этамиз. Ҳар қандай торт учун ажойиб танлов. Тайёрланиши оддий, натижаси сизни лол қолдириши турган гап....

Рогалик

Унни элаб ҳона ҳароратида юмшаган сариёғ билан уқалаймиз. Ярим стакан сувга истемол содаси билан сиркани (уксус) ўлдириб, аралаштириб оламиз. Сўнг ун ва сариёғли аралашмага оз оздан ҳамир бўлгунига қадар солиб (ҳаммасини солинмайди), ҳамиримизни тайёрлаб оламиз ва совутгичга дамга қўямиз....

Кокос-бананли кекс

Яқинларингизни ҳушбўй ва мазали ширинлик билан мехмон қилмоқчимисиз? У ҳолда эътиборингизга нозик ва мазали кекс рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун янгилик. Тайёрланиши жуда ҳам оддий. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Наполеон торт тайёрлаш: уй шароитида, рецепти, боскичлари, сирлари, хамири ва креми

“Наполеон” торти – бутун дунё севиб истеъмол қиладиган энг мазали ширинликлардан бири. Италия ва Франсияда бу тортни  “минг қатлам” деб аташади, Белгия ва Нидерландияда эса шунга ўҳшаш “Томпус” ширинлиги мавжуд ва у кўпиртирилган қаймоқ ва пушти глазурдан иборат.  Қизиғи шундаки, кўпинча “Наполеон”  торти, қандолатчилик маҳсулотларини сотиб олиш...

Пряник тайёрлаш рецепти - катик асосли хамирдан пишириш варианти, усуллари

Пряник – узоқ вақт давомида мащур бўлган рус ширинлиги. Улар нафақат байрамларда дастурҳонга тортиқ қилиш, балки туғилган кун, тўйлар учун совға, шунингдек янгил йил арчасини безатиш учун хам тайёрланган. Прайниклар Пряниклар турлича бўлади – зувалали, босма ва кесма. Келинг, қатиқ асосида уй шароитида пряник пиширишни кўриб чиқайлик....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Dilsora
    Dilsora 9 сентября 2022 08:03
    men bo'grsoq tayyorladim juda ajoyib chiqdi

    hilolaxon qalaysz

Фикр қўшиш