Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!
Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!


Бир киши Валид ибн Абу Хайра роҳматуллоҳи алайҳни сўкиб юборди.
Шунда у зот: “Бу сенинг саҳифангдир. Шундай экан, унга хоҳлаган нарсангни ёздиравер!”, дедилар.

Унутмаслик керак, тил – Аллоҳнинг улуғ неъмати. Ҳар бир инсоннинг елкасида ҳаёти давомида амалга оширган, содир этган гуноҳ ёки савоб амалларини ёзиб борадиган фаришталар мавжуд. Инсонни оғзидан чиқаётган ҳар бир яхши-ёмон айтилаётган сўзларни, ҳатто тортган оҳ-воҳларини ҳам амал дафтарининг саҳифаларига ёзиб борадилар.

Аллоҳ ўз каломида бу ҳақида айтади:
“У бирoр сўзни тaлaффуз қилсa, aлбaттa, унинг oлдидa ҳoзиру нoзир бўлгaн бир кузaтувчи (сўзни ёзиб oлувчи фaриштa) бoрдир”.

(Қоф: 18).

Тилнинг зарари улкан бўлиб, хатарининг кўлами эса жуда катта саналади. Тил зарарли йиртқич ҳайвон, чақувчи илон ҳамда алангаланувчи оловдир. Тилингиз ила киши айбини гапирмангки, Сизнинг ҳам барча жойингиз айб, камчиликдан иборатдир.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Эй Аллоҳнинг расули, гапирганларимизга ҳам жазоланимизми?
– Сен ўлиб, онанг боласиз қолгур, эй Жабалнинг ўғли! Ахир, фақат тилларидан унган хосиллар туфайли одамлар жаҳаннамга юзлари билан қулайди-да”.

Ақаба ибн Амр розияллоҳу анҳу айтади:
“Нажот нимада, эй Аллоҳнинг расули? – деб сўрадим.
– Тилингни тий, уйингни кенг қил ва хатоларинг учун йиғла, – дедилар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам”.
Саҳобаи киромлар Қуръон ва суннат одоби ила тарбияланган вақтлариданоқ, лафзларини тўғирлаб, гапларига риоя қила бошладилар. Уларнинг нутқлари зикр, назарлари ибрат ҳамда сукут сақлашлари эса тафаккурга айланди. Мўмин инсон ўз тили орқали бошқа мусулмон биродарларининг қалби озор бермаслиги керак. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида марҳамат қилганларидек, “Мусулмон – бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир”.

Муқаддас Ислом динимиз инсонларни қалбига озор бермасликка чақиради. Бу амални Ислом ўзининг шиорлари даражасига кўтарди.
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.
Аллоҳ барчаларимизга ўз саҳифаларимизни солиҳ амаллар билан тўлдиришимизни насиб қилсин. Бир бир инсоннинг қалби озор беришликдан Аллоҳ паноҳ берсин. Омин!

Азизлар, Саҳифангизни эҳтиёт қилинг!

Мени хам изласин кимдур, майлига тополмаса хам..

Мен яхши кораман йиглоки кизни,  Келгандан кетганча коз йош килса хам.  Коз йиглаб юпатар хар биримизни,  Коз йошдир конглимга енг тоза малхам.....

ВЬЕТНАМ.

Вьетнамдаги урушдан кейин уйига қайтадиган бир аскар Сан Францискодан қўнғироқ қилди: - Она, дада, уйга қайтаяпман, аммо сиздан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Ёнимда бир дўстимни ҳам олиб бормоқчиман. - Майли ўғлим, келақолсин. - Аммо бир нарсани билишингиз керак. Дўстим урушда оғир яраланди. ...

Хикоя: Тескари такдирлар кураши

Касалхона ховлиси кечаги тушган кировдан сонг янада сокин кориниш олганди. Кеч кузакнинг оловранг тошанчиси янада калинлашган, гарчи ерталабдан куйош борликка тилларанг толаларини улашайотган болса-да, атрофда кувнокликдан кора огир сукунат сакланиб турар, борлик гойо вазминлик ва донишманд бир рухият салтанати измида еди. Болим бошлигининг йолак...

Мусофирлар такдири.... (2 кисм)

“Кетаман деди катъий охангда...Кетаман, албатта кетаман”....туриб юзини ювиб келди. Муродбек келиб олдига утирди. “-Каёкка кетасан?”- деди Муродбек. “- Очик мозорга, каерга буларди, уйимга кетаман, Болам гапирадиган булибди, уни кургим келаябди......

Кейинги бекат – айрилик!

«Ехтийот болинг, ешиклар йопилади, кейинги бекат Пушкин!» Поезд козгаган онда Бахтийор бир калкиб тушди. Боши вагон ичидаги туткичга урилди. Пешонасини ушлаб йон-верига аланглади. «Хеч ким кормадимикин». Ропарасида аллакандай газетани вараклаб отирган айолдан бошка вагонда хеч ким йок еди. Соат хам он бирдан ошиб колган. Ози бунака пайтда одам кам...

«Усмонийлар империяси тарихи» туркумидан: «СУЛТОН СУЛАЙМОННИНГ ҲЕЧ КИМ ТАНИМАЙДИГАН ОПАСИ…»

Бу аёл ҳақида машҳур сериал «Муҳташам юз йил»да ҳам ҳеч нарса дейилмаган. Тарихда эса у мавжуд фигура. Тарихий манбаларда ёзилишича, Хафса Хоним Султон исмли бу аёл усмонийларнинг ўнинчи султони Сулаймоннинг тўнғич опаси ҳисобланган. У яничарлар орасида алоҳида ҳурмат ва эътиборга эга бўлган....

Олмос тўй (Hajviyaviy hikoya)

Газетадаги "Ҳурматли аёллар, сизлар чиндан ҳам ишдан итдай чарчаб, қорни оч, бир ҳафта давомида 6 соат ухлаган эрингиз уйга: "Хотиним билан бир мазза қилиб суҳбатлашай”, деган ният билан кириб келади, деб ўйлайсизми?!” деган гапни ўқиб, танам яйраб турганида… ошга пашша тушди! — Дадажониси… — Нима дейсан? Сотиб олақол! Пул ҳар доимги жойда...

“Болаларингизга ўқиб беринг” “БЎРИ БИЛАН СИЧҚОН”

Оч Бўри подадан бир қўйни судраб Олиб қочди узоқ хилват ўрмонга. Меҳмонга чорлаган эмас, турган гап, Тилкалади кўзи тўлганча қонга....

Oнангиз оёги остида кул булиб яшанг

Дахшатли синов Она углига кунгирок килди. Ёдгор: Алло…! Она: Углим каердасан? Онасини саволидан Ёдгорни энсаси котиб, жахли чикди......

Вафотини олдиндан сезган аёл…

– Онамиз, дуогўй инсон эдилар, — деб ҳикоя қилади тош­кент­лик Санобар Раҳматуллаева. — Кўп ҳодисаларни олдиндан сезардилар. Кексайиб, фарзандларни уйли-жойли қилгач, қаттиқ бетобланиб қолдилар. Гарчи вақти қазолари етганини сезиб турган бўлсалар-да, шифокорлар айтган дориларнинг барчасини қабул қилар, бизнинг жонкуярлик билан келтирган...

Фикр қўшиш