Жахил устида сўралган талоқ

Жахил устида сўралган талоқ
Жахил устида сўралган талоқ


Бир куни оилалик бир эр, уйига қайтиши билан аёли жанжал кўтара бошлади. Жанжал шу даражада авж олдики, хатто аёл талоқ сўрашга ўтди. Жаҳл отига миниб олган аёл, талоғини беришини сўрашдан нарига ўтмай қўйди. Ҳеч чора топмаган эр, қоғоз қаламни олиб "Ҳа, мен Фалоний ўғли Фалончи, ақли ҳушим жойида, нима деяётганимни яхши билиб турган ҳолимда иқрор бўлмоқдаман: Мен, аёлимни талоқ қўйиш нийятим йўқ. Ундан бошқаси керак ҳам эмас." деб ёзиб қўйиб, қаттиқ ғазаб билан ташқарига чиқиб кетди.


Қоғозни ичида талоқ қилинган иқрор бор дея ўйлаган аёлнинг хаёлидан, турли ваҳималар ўта бошлади "Энди нима бўлади? Қаерга бораман? Болларимчи? Ота-онамга нима дейман? Хаётим энди қандай кечади?" Бу саволлар қайта-қайта айланавериб, қаттиқ тушкун ҳолига ғарқ бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, эр уйга қайтиб келди-да, бир калима ҳам демай хонасига кириб кетди. Эри олдига кириб, нотўғри иш бўлганини тушунтира бошлади. Тушунмовчилик бўлганини айтиб, узр сўради. Сўнг, бирор домлага бориб, бўлган иш борасида фатво сўраб кўришини айтди. Эр, "Ростдан ҳам бу ишдан афсусдамисиз?" дея сўради. Аёли ростдан ҳам надоматда эканини айтганидан сўнг, эр: "Бориб қоғозни очиб, ўқиб кўринг" деди.

Ҳақиқатдан қағозда ёзилган иқрорни ўқиган аёлнинг кўзига беихтиёр дув-дув ёш кела бошлади. Эр: "Ажралиш, муаммоларга ечим бермайди. Бир-биримизни тушуниб, меҳр мурувват кўрсатиш билан барча нарсани ҳал этишимиз мумкин" деганича чиқиб кетди.

«Аёлингиз ғазабингизни келтирадиган бўлса, эсланг! Аллоҳ таоло талоқни сизнинг қўлингизда қилганини боиси, ғазаб келганда уни қайтаришга аёлингиздан кўра кучлироқ бўлганингиздир»

«Айтиладики: "Аёл киши, электр токига ўхшайди. Агар, ундан тўғри қўллана олсангиз, хаётингизни нурга тўлдиради. Борди-ю, ножўйи ишлатсангиз, хаётингизга нуқта қўйиб қўйиши ҳам мумкин"»

«Яна айтиладики: "Аёл киши, совунга ўхшайди. Ўзи мулойим, ҳиди ҳушбўй. Агар, қўлда маҳкам тутмоқчи бўлсангиз, қўлдан чиқиб кетади. Борди-ю, оёқ ости қилиб боссангиз, кулаб тушасиз

ЕРИМНИНГ МАШУКАСИ ОЗИДАН ЙИГИРМА ЙоШ КАТТА…

Сарлавхани кориб, хайрон колгандирсиз? Ха, бу хакикат, аччик хакикат. Аммо мен хозир дарди хол килиб, кундошиму еримга тош йогдирмокчимасман. Ерим уч болани тирик етим килиб, озидан йигирма йош катта айолнинг етагини тутиб кетиш сабабларини айтмокчиман. Зеро, яна кимдир мен каби такдир козонида куйиб колмасин......

«Фолбинга ишонган аҳмоқ!»

Умрим бино бўлибдики, фолга ишонмаганман. «Фол» сўзини тескари ўқинг, қанчалик қўшиб гапиришларини тушунасиз-қўясиз. Хотиним эса қаерда бирор фолбинни эшитса, бориб фол очтириб келади. Бора-бора унинг ҳаётида фол учун мавзунинг ўзи қолмади. Бир куни мўйловли фолбин аёл: «Илтимос, ҳаётингизда бирор воқеа бўлмагунча, бир ойча келмай туринг,...

ОҒИР КУНИНГДА ЁЛҒИЗЛАТМАЙМАН!

Нодира бугун ўз йўналиши бўйича хорижий фонддан грант ютганидан хабар топди. Лекин буни Акмалга қандай айтишни билмасди. Акмал ўз муаммолари билан бўлиб танлов муддатини ўтказиб юборганди, таваккал қилиб топширган Нодира эса ғолиб бўлиб ўтирибди… Унинг боши қотди, рад этиб, кейинги йил Акмал билан бошқатдан омадини синаб кўрсинми ёки кетаверсинми?...

Ҳақиқий севги

Улар бир-биридан олис эдилар. Йигит ўртанди,қиз соғинди. Тақдир уларни бир мартагина учраштирди холос. Соғинчлар, ҳислар қучоғида бутун бир умрнинг тўртдан уч қисми ўтиб кетди. Кун келиб улар яна кўришдилар. Хазонлар тўшалган хиёбон йўлаги четидаги скамейкада икки қария бир-бирига суянииб ўтиришарди......

Парвоз қилаётган қушлар

Уйимга элтадиган автобусни узоқ кутдим. Айни пайтда йўл машинасига ҳам ўтиргим келмади. Бирпасда манзилимга етказиб қўйса-да, ўзимни унда баттар ёлғиз ҳис қилишимни ўйлабми, кутишда давом этдим. Ниҳоят келди. Аранг чиқиб олиб, ичкарироққа юрдим....

Совчилик

Ҳамма нарсани олдиндан режалаштириб қўйдим, маҳмадона дўстим мени энг қўли гул сартарошнинг олдига бошлаб борди. Сартарош сочимни қирқиб, калталаб, юзларимни уқалагани учун арзимас хизмат ҳақи сўради. Кейин кумушранг тўғноғичли, оч қизил ранг қимматбаҳо бўйинбоғ сотиб олдик. Бу ишлардан кейин кўзгуга қараб, ўзимни таниёлмадим, рўпарамда умуман...

Дада, ойим нимага уйгонмаяптилар?.

Жажжи болакайнинг саволи шундогам сикилиб турган дадасининг юрагини езди. Öглини тиззасига öтказдида, пешонасидан öпди. "Ойинг öглим, роса чарчаган. Енди бир-неча кун ухлаб, яхшилаб дам олиши керак" Болакай индамади. 5 йошли болакай онасининг огир касаллигини анча олдин фахмлаганди. ...

Муҳабатга ташна қалб

Муҳаббат инсонга берилган энг гўзал ва самимий туйғу. Бу туйғуни ҳар ким ҳам ҳис қилавермайди. Муҳаббат инсонларга Худо томонидан берилган тотли немат деб момом кўп такрорлар ва ривоят-у ҳикоялар сўзлаб берар мен эса у кишининг бу сўзларидан сўнг эртакдаги шаҳзодамни учратишимга ишонардим. Кунларнинг бирида ҳар доимгидек уй ишларини қилиб бўлгач...

Жумбок 9 кисм

Жафар Самшод сен мени шу нарсаларди уз хохишим Билан килгани деб уйлесанми......

КИЛЛЕРНИНГ КУНДАЛИГИ (ҳажвия)

Икки ҳафтадан берисига ишсизман. Ҳар замонда кафтим қичишиб-қичишиб қўйяпти. Тағин қўл қурғур чиқиб кетиб қолмасин деган мақсадда уйдаги суваракларни ўққа тутдим. Энг охиргисини ушладим-да, печканинг трубасига боғладим ва устидан дазмол босдим. Кечқурун хотиним келиб қўлимдаги дазмолни ҳамда ярми ичилмай қолган ароқни тортиб олди....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    shoxista
    shoxista 18 февраля 2021 14:38
    Tasirli-ekan,közmga-yow,keldi-xamagayam-xundan-umr-yöldaw-uchrasin.

Фикр қўшиш