Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати

Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати
Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати


Котлет тайёрлаш усуллари жуда кўп. Бироқ, улар сувли ва мазали чиқиши учун албатта синалган йўлдан борган маъқул. Қуйида уйда пишириш осон бўлган котлеталар рецепти сизга хавола этилади.

КOТЛЕТА ТАЙЁРЛАШ УCХУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Тайёрлаш вақти: 1 соат | Портсиялар сони: 5
1 кг гўшт – турли нисбатда қўй ва мол гўштини аралаштириш мумкин;
2 бош пиёз;
1 та туҳум;
Кеча пиширилган 2та буҳанка нон (фақат мағзи керак бўлади);
1 чой қошиқ туз;
1/3 қисм майдаланган мурч;
Қовуриш учун ўсимлик ёғи (5-6 ош қошиқ);
Белаб олиш учун ун.
ПИШИРИШ КЕТМА-КЕТЛИГИ

  1. Нон мағзини ушатиб, идишга солиш, устидан ярим стакан сув қўшиб, 5 дақиқага ивиш учун қолдириш керак. Нон сувни яҳши шимиб олиши керак.
  2. Пиёз яҳшилаб майдалаб олинади.
  3. Гўшт гўштқиймалагичнинг йирик панжараси орқали чиқариб олинади.
  4. Қиймага нон мағзи (суви билан бирга), битта туҳум, майдаланган пиёз қўшилади. Туз (1 кг гўшт учун 1 чой қошиқ) ва мурч солинади.
  5. Барча масаллиқлар яҳшилаб аралаштирилади, сўнг қиймани “пишиқ” қилиб олиш керак бўлади. Бунинг учун сувда намлаб олинга қўл билан қиймадан котлет катталигидаги бўлак ажратиб олиниб, 20 см узоқликдан идишга қайтариб зарб (меъёрда) билан отилади. Шу тариқа 10 дақиқа давом этилади. Бу усулда тайёрланган котлеталар қовуриш давомида уваланиб кетмайди ва сувли бўлиб пишади.
  6. Қийма 10-15 дақиқага дам олишга қолдирилади. Бу вақт давомида гўшт бўлакчалари пиёз шарбати, мурч ва тузни ўзига шимиб олади.
  7. Нам қўллар билан қиймадан котлет шакллантирилади. У хаддан ортиқ қалин бўлмаслиги керак, акс холда ичи пишиб улгурмай, усти куя бошлайди. 1,5 см қалинлик энг яҳши танлов бўлади. Тайёр бўлган қийма бўлакчалари унга белаб олинади.
  8. Котлеталар яҳши қизиган товада қовурилади. Чунки бу вақтда юқори харорат туфайли қийма юзасида қобиқ хосил бўлади ва у ички суюқликни сақлаб қолади. Агар това яҳши қиздирилмаса, котлетлар товага ёпишиб қолиши ва у шу туфайли уваланиб кетиши мумкин.
  9. Тованинг қопқоғини ёпмаган холда котлетанинг хар бир томони 3 дақиқадан қовуриб олинади. Сўнг, олов бироз пасайтирилади ва хар бир томони яна 3 дақиқадан қовурилади. Шундан сўнг, якуний тайёр бўлгунча ўрта оловда тованинг қопқоғини ёпган холда пиширишда давом этилади.
  10. Дастурҳонга қовурилган картошка ва тузламалар билан тортиқ қилинади. Гўштли таомлар учун мўлжалланган соуслар хам мос келади. Ёқимли иштаха!
КOТЛЕТА ПИШИРИШНИНГ БАЪЗИ СИРЛАРИ
Котлетада асосий рол нон мағзига тўғри келади. Агар нон кам солинса, гўшт қаттиқ ва бемаза бўлиб чиқади. Шунингдек, нон янги бўлмаслиги хам эътиборга олиниши керак. Идеал вариантда у тезда ушаладиган бўлиши талаб етилади. Янги нон эса чўзилувчан бўлади.

Таом сувли бўлиб чиқиши учун гўштни ўзингиз қиймалагичдан чиқарганингиз маъқул. Бунда гўштнинг бир қисми ёғли бўлиши мухим. Агар лахм бўлса, бир бўлак чарви қўшиб юбориш хам мумкин. Ёғ пишириш давомида эриб, гўштга юмшоқлик беради.

Пиёзни қиймага айнан майда қилиб тўғраб солиш керак, кўпчилик бунда уни гўшт билан бирга қиймалагичдан чиқариб юборади. Бу холда у ўз аромати ва сувлилигини йўқотади.

Қийма қовуриш давомида бўлакланиб кетмаслиги учун уни яҳшилаб уриб олиш мухим босқич саналади. Уни чеклаб ўтиш тавися этилмайди.

Булгор калампирли дулма

2 та пиёз майда тугралади. Унга тозаланган гуруч ювилиб, кийма гушти билан кушилади. Тузи ростланиб, зираворлар кушилади. Озгина томат пастаси хам кушиш мумкин. Тайёр кийма тозаланган (думи олинган) булгор калампири ичига жойланади. Бунда кийма жойлашганидан сунг калампир ичига курсаткич бармок сигадиган жой колиши лозим. Бу гуручнинг ишиб, булгор...

Асосли крокетлар

Устки қисми қарсилдоқ, ичи нозик асосли - бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириб, чинакам лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Oш тайёрлаш рецепти - масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари

Oш тайёрлаш рецепти юзлаб, минглаб турларга эга. Хар бир ошпазда ушбу миллий таомни тайёрлашнинг ўз усули ва ошпазлик сирлари бор. Oш паловнинг энг таниқли тури – ўзбек ошидир....

Котлет тайёрлаш рецепти - усуллари, сирлари, мазали гуштли кийма нисбати

Котлет тайёрлаш усуллари жуда кўп. Бироқ, улар сувли ва мазали чиқиши учун албатта синалган йўлдан борган маъқул. Қуйида уйда пишириш осон бўлган котлеталар рецепти сизга хавола этилади....

Газак "Немисча форшмак"

Форшмак сўзи немисчадан олинган бўлиб, газак деган маънони англатади. Бу жуда ҳам мазали! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомнома учун янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Гулкарам шурва

Мол ёки куй гуштининг ёглирок жойи ва суякларидан солиб, пиёз кушиб кайнатилади, сунгра гулкарамнинг гул шохларини узагидан ажратиб, кубик шаклида тугралган сабзи билан бирга кайнаб турган шурвага солиб пиширилади. Шунингдек, шурвага паррак килиб тугралган картошка солингандан кейин оловни пасайтириб, 20 минут дакика давомида милтиратиб...

Шашлик тайёрлаш - гуштни танлаш, маринадлаш, тайёргарлик куриш, тавсиялар

Иссиқ кунлар келиши билан дўстлар ва оила даврасида дам олиш учун бизда шашлик тайёрлашга хозирлик кўрилади. Кимдир уйида, кимдир эса табиатда шашлик тайёрлайди. Ташқи тарафдан шашлик пишириш осон кўринади. Лекин хаммасини янада яҳшироқ қилиш мумкин...

Броколли-пишлоқли пирог

Нозик, тўйимли ва қолаверса жуда ҳам мазали пирог! Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Чечевитсали чипси

Эътиборингизга таърифлаб бўлмас, мазали таъмга эга газак рецептини тақдим этамиз. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу газакни салатлар ва суюқ таомлар билан дастурхонга тортишингиз мумкин. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради....

Мохито тайёрлаш рецепти - алкоголсиз, спрайт ва минерал сув асосли турлари

Ёзнинг иссик кунларида алкоголсиз мохито коктейли чанкокни колдириш учун ажойиб ичимлик саналади....

Фикр қўшиш