Хикоя: Соябонли бахт

Хикоя: Соябонли бахт
Хикоя: Соябонли бахт


Авжи саратон. кок туш вакти. Кочада деярли хеч кимни топмайсиз. Хамма иссикдан кочиб, озини соя-салкинга урган. Айни шу вактда ишга боришим керак. Йигирма дакикача пийода юрсам ишхонамга йетиб оламан. Йолимда баланд, чиройли бинолар, янги курилишлар коп, аммо дарахт йок. кани енди шу коча кета-кетгунча дарахтзор болса, деб ойлайман…

Хамкасбларим ишга иссикда келишимга куюниб: «Соябон олиб юринг», дейишади. Тавба, негадир соябон тутишга ийманаман. Бунинг сабабини кишлокда тугилганим, у йерда соябон тутганларга бошкача назар билан карашларини билганим-у, шундай мухитда улгайганимдан кораман. Ха, енди, кишлогимиз дарахтзор, соя-салкин йерлар еди. Шунданми соябон тутадиган олифталарни кишлокда хушлашмайди. Аксига олгандай, ярим йолга йетиб колганимда бир йигит бошимга соябон котариб келди. Жахл билан карадим-у, кадамимни тезлатдим…

Хуллас, ишхонага йетиб олгунимча куйошнинг йондириши-ю дим хаво билан курашганимдан толикиб колдим. Келсам бир уюм идишлар «качон келаркан-у, бизни ювиб оларкан», деб менга коз тикиб турибди. Ерталаб ишлайдиган шеригим бугун хам ертарок кетибди. Кичкинаси нозикрок тугилган, яна тоби кочгандир бечоранинг, унга хам кийин, бир ози икки годаги билан колган…


Бу бинода ишчилар кечки олтигача ишлашади. Мижозлар хам шу вактгача ошхонага келишади. Узоги соат саккизда хамма идишларни ювиб, бутун ошхонани йигиб-йигиштириб боламан. Маошим кунлик ва хар куни уни онамга топшираман. Ота-онам ажрашгач, онам билан пойтахтга келдик. Коллежни шу йерда тугатдим. Оша вактдан бери хам окиб, хам ишлайман. Биринчи марта университетга имтихон топширганимда омадсизликми йоки ози билимим шунгагина йетадиганми, хуллас, шартнома билан окишга кабул килиндим. Бусиз хам ижарама-ижара яшаб силламиз куриган, окишим учун пул тополмаслигимиз аник еди. Кейинги йиллар окишга хужжат топшириб хам кормадим.

Копрок вактим ишхонада отишини истайман. Бу йерда хар холда еркинрок боламан, нима болганда хам озимнинг ишим. Ижарада яшашдан, уйма-уй кочиб юришдан безиб колганман. Кимнингдир кош-ковогига караш, биров болмаганда хам онамнинг дийдийоларини ешитиш юрагимни сикиб юборади. Рост, кийналиб яшаяпмиз. Лекин уйга хам кайтолмаймиз. Енди дадамнинг иккинчи оиласи бор. Ноконуний болса-да, онамнинг хам иккинчи турмуши бор! Жин урсин барини! У одам бошка оиласи билан яшайди, кунда-кунора ижара уйимизга келиб туради, холос. Уйга боргим келмаганининг бир учи асли шундан.

Бир галги ижара уйимизда салкам озим тенги икки талаба киз билан турдик. Ози тенгдош болсак хам уларнинг дунйокараши йош болаларникидай, жуда содда кизлар еди. Йоки тез-тез бошка иш, бошка уйга кочиш, хар хил одамни, хайотнинг чукури-ю тепалигини корганим мени шунча тез улгайтириб койдимикин?! Бир куни кизлардан бири менга роса хавас билан гапирди. Розгор ишларида епчиллигим, киладиган овкатимнинг мазали болишини айтди. Биласизми, хайотимда биринчи марта кимдандир мактов ешитдим. Туни билан йиглаб чиккан едим ошанда.

Биринчи ишлаган жойимда лавозими каттарок бир кишининг шахсий хайдовчиси менга бошкачарок карай бошлаганини сезгандим. Коринишидан, гап-созидан тузуккинага охшарди. Хайотим шу вактгача кийин ва факат синовлардан иборат болгани учун «колган умримни бахтли отказишга хаклиман», деб ойлардим. Келажагимни шу йигитга ишондим, кейинги хайотимни хам факат у билан тасаввур кила бошладим. Рост, жуда ярашикли жуфтлик едик. Буни атрофимиздагиларнинг бизга карашидан хам сезардим. Хеч качон кимгадир буткул ишонмаганман. Мен суяна оладиган тирик жон, йонимда турадиган инсоним йок еди оша вактгача. Шунинг учунми унга жуда каттик богланиб колдим. Туйгуларим шу кадар самимий ва бегубор еди. Унда хам факат шуни сезганман. Мана шу хиссийотнинг ози хам мени бахтли килайотган еди. Мен хам орзу кила бошладим, озимни инсон сафида корайотган едим. Унинг хам оилавий ахволи айтарли даражада яхши емас, менга коп-коп нарсаларни истаса-да вада килолмасди. Вахоланки, мен учун моддият ахамиятсиз, озим истаган, ертамни бирга тасаввур кила оладиган инсон билан тинчгина яшашни катта нарса хисоблаганман. У билан хар гал гаплашганимда кайта-кайта кашф килиб борардим. Зехни откирлиги, хайотда кийналганлиги шундок билиниб турган. Айта оламанки, мени хам айнан шунинг учун, кийинчилик корганим учун кадрларди. Менинг хайотим, бахтим учун озини масул хисоблашини кайта-кайта айтарди.

Ошанда чин манода бахтли едим. Дадамнинг иккинчи оиласи, онамнинг турмуш тарзи — хаммаси иккинчи даражали нарсаларга айланганди. Аммо такдир менга бу бахтни коп корди. Шунчаки коп корди емас, бутун боримни, орзуларимни коп-кора бойокка чаплаб кетди. Бошлигининг кайсидир айбини унга юклашди. Каттарок жиноят болса керак, он йилга озодликдан махрум килиш хакида хукм чикарилди. У еса бу иснодга чидолмади, гурури, ори котаролмади буни. Мени яшашга, бахтли болишга хакли еканимга ишонтириш учун бир когозда хат колдириб кетган, холос.

Ошандан буйон «Шунака маносиз, ертадан умидсиз, нима учун яшайотганимни билмайдиган умр битилгандир пешонамга», деб ойлаб колдим. Хеч кимга ва хеч нарсага ишонмадим, богланмадим. Бунга хам икки йилча болиб колди. Яна оша тез-тез кочиш, онамнинг дийдийолари, кочиб кета олмайдиган, ташлаб кетолмайдиган хайотим. Шукрки, овунишга арзирли ширин хотираларим бор, еслаб кувонадиган чиройли кунларим отган. Хар куни уни еслайман. Йозган хатини хам.

Яна оша иссик ва дим хаво. Нафас олгинг хам келмайди. Ойлайман, хозир яна ишга бораман, бир хона тола ювилмаган идиш-товоклар. Менинг хайотим хам шуларга охшайди. Фарким кимдир ювиб, тартиблаб коймайди, холос. Яна бошимга соя тушгандек болди, оша соябон котарган йигит. Биринчи марта юзига яхшилаб разм солиб карадим. Балки, хайотимни тартиблайдиган инсонлар атрофимда-ю, мен уларни кормайотгандирман. Хатда йозилганидек бахтли хайотга хаклидирман-у, озим истамайотгандирман. Хайотим, такдирим мендан имкон беришимни кутайотгандир. Майли, сенга яна имкон бераман, хайот. Мени  бахтли киласанми?

— Кечирасиз, бунака иссикда юриш яхши емас, сизга соябон керак, деб ойладим, — деди караб туришимдан хижолат болиб йигит.

Мен яна ойлайман: «Ха, мени нафас олиш кийин болган хаволардан, бу куйдиргич офтоблардан асрайдиган соябон керак. Менинг соябоним сизми?» Кейин биринчи марта унга жилмайиб карадим…

ШАЙТOН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ

ШАЙТOН БЕРГАН СУВНИНГ ОҚИБАТИ Ривоят қилишларича, шайтон узум уруғини ўғирлади. Қанча қидирсалар ҳам уруғни тополмадилар. Барча ҳайвонлардан сўраб-суриштирдилар, лекин ҳеч бири билмади. Охири уни шайтон олгани маълум бўлди....

"Чандик детектив - Саргузашт

Барзанги бола бечорани хона четидаги сув тола хум йонига судради.Сочида тутиб калласини сувга тикиб азобларди.Бола бечора бакирмокчи болар,кимларнидир йордамга чакирарди.Лекин натижа болмасди.Чамаси 16йошлардаги бу бола хушидан кетди....

ҚАСД

Микойилни руҳий касалликлар шифохонасига келини ва ўғли олиб келганди. Ичкари кирганларида, ҳакимга унинг ўзини ўлдирмоқчи эканин айтишди. Микойил эса "энди фикримдан қайтдим, уйга кетмоқчиман” деганди. Ҳамшира ўз ишларини битириб, Микойилга қарата:...

Қиссадан ҳисса: “Қафасдаги қуш ва кўршапалак…”

Сайроқи Қушни қафасга қамаб ойна ташқарисига осиб қўйишганди. У фақат тунда, ҳамма қушлар уйқуга кетгандагина сайрарди. Бир куни кечаси Кўршапалак келиб қафас панжарасига чирмашиб олибди. У Қушдан нега кун бўйи тинч ўтириб, кечаси сайрашини сўрабди....

АЙОЛ НЕГА ЙИГЛАЙДИ?

Болакай онасидан соради: "Нега йиглаяпсиз?” — Чунки мен — айолман. — Мен тушунмаяпман! Онаси уни багрига босиб деди: "Буни сен хеч качон тушунмайсан”....

КЎРДИК

КЎРДИК... Хамма  нарсангизни  селфи  қилиб  жойлабсиз... - Кўрдик, анвойи таомлар ебсиз.  Қанча инсонлар бир бурда нонга зор. - Уйингиз ҳашаматли экан.  Қанча инсонларнинг ўз уйи йўқ ёки ижара ҳақини тўлолмаяпти....

Осиёлик йигит «Барселона» мухлисасига «Камп Ноу»да севги изҳор қилди.!!

«Барселона» мухлисаси учун энг катта бахт нима деб ўйлайсиз? Албатта «Камп Ноу»да севганидан севги изҳори эшитиш бўлса керак. Осиёлик йигит севгилисига «Камп Ноу»да, журналистлар кўз ўнгида унга турмушга чиқишини сўради. Бундан қувонган қиз кўз ёшларини тийиб тура олмади....

Oта кадри

Отаси куй гуштидан тайёрланган кабобни жуда яхши курарди. Буни билган угил У кишини яхши бир ошхонага олиб борибди... аввалига ОТА кабобини узи ейишга харакат килибди... хар сафар овкатини огзига олиб борганида  карилиги сабабли куллари титраб таоми соколию атрофига тукилибди......

Она муҳаббати ёхуд барчани йиғлатган «смс»

Япониядаги зилзиладан сўнг қутқарувчилар ёш аёлга тегишли бўлган уй харобаларига келишди ва хонадон соҳибасини девор ёриқлари орқали кўришди. У ибодат қилаётгандек энгашиб, қўллари эса ниманидир ушлаб тургандек эди гўё! Қулаб тушган уй унинг боши ва елкасига зиён етказган эди. Қутқарувчилар гуруҳининг сардори аёл тирик эканлигига умид қилганди....

Куёвининг жавобидан йиғлаган қайнота

Марв шаҳри қозиси, қизининг бўйи етиб қолганини сезиб, унга мос куёв қидира бошлади. Ҳар куни эшигини совчилар тақиллатиб келар, лекин қози жаноблари шошилмасди. Чунки сўраб келганларнинг ҳеч қайси бири у кишининг дидга мос тушмасди....

Фикр қўшиш